33
4. МАЪЛУМОТЛАРНИ САҚЛАШ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ.
Компьютерда маълумот сақлашнинг 3 хил турдаги воситалари мавжуд:
•
Магнитли маълумот сақлаш воситалари – қаттиқ диск (винчестер),
стриммер, юмшоқ магнитли дискеталар;
•
Оптик маълумот сақлаш воситалари – CD ва DVD компакт дисклар ва
улар билан ишлайдиган қурилмалар;
•
Магнито-оптик қурилмалар – ZIP, JAZ ва бошқа турдаги воситалар.
Компьютердаги барча маълумот ва дастурлар қаттиқ диск – “
винчестер”да
сақланади. У система блоки ичига мустаҳкам ўрнатилган бўлиб, уни битта жойдан
иккинчи жойга олиб юриш тавсия қилинмайди.
Агарда маълумотларни бошқа жойга кўчириш керак бўлса, бу
вазифани
қуйидаги усуллар ёрдамида амалга ошириш мумкин:
•
Локал тармоқ орқали;
•
Модем орқали;
•
Электрон почта ёрдамида;
•
Компьютерда CD-RW ёки DVD-RW қурилмаси ўрнатилган бўлса, CD-R,
CD-RW, DVD-R, DVD-RW дискларига ёзиш йўли билан;
•
Компьютерда диск юриткич ўрнатилган бўлса, магнит дискеталар
ёрдамида;
•
Компьютерда USB боғлами ишлайдиган бўлса, махсус восита “Flash”
хотира ёрдамида.