Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Windows ME, Windows 2000, Windows XP
- Kingston
38 4.3. Флэш-хотира билан ишлаш: маълумот ёзиш, очиш, кўчириш, ўчириш. Охирги йилларда оддий дискета ва компакт дисклар ўрнига маълумот сақлаш ва кўчириш учун янги восита – Flash хотирадан кенг фойдаланиб келинмоқда. Унинг дастлабки ҳажми 8 ёки 16 Мб ни ташкил этган бўлса, кейинги пайтда 128 Мб, 256 Мб, 512 Мб, 1 Гб, 2 Гб, 4 Гб, 8 Гб ва ундан юқори ҳажмга эга бўлган турлари ишлаб чиқарилди. Flash-хотира – бу энергия талаб қилмайдиган, қайта ёзиладиган ярим ўтказгичли хотира. Flash-хотира қуйидаги афзалликларга эга: • Энергия манбаига боғланган эмас – маълумотни сақлаш учун энергия талаб қилмайди (фақат ўқиш ёки ёзишда ишлатилади); • қайта ёзиш – маълумотларни ўчириб, қайта ёзиш мумкин; • ярим ўтказгич – механик ҳаракатланувчи қисмлари йўқ, интеграл микросхема асосида қурилган; • HDD, CD, DVD ларга нисбатан ишлаётган пайтида 10-20 марта кам электр энергия истеъмол қилади; • олиб юриш учун жуда қулай; • ҳажми етарли даражада катта. Flash-хотирадан фойдаланиш учун компьютерда USB порти мавжуд бўлиши керак. Бундан ташқари, USB боғламига уланган қурилмаларни тўғри аниқлайдиган операцион тизим ҳам бўлиши керак: Windows ME, Windows 2000, Windows XP. Flash-хотирани очиш учун қуйидагиларни бажаринг: • Система блокининг орқасида бўш USB портини топинг ва унга Flash-хотирани киритинг. • Натижада Flash-хотира корпусида мавжуд индикатор ёнади ва операцион система уни аниқлашни бошлайди. • Агар Flash-хотирага маълумот ёзилган бўлса, худди CD/DVD дискларни очгандек, операцион тизим унинг мазмунини аниқлашга киришади. • Агар Flash-хотира ишлаш тезлиги USB 2.0 стандартида бўлиб, у USB 1.1 стандартидаги портга уланган бўлса, Windows операцион тизими тегишли маълумотни чиқаради. • USB 1.1 стандарти маълумот алмашишнинг 12 Мбит/сек тезлигини таъминлайди, USB 2.0 да эса бу кўрсаткич 480 Мбит/сек га тенг бўлади, яъни 40 баравар катта. Flash-хотирадан компьютерга маълумот ёзиш учун: • керакли файл ёки каталогни танлаб, сичқоннинг ўнг тугмасини босиш керак; 39 • ҳосил бўлган контекст менюдан Копировать (Нусха олиш) фармойишини танлаш керак; • маълумот ёзилиши керак бўлган каталог ёки дискни очиб, сичқоннинг ўнг тугмасини босиш керак; • ҳосил бўлган контекст менюдан Вставить (Жойлаш) буйруғини танлаш керак. Компьютердан Flash-хотирага маълумот ёзиш учун: • керакли файл ёки каталогни танлаб сичқоннинг ўнг тугмасини босиш керак; • ҳосил бўлган контекст менюдан Отправить (Жўнатиш) буйруғини танлаш керак; • Менюдан Съемный диск (Ажраладиган диск)ни танлаш керак; • Натижада кўрсатилган маълумот Flash-хотирага ёзилади. • Flash-хотирадан фойдаланиш давомида унга USB боғлами орқали 5 Вольт электр энергия узатилади. Унинг ишлаётганлиги ёки ишламаётганлигини ундаги индикатор бўйича текшириш мумкин бўлади. Агарда чироқ (индикатор) ёнган бўлса, демак Flash-хотира ишлаяпти. Агарда Flash-хотирага электр таъминот узатилаётганида уни USb портидан чиқарсак, у ишдан чиқиши эҳтимоли мавжуд. Flash-хотирани компьютердан бехавотир ажратиб олиш учун қуйидагиларни бажариш керак: • Windows иш столининг ўнг пастки қисмида индикаторга сичқон кўрсаткичини олиб келиб, чап тугмани қўш чертинг. • Натижада қурилмани хавфсиз чиқариш мулоқот ойнаси ҳосил бўлади: • Мазкур ойнада Остановить (Ажратиш) тугмасини босиб, янги ойнада қурилмани кўрсатиб, ОК тугмасини босиш керак. 40 • Бундан кейин Windows операцион тизими тегишли маълумот беради: • Бунинг натижасида Flash-хотирага узатилаётган электр энергия ўчирилади ва унги хавфсиз USB портидан чиқариш мумкин. Flash-хотира қурилмаларини бир нечта фирмалар ишлаб чиқарадилар. Улардан кенг тарқалганлари: Kingston, PQI, LG, GenX, SanDisk, TwinMos ва бошқалар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling