Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


 Компьютер вируслари ва антивирус дастурлари ҳақида маълумот


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

5.2. Компьютер вируслари ва антивирус дастурлари ҳақида маълумот. 
Компьютер вируслари. Компьютер вирусларини синфларга ажратиш. 
Компьютер вируслари бугунги кунда кўпчиликнинг энг долзарб муаммоси-
дир. Бу ҳаммани ташвишга солмоқда. 
Вирус дастури компьютердаги маълумотлар бутунлигини бузишга ёки уларни 
ўчиришга мўлжалланган бўлади. Илк бор вирус дастурлари АҚШда ишлаб чиқа-
рилган, чунки айнан бу давлатда шахсий компьютерлар кенг тарқалган эди. Илк бор 
ишлаб чиқарилган вирус дастурлари фойдаланувчининг хотиржамлигини бузишга 
ва асабига тегишга қаратилган эди. Лекин кейинчалик улар зарар етказишни 
ўзининг мақсади сифатида қабул қилиб олди. Ҳозирги пайтда бутун дунё бўйича 
200000 дан ортиқ вирус дастурлари мавжуд. Улар компьютер вируслари бўлиб, 
компьютердаги маълумотларга зарар етказади ёки компьютернинг ишлаш 
самарадорлигини тушириб юборади. 
Компьютер вируси ўзи нима? Улар маънавий қашшоқ, ҳаётдан ва бошқалар-
дан аламзада дастурчилар томонидан ғаразли мақсадларда ёзилган дастур. Улар 
одатда кўп марталаб нусхаланади ва ижрочи файлларга «ёпишиб олади». Уларнинг 
«ишга тушиши» оқибатида гоҳ дисплейда турли ёт ёзувлар пайдо бўлиши, гоҳ 
дисқдаги ёзувлар (файллар) ўчириб юборилиши мумкин. 
Одатда фойдаланувчига вирус дастурларининг номигина маълум бўлиши 
мумкин. Масалан, Black Hole (қора тешик), Black Friday (қора жума), Friday 13 (ўн 
учинчи жума), «секин таъсир қилувчи вирус» ва ҳоказо. Мазкур вируслар экраннинг 
чап бурчагидан қора тешик очиши ёки 13 сана жума кунлари ишлаётган файлларни 
йўқотиши, бундан ташқари, ҳар 5 минутда компьютер ишини бир неча юз мароталаб 
сунъий секинлаштириб юбориши мумкин. 
Одатда ТР-вируслар деб номланувчи вируслар гуруҳи ажойиб хоссага эга. 
Зарарланган дастурни кўриш чоғида вирус дастури тузатилган дастур ичига 
«суқилиб» кириб олади ва ўзини намоён этмайди. Шунга ўхшаш покистонча 
вируслар (Brain Ashet) ҳам зарарланган компьютерларда ўз «фаолиятини» айёрларча 
олиб боради. 
Кенг тарқалган вирусларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: 
-файллар учун (СОМ, ЕХЕ ва DLL ни зарарлайди); 
-Boot-вируслар (дискетларни бошланғич юкловчи секторлар ёки MBR (Master 
Boot Record) қаттиқ дискнинг юкловчи соҳасини зарарлайди. 
Тармоққа зарар келтирувчи алоҳида вируслар ҳам мавжуд. Улар репликатор-
лар деб аталиб, тармоқдаги барча ёки баъзи абонентларни зарарлайди. Улардан энг 
«таниқлиси» Морриса номлисидир. 1988 йилда ушбу вирус Internet тармоғидаги 
30000 та компьютердан 6000 тасига зарар келтириб, «каромат» кўрсатган. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling