Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

Қаттиқ дискни текшириш. 
Компьютерни харид қилгач, унинг винчестерида нима борлигини текшириш 
даркор. Эндигина сотиб олинган компьютер винчестеридаги барча дастурларига 
худди янгидек қараш керак. Шунинг учун янги олинган машина винчестерини 
тестдан ўтказинг, шунингдек, ҳамма дискеталарни вирусдан детектор-дастурлар 
билан текширинг. Винчестер тестдан ўтказиш чоғида, албатта, ёзувдан сақланган, 
тоза система дискеталари ёрдамида юкланади. 
Ҳимоялашнинг ўзига хос усуллари: 
Дискетанинг нормал ҳолати - унинг ёзувдан ҳимояланган ҳолатидир. Ҳимоя 
фақат ахборотни ёзиш чоғида олиниши керак. Фақат ёзишдан ҳимояланган 
дискеталарни ишлатиб, антивирус дастурлари, системали дискеталарни кўнгил тўқ 
бўлиши учун эҳтиёт қилиб сақлаш жоиз. 
Ахборотларни тиклаш: 
Шуни таъкидлаш керакки, «зарарланган» ахборотларни энг қийин 
вазиятларда ҳам тиклаш мумкин. Бироқ вируслар «зарарлаган» файлларни тиклаш 
система дастурчиларидан юксак маҳорат талаб этади. Кўпинча қутқариш мумкин 
бўлган файл ёки маълумотлар системали блокларни форматлаш жараёнида шикаст 
ейди, бунда ахборотнинг йўқолиб кетиш эҳтимоли ҳам бор. 
Юқорида айтганимиздек, дастурни сақлашнинг энг яхши йўли – уни архивлаб 
қўйиш. Лекин шундай бўлса ҳам ҳар иш куни сўнгида дастур ва файлларнинг 
жойлашишини бирма-бир кўздан кечириш даркор.
Антивирус дастурлари. 
Компьютердаги маълумотлар ва дастурлар маълум вирус дастури томонидан 
ўчирилиб юборилиши ёки шикастланиши мумкин. Вирус-дастурлари дастурчилар 
томонидан тажриба учун ёки ёмон ниятларда яратилиб, асосан улар Сизнинг 
компьютерингизга қуйидаги воситалар орқали кириши мумкин: 
• номаълум дискетадаги маълумотларни ўқиш натижасида (ҳужжат, ўйин 
ва бошқалар); 
• интернет тармоғидан баъзи дастурларни юклаш натижасида; 
• электрон почта орқали; 
• локал тармоқ орқали; 
• ноқонуний кўчирилган ва тарқатилаётган дастурлардан фойдаланиш 
оқибатида.
Вирус дастурлари асосан Assembler дастурлаш тилида тузилади ва улар 
салбий таъсири бўйича бир нечта гуруҳга бўлинади: 


50
• Содда вируслар – оператив хотирани банд қилиб, компьютернинг 
ишлашини секинлаштиради. 
• Махсус «стелс» вируслари жойлашишини ўзгартириб туради ва уларни 
топиш анча мураккаб. 
• Маълумотларга ўзгартириш киритадиган вируслар. 
• Маълумотларни ўчирадиган вируслар. 
• Фойдаланувчининг айрим (махфий) маълумотларини Интернет тармоғи 
орқали вирусни яратган шахсга юборадиган вируслар. 
Компьютердаги маълумотларни вируслардан ҳимоя этиш учун антивирус 
дастурлар ишлаб чиқарилган. Антивирус дастурлар АҚШ, Канада, Россиянинг бир 
қатор фирмалари томонидан ишлаб чиқарилмокда. Антивирус дастурлар резидент 
ва норезидент турларга бўлинади: резидент антивирус дастури компьютер 
ёқилганидан ўчирилгунча қадар оператив хотира, актив (жорий) дастурларни, 
файлларни вирусга текшириб туради. Резидент антивирус дастури ўзининг ишини 
фойдаланувчига 
билдирмасдан 
олиб 
боради, 
фақат 
айрим 
ҳолларда 
фойдаланувчидан вируси мавжуд файлни даволашга рухсат сўрайди. Норезидент 
антивирус дастурлар эса фақат фойдаланувчининг ўзи кўрсатган жойларни ва 
белгиланган вақтда текширади ва даволайди. Ҳозирги кунда қуйидаги антивирус 
дастурлар кенг тарқалган: 
DrWeb for DOS; 
DrWeb for Windows; 
Antiviral Tool Kit Pro; 
AVP Platinium; 
Norton Antivirus
McAfee;
Aidstest; 
Doctor Web, AVP, Aidstest антивирус дастурлари Россиянинг «Касперский» 
лабораторияси томонидан ишлаб чиқарилган ва у МДҲ давлатларида кўп 
учрайдиган вируслардан хабари бор. Norton Antivirus машҳур Symantec фирмаси 
томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, у топа оладиган вируслар сони 100000 дан 
ортиқ. AVP дастури вирусдан ҳимоялайдиган энг ишончли антивирус дастури 
ҳисобланади. DrWeb дастурининг резидент текширув дастури Spider – Windows 
режимида текширувни олиб боради. Битта компьютерда бир нечта турдаги 
антивирус дастурлар ўрнатмаган маъқул, чунки уларнинг вирусни топиш усуллари 
(алгоритмлари) ҳар хил ҳамда улар ҳам ўзларини вируслар каби тутадилар ва бу 
ҳолда улар ўзаро “келиша олмай қолишлари” мумкин. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling