Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Файл вирусларини синфларга ажратиш


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 
Файл вирусларини синфларга ажратиш. 
Файл вируслари компьютерларда кенг тарқалган вируслар. Улар барча 
вирусларнинг тахминан 80% ини ташкил этади. Бу тоифа компьютер вируслари 
жуда чидамли бўлиб, ўз вақтида эҳтиёт чораси кўрилмаса, ҳақиқий эпидемияга 
айланади. Масалан, RCE-1813 ёки Ierusalem (Қуддус), Black Friday (қора жума) ва 
бошқалар ўта хавфли вируслардир. 


46
Кўпчилик файл вируслари штаммларга эга, улар база версияларидан унча 
фарқ қилмайди. Шунинг учун файл вирусларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш 
мумкин: 
Вена гуруҳи. Унинг биринчи С-648 деб номланувчи вакили Венада топилган; 
- CASCADE гуруҳи. RC-1701 деб номланувчи биринчи вакили 1988 йил 
ўрталарида топилган; 
- Қуддус гуруҳи. RCE-1813 деб номланувчи унинг биринчи вакили 1987 
йилнинг охирида Қуддус университетида топилди; 
ТР вируслар гуруҳи - мазкур вируслар, тахминларга кўра, Болгарияда ишлаб 
чиқилган. Ўз навбатида бу гуруҳ уч кичик гуруҳга бўлинади. VACSINE, «мусиқали 
қайта юклаш» ва «ўз-ўзини еб қўювчилар». Охирги иккитасини Vankey Doodle ҳам 
деб аташади. 
Datacrime. Бу гуруҳ вакиллари жорий йилнинг 12 октябрида фаоллашади ва 
А, В, C, D дискларда 8 секторни ишдан чиқарадилар. 
- Avenger гуруҳи. RCE-1800, RCE-1000 деб номланувчи мазкур гуруҳ катта 
зарарлаш имкониятига эга. У нафақат файлларни бажариш чоғида, балки уни ўқиш 
ва очиш вақтида ҳам зарарлайди. Бундан ташқари, бу тоифадаги вируслар даврий 
равишда секторлардаги файл ва каталогларни йўқотади. Винчестерга матн 
хабарларини ёзади. 
Исланд гуруҳи (Icelandic). 
Шу ерда таъкидлаш керакки, Datacrime ва исланд гуруҳига мансуб вируслар 
ҳозирча бизнинг мамлакатимизда йўқ.
Boot вируслари файл вирусларидан тубдан фарқ қилади. Boot вирусларининг 
сони файл вирусларига қараганда анча кам ва, шунингдек, улар секинроқ тарқалади. 
Файл вируслари каби кўп тарқалган Boot вируслари ҳам штаммларга эга. 
Ҳозирги вақтда ушбу вирусларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
- Италия гуруҳи. “Bxl-1С-а” деб номланувчи унинг биринчи вакили 1987 
йилнинг охирида пайдо бўлди; 
Покистон гуруҳи. Бу гуруҳга Вгат 86 ва Brain 88 вируслари киради. Биринчи 
вакили Вгат 86 Покистоннинг Лаҳор шаҳрида 1986 йил топилган. 
Бузиш даражаси бўйича вирусларни шартли равишда икки турга –«иллюзион» 
ва «вандаллар»га бўлиш мумкин. «Иллюзион» гуруҳи қандайдир ёқимли мусиқа 
садоси ёки намойиш орқали вирусни юқтиради. 
«Вандал» сўзининг ўзбекча луғавий маъноси - маданий ёдгорликларни хароб 
этувчи, худди шу каби «вандаллар» ҳам дастурни хароб қилади. Бу тоифа вируслар 
ёпиқ ҳолатда файлларни билдирмасдан ишдан чиқаради. 
Табиийки, ҳам файл тизимини, ҳам юклаш (Boot) cекторига зарар етказувчи 
вируслар ҳам мавжуд. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling