Мхвкм-81 гурух талабаси Асилдинов Бехзод 1-оралик иши


Банк тизимининг самарадорлигини ошириш


Download 47.86 Kb.
bet8/10
Sana28.03.2023
Hajmi47.86 Kb.
#1303914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
xsgWsgWdCRNc-JS9I5QxUytYIuXRqRLl

Банк тизимининг самарадорлигини ошириш банкларни иқтисодий ривожланишга ижобий таъсирини кучайтиради. Бунда:

- банк тизимига замонавий ечимларни жорий қилишга, молиявий ва инсон ресурслари самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсата оладиган молиявий барқарор ва нуфузли инвесторларни жалб қилиш;
- имтиёзли ва субсидиялашган кредитларни қисқартириш, кредитлашни пул-кредит сиёсати сигналлари асосида фақат бозор шартларида амалга оширишга ўтиш;
- кредит ресурсларидан эркин фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида банкларнинг давлат маблағларига бўлган қарамлигини пасайтириш;
- банкларнинг самарали инфратузилмасини яратиш, банк фаолиятида замонавий технологик ечимларни кенг жорий этиш назарда тутилади.

  1. Банкларнинг молиявий барқарорлигини ошириш режалаштирилган ислоҳотлар муваффақиятининг ҳамда банк тизимига ишончни сақлаб туришнинг асосий омили ҳисобланади. Ушбу йўналишда хусусан:

- халқаро стандартлар ва илғор тажрибани қўллаган ҳолда банкларда корпоратив бошқарувни такомиллаштириш;
- кредитлашнинг мўтадил даражада ўсишини таъминлаш ва кредит портфели сифатини яхшилаш;
- банк назоратини ва банкларда таваккалчиликларни бошқариш тизимларини ривожлантириш, шу жумладан рискка асосланган назорат тизимини татбиқ этиш ишлари амалга оширилади.

  1. Банк хизматлари оммабоплигини ошириш аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан етарли даражада хизмат кўрсатилмайдиган (паст даромадли жисмоний шахслар, қишлоқ аҳолиси, микрофирма ва кичик корхоналар) қатламнинг базавий банк хизматларига бўлган талабини қондиришни назарда тутади. Молиявий оммабоплик:

- Жаҳон банки билан ҳамкорликда молиявий оммабопликни оширишнинг аниқ йўналишлари ва чора-тадбирларини белгиловчи
Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;
- давлат иштирокини аҳоли ва кичик бизнес субъектларининг етарлича хизмат кўрсатилмайдиган ва заиф қатламларига йўналтириш;
- мавжуд бўшлиқларни тўлдириш мақсадида молиявий воситачилик экотизимини ривожлантириш ҳисобига таъминланади.


  1. Download 47.86 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling