Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Компьютер вирусларидан ҳимояланиш усулларини синфлаштириш


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 
Компьютер вирусларидан ҳимояланиш усулларини синфлаштириш. 
Компьютер вирусларидан ҳимояланиш усулларини синфлаштириш.
Дастлабки назорат: 
Келаётган дастурларни детектор дастурлари билан текшириш.
Профилактика:
«Ёзишдан ҳимояланган» дискеталар билан ишлаш, ёзиш учун дискетадан 
фойдаланишни минималлаштириш, илгариги ва амалдаги дискеталарни алоҳида 
сақлаш, дастурларни винчестерда архивланган ҳолда сақлаш.


47
Тафтиш (ревизия): 
Янги дастурларни махсус дастурлар ёрдамида текшириш.
Карантин:
Ҳар қандай янги дастур янги карантин муддатини ўташи лозим. Улар 
мутахассислар томонидан вирусларга текширилган бўлиши керак.
Фильтрлаштириш: 
FluSbot Plus, MaceVaccine, ANTIWS2 турдаги дастурлар орқали эҳтимолдаги 
вирусларни тутиш. 
Терапия: (даволаш). 
Дастурни дастлабки «соғлом» ҳолатга келтириш. Бу иш ҳар бир файлдан 
зарарли вирусларни «тишлаб олиб ташлаш» усули билан амалга оширилади. 
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, вирусдан ҳимояланишнинг бир 
неча турдаги дастурий воситалари мавжуд: дастур-детекторлар (дискета ёки 
дискдаги вирусларни «тутади») ва дастур-фаглар (вируслардан даволайди). Улар ҳар 
бир фойдаланувчида бўлиши ва компьютер ишга туширилишидан олдин доимо 
синаб кўрилиши керак. 
Шуни таъкидлаш керакки, энг қулай детекторлар бир эмас, кўплаб кенг 
тарқалган вирусларни «ушлайди». Дастур-фагалар зарарланган дастурларни 
тиклашни таъминлайди. Иш жараёнида фага вирус танасини «тишлайди» ва вирус 
ўзгартириб юборган буйруқлар кетма-кетлигини тиклайди. Биз тилга олаётган 
компьютер вируслари фагаси ҳозирда яратилиб бўлинган. Ҳозир турли фагаларни 
йиғиш билан одамлар банд бўлишмоқда. Бу, бизнингча, нотўғри. Асосий эътиборни 
зарарланишнинг олдини олишга қаратиш лозим. «1 грамм профилактика 1 
килограмм даволашга тенг» мақоли бу ерда нақадар ўринли. 
Антивирус дастурларини ишлатишда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларга 
батафсил тўхтаб ўтамиз. 
Антивирус воситаларини қўллашда энг кўп йўл қўйиладиган хато – 
зарарланган компьютерда уларни ишлатиб юборишдир. Вирус аниқлангач, кейинги 
хатти-ҳаракат қуйидагича бўлади: компьютерни ўчиринг ва уни ҳимояланган 
системали дискет ёрдамида қайта юкланг (бундай дискета Сизда албатта бўлиши 
керак). Мазкур дискетада антивирус дастурлари жойлашган бўлиши керак. 
Антивирус дастурини ишга туширинг. 
Зарарланган операцион системаларда амалларни бажариш ва дастурларни 
ишга тушириш қўпол хато ва мисли кўрилмаган йўқотишларга сабаб бўлади. 
Жумладан, бунда ҳали зарарланмаган дастурлар ҳам талафот кўриши мумкин. 
Масалан, Сизнинг компьютерингиз RCE-1800 вируси билан зарарланган, дейлик. 
Мазкур вирусга мўлжалланмаган фага дастурни эҳтиётсизлик билан ишлатиш 
қолган юкловчи модулларни ҳам ишдан чиқаради. 
Яна кўп учрайдиган хатолардан бири антивирус воситаларига ҳаддан ташқари 
ишониш. Гарчанд бундай дастурларни жуда юқори даражадаги дастурчилар 
яратсалар-да, улар ҳар доим ҳам ишончли эмас. Ҳар қандай дастур каби улар ҳам 
хатолардан холи эмас. Бу детекторларга ҳам, фагаларга ҳам таалуқли. Шу ерда 
таъкидлаш лозимки, биз фага деб атаётган дастурлар аслида «детектор-фага»нинг 
ўзи. Шунинг учун уларнинг ишида вирусларни аниқлашда ҳам, уларни даволашда 
ҳам хатолар бўлиши мумкин. 
Ишлатилаётган детекторлар кўпинча вирусларни пайқамай, зарарланган 
файлларни ўтказиб юборадилар. Масалан, жуда машҳур McAFee Associates 
фирмасига тегишли SCAN комплекс детектори мамлакатимизда кенг тарқалган 


48
вирусларни пайқамай ўтказиб юборади ва янги, бир нечта ёлғон ишланмалар 
беради. Шунинг учун бир нечта детекторларни бир йўла қўллаш, «овоз бериш йўли 
билан» зарарли дастурларнинг рўйхатини тузиш мумкин. 
Архивда сақланаётган дастурларга детекторларни қўллаш самарасиз 
эканлигини таъкидлаш жоиз. Бунда дастурларни архивдан озод этиш лозим. Акс 
ҳолда детектор мазкур файлларни текширмайди. Яна фага ноўрин дастурнинг 
фойдали қисмини «тишлаши мумкин». Айнан шу ерда детектор ёлғон ахборот 
берган бўлади. Фага ишлаб турган дастурни ишдан чиқариши ҳеч гап эмас. 
Йўл қўйиладиган энг катта хатолардан яна бири ҳимояланмаган дискетанинг 
қўлма-қўл юриши ва ишончсиз дискеталарни юклашдир. Шунинг учун 
дискеталарни доимо ҳимоялаш керак. Фақат ишончли дискеталардангина 
фойдаланиш даркор. 
Йўл қўйиладиган яна бир хатога махсус тўхталамиз. Бу А диск юриткичда 
дискета бўла туриб, компьютерни қайта юклашдир. Бунда BIOC айнан диск 
юриткичдаги дискетадан дастурни юклайди, натижада дискетадаги boot-вирус 
винчестерга юқади. 
Фаганинг сифати, энг аввало, у қайта ишлаётган вируслар сонига боғлиқ. 
Бундан ташқари, интерфейс қулайлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Булар 
фаганинг ҳисоботини яхшилайди. Одатда, фагалар бир неча вирусларга 
мўлжалланган бўлиб, қолганлари учун самарасиз бўлиши мумкин. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling