Мхвкм-81 гурух талабаси Асилдинов Бехзод 1-оралик иши


Узбекистон республикасида халқаро интеграция тузилмаларидаги иштироки


Download 47.86 Kb.
bet5/10
Sana28.03.2023
Hajmi47.86 Kb.
#1303914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
xsgWsgWdCRNc-JS9I5QxUytYIuXRqRLl

2.Узбекистон республикасида халқаро интеграция тузилмаларидаги иштироки.
Узбекистон аъзо булиб кирган энг мухим бирлашмалардан бири –Мустакил Давлатлар Ҳамдустлиги (МДХ) булиб, у 1991 йил декабрида тузилган. Хозир МДХга Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Козогистон, Киргизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Узбекистон давлатлари киради.
Ҳамдустлик катнашчиларининг узаро муносабатлари тенглик асосида шакллантириладиган ва давлат ҳам, гайридавлат тузилма ҳам булмаган ҳамдустлик катнашчилари уртасидаги битимлар билан белгиланган тартибда иш олиб борадиган мувофиклаштирувчи муассасалар оркали тенг хукуклик принципи асосида амалга оширилади.
Ҳамжамият давлатларининг умумий манфаатлари сохасидаги фаолиятини мувофиклаштириш билан боглик масалаларни хал этиш учун ҳамжамиятнинг олий органи- давлатлар бошликлари Кенгаши, шунингдек хукуматлар бошликлари Кенгаши тузилди.
1993йилда 22 январда Минскда кабул килинган МДХ Уставининг энг мухим моддаларидан бири умумий иқтисодий майдонни,умумевропа ва евроосиё бозорларини шакллантириш ва ривожлантиришда ҳамкорлик килишдир.
Уставда шунингдек асосий мувофиклаштирувчи хужжатлар – мустакил давлатлар уртасидаги узаро муносабатларни белгилайдиган икки томонлама шартномалар бўлади, деб белгиланган.
Айни вактда Узбекистоннинг МДХ га аъзолиги унга бир катор мухим вазифаларни миллат иқтисодиёт манфаатларига мувофик хал этиш имконини беради
· ишлаб чиқаришни, ахоли таъминотини куллаб-кувватлаштаъминловчи куламда кооператив хўжалик алоқаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш .
· МДХ нинг бир катор товарларнинг бозорда,айникса анъанавий махсулотларни сотиш сохасида етакчи мавкеини саклаш.
· Собик иттифокчи республикалар эга булган хом-ашё ресурсларидан бахраманд булишни таъминлаш.
· Узбекистоннинг учинчи мамлакатларга экспорт-импорт товар окимига хизмат курсатувчи транспорт коммуникацияларидан согломлаштириш ва уни жадал ривожлантириш учун шароит яратиш омилларидан бири деб каралиши керак.
Узбекистоннинг МДХ давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлик механизмини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари иқтисодиётни эркинлаштириш,уни бозор тамойилларига изчиллик билан утказиш, хўжалик тизилмасини кайта-куришдан иборат умумий йул билан белгиланади.
Тулов ҳисоб-китоб ва кредит-молия муносабатлари Узбекистон якин жануби давлатлар билан тулов балансини боскичма-боскич мувозанат холатига келтириш ва молиявий нобудгарчиликка йул куймаслик максадида халқаро тажрибада кабул килинган коидаларга утказишни тугаллаш йулида изчиллик билан бормокда.
Давлат ва хукумат бошликлари Кенгашида кабул килинган норматив хужжатлар орасида 1992 йил октябрида Бишкекда тузилган “Мулк муносабатларини узаро тан олиш ва тартибга солиб туриш тугрисида” битимни алохида курсатиб утиш керак. Бу хужжатда СССР парчаланиб кетган мулк хукукларини таърифлашдаги купгина англашилмовчиликлар барҳам топди.

Download 47.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling