Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Вирусдан ҳимояланиш усулларини қўллаш


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

Вирусдан ҳимояланиш усулларини қўллаш. 
«Вирус-ҳимоя воситалари» муаммоси худди «ҳужум қуроли - ҳимоя қуроли» 
муаммосига ўхшайди. Ҳимоя воситалари кўпайган сари ҳужум воситалари ҳам 
такомиллашиб, уни ишлатувчилар рағбатлантирилмоқда. Начора, ҳаёт шундай 
курашдан иборат. Шунинг учун айтиш даркорки, ҳар икки томон ҳам ривожлана 
боргани сари компьютер вируслари ҳам кўп вақт долзарб муаммо бўлиб қолаверади.
Ҳимояланишнинг асосий технологик схемаси. Ҳимояланишнинг бундай 
схемаси қуйидаги босқичлардан иборат: 
- янги дастурий маҳсулотнинг дастлабки назорати; 
- қаттиқ дискни бир неча мантиқий дискларга ажратиш; 
- резидент ревизор (тафтишчи) дастурлар билан даврий равишда ахборот 
бутлигини текшириб туриш; 
- архивлаштириш. 
Янги киритилаётган дастурий таъминотни назорат қилиш: биринчи ва жуда 
зарур ҳимоя киритилаётган дастур ва дискеталарни назорат қилишдир. Гўёки, 
самолётнинг муваффақиятли парвоз қилиши учун пассажирлар батафсил 
текширилганидек, компьютерда кирувчи ахборотларни батафсил текшириш 
вируслар юқишининг олдини олади. Ҳар қандай «фирма» дискеталарига ҳам 
ишонавериш керак эмас. Уларда ҳам вирус бўлиши мумкин. 
Кўпчилик машҳур файл ва boot-вируслар мавжудлигини кириш назоратининг 
ўзидаёқ аниқлаш мумкин. Бу жараён бор-йўғи бир неча дақиқани олади, холос. Акс 
ҳолда кўп вақт ахборотларни вируслардан тозалашга кетиб қолади. Кириш 
назоратини бир нечта марта саралаб, махсус танлаб олинган детектор ва фагалардан 
ўтказган маъқул. Биз қуйидагиларни тавсия этамиз. SCAN, AIDSTEST, DOCTOR, 
AV, TP48CLS. Фагаларни детектор режимида ишлатиш зарур. 


49
Карантин режими: Агар дастурий таъминот «бегона қўлдан» олинган ёки ёт 
ташкилотлардан келган бўлса, мазкур дастурларни ишлатишда «карантин 
муддати»ни белгилаш фойдали. Бунда ҳар бир дастур учун қатъий синов муддатини 
жорий этиш зарур. Бу муддат ой, ҳафтанинг кунлари бўлиши мумкин. Нега? Чунки, 
биз юқорида айганимиздек, баъзи бир вируслар маълум ой ёки айнан ойнинг бир 
кунида ўз «ҳунарини» кўрсатади. Зарарланган дастурлардан ташқари, баъзида 
«синган» ҳимоядаги дастурлар ҳам хавф туғдиради (улар кўпроқ офис ва ўйин 
дастурларида учрайди). Гап шундаки, дастурнинг ҳимоясини олиш вируслар 
фаолиятини кучайтириб юборади. Айниқса, “троя” вируслари фаоллашади. 
Масалан, Украинанинг Донецк шаҳрида ноқонуний нусхаланган Formula ўйинлари 
даврий равишда SMOS-хотирани ўчириб ташлади.

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling