Мхвкм-81 гурух талабаси Асилдинов Бехзод 1-оралик иши
Банк тизимида давлат улушини қисқартириш
Download 47.86 Kb.
|
xsgWsgWdCRNc-JS9I5QxUytYIuXRqRLl
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миллий банк, Агробанк ва Микрокредитбанкда
- Халқ банки ва Азия альянс банк
- Ўзагроэкспортбанк ва Пойтахт банкнинг
- Базель қўмитасининг Самарали банк назоратининг асосий тамойилларига
Банк тизимида давлат улушини қисқартириш тизимни тубдан ислоҳ қилишнинг энг муҳим компонентидир. Ушбу мақсадда:
- шаффоф танлов асосида банклардаги давлат улушини нуфузли хорижий инвесторларга сотиш; - хусусийлаштирилаётган банкларда давлат иштироки ва аралашувидан тўлиқ воз кечиш; - банк тизимини транформация қилиш ва хусусийлаштириш даврида ҳосил бўладиган иқтисодий бўшлиқларни тўлдириш мақсадида давлат иштирокини учта банкда сақлаб туриш назарда тутилмоқда. Стратегия доирасида банкларнинг бизнес моделларини ўзгартириш орқали фаолиятларини тижоратлаштириш ва мижозга йўналтирилганлигини ошириш, уларнинг корпоратив бошқарув ва риск-менежмент тизимларини такомиллаштириш, хизматлар сифатини ва кўламини ошириш мақсадида халқаро молия институтлари ва соҳага ихтисослашган консультантларни жалб этган ҳолда давлат иштирокидаги барча банклар фаолияти трансформация қилинади. Банк тизимини ислоҳ қилиш даврида барча аҳоли қатламларининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш, банк хизматларининг ҳудудий қамровини таъминлаш ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини амалга ошириш мақсадида давлат иштироки учта банкда – Миллий банк, Агробанк ва Микрокредитбанкда сақлаб қолинади. Миллий банк фаолияти устувор равишда стратегик корхоналар ва инвестицион лойиҳаларга бозор шартларида хизмат кўрсатувчи, шунингдек кенг қамровли банк маҳсулотларини тақдим этувчи тизимли аҳамиятга молик банк сифатида белгиланди. Агробанк ва Микрокредитбанк филиаллари тармоғининг ҳудудий қамровини инобатга олган ҳолда, уларнинг фаолияти аҳоли, кичик бизнес субъектлари ҳамда қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан кредит орқали қўллаб-қувватлашга, ҳудудларда, шу жумладан молиявий хизматлар кўрсатиш қийин бўлган олис туманларда жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш орқали барча ҳудудларда банк хизматлари оммабоплигини оширишга йўналтирилади. Ипотека-банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асака банк, Алоқабанк, Қишлоқ қурилиш банк ва Туронбанкдаги давлат улушларини босқичма-босқич хусусийлаштириш, бунда биринчи босқичда банклар фаолиятини халқаро молия институтлари кўмагида трансформация қилиш, иккинчи босқичда эса давлат акциялари пакетини стратегик инвесторларга сотиш назарда тутилган. Мазкур Стратегияни амалга ошириш доирасида Халқ банки ва Азия альянс банк давлат акциялари пакетини хорижий стратегик инвесторларга сотиш режалаштирилган. Шунга мувофиқ, Халқ банкини хусусийлаштиришга тайёрлаш жараёнида жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини бошқариш Молия вазирлигига ўтказилади. Бундан ташқари, Ўзагроэкспортбанк ва Пойтахт банкнинг фаолияти қайта кўриб чиқилади. Банк тизимини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштиришга тайёрлашда Марказий банкнинг банк тизимининг регулятори сифатидаги ролини кучайтириш орқали лозим даражадаги пруденциал назоратнинг амалга оширилиши молия тизими барқарорлигини таъминлашнинг муҳим компоненти ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан Марказий банк томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда тижорат банклари фаолияти пруденциал назорати механизмлари ва жараёнларининг Базель қўмитасининг Самарали банк назоратининг асосий тамойилларига мувофиқлигини ўрганиш мақсадида баҳолаш ўтказилиб, аниқланган камчилик ва заиф жиҳатларни бартараф этишга қаратилган Ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди. Стратегияни амалга ошириш доирасида мазкур Ҳаракатлар режасида назарда тутилган банкларни тартибга солиш нормалари ва назорат қилиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Стратегия доирасида амалга ошириладиган ислоҳотлар натижасида: Download 47.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling