Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


 Дискета билан ишлаш: форматлаш, файл ёзиш, очиш, ўчириш, кўчириш


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 
4.1. Дискета билан ишлаш: форматлаш, файл ёзиш, очиш, ўчириш, кўчириш. 
 
Шахсий компьютер ишлаб 
чиқарилганидан бошлаб то ҳозирги 
кунга қадар маълумотларни сақлаш 
ва бошқа жойга кўчириш ёки олиб 
боришнинг энг оммабоп воситаси 
дискеталар эди ва улар ҳозирги 
кунда маълумотларни сақлаш ва алмашишнинг бошқа воситаларига ўз ўрниларини 
бўшатиб бермоқдалар. Дискетага маълумот магнит индукция асосида ёзилади, 
ўқилади ва ўчирилади. Дискета билан ишлаш учун компьютерга махсус қурилма – 
дисковод – диск юриткич ўрнатилган бўлиши керак.
Диск юриткичларнинг иккита асосий тури мавжуд: - 5,25” ўлчамдаги ҳажми 
360 Кб, 720 Кб ва 1,2 Мб дискеталар билан ишлашга мўлжалланган диск юриткич, 
3,5” дюйм ўлчамдаги ҳажми 720 Кб ва 1,44 Мб дискеталар билан ишлашга 
мўлжалланган диск юриткич. 
Янги дискетадан фойдаланишдан олдин уни форматлаш зарур, яъни дискета 
секторларга бўлиниб, ҳажми аниқланади ва бундан кейин ундан фойдаланиш 
мумкин бўлади. Дискетани формат-
лаш учун қуйидагиларни бажаринг: 
1. Дискетани 
диск 
юриткичга 
киритинг; 
2. Мой 
компьютер 
(Менинг 
компьютерим)ни очинг; 
3. Ҳосил бўлган ойнада: Диск 3,5 
(А)ни танланг ва сич-
қоннинг ўнг тугмасини 
босинг ва контекст 
менюдан Форматировать... 
(Форматлаш) буйруғини танланг. 
4. Натижада 
экранда 
дискетани 
форматлаш ойнаси ҳосил бўлади: 
5. Мазкур 
ойнада 
Начать 
(Бошла
тугмасини босиб, форматлаш жараёнини 
бошлаш керак. 
6. Бундан кейин операцион тизим дискета-
даги маълумотлар йўқ қилиниши тўғрисида 
огоҳлантиради: 
Форматлаш 
Форматлаш 
Дискета 
3.5” дискета тузилиши: 
 
1. Ҳимоя қобиғи 
2. Диск юргизувчи 
3. Ҳимоя копқоғи 
4. Ёзиш ва ўчиришни тақиқловчи 
тирқиш 
5. Дискета борлигини аниқлаш 
тирқиши 


35
7. Агарда дискетани форматлашга рози 
бўлсангиз, ОК тугмасини босиш керак. 
8. Форматлаш тугаганидан кейин ҳосил 
бўлган ойнада ОК тугмасини босиш 
керак бўлади. 
9. Бундан 
кейин 
Закрыть 
(Ёпиш) 
тугмасини босиш керак.
Дискетага маълумот ёзиш учун қуйидаги амалларни бажариш керак: 
• Керакли файл ёки каталогни танлаб сичқончанинг ўнг тугмасини босинг. 
• Ҳосил бўлган контекст менюдан Отправить (Жўнатиш) ва ундан кейин 
Диск 3,5 (А:)ни танлаш керак.
• Натижада кўрсатилган файл ёки каталог 
нусхаси дискетага кўчирилади. 
Дискетадаги маълумотни компьютерга кўчи-
ришнинг икки усули мавжуд: 
1.1. Керакли файл ёки каталогни танлаб сичқоннинг ўнг тугмасини босинг. 
1.2. Ҳосил бўлган контекст менюдан Жўнатиш (Отправить) ва кейинчалик 
Менинг ҳужжатларим (Мои документы)ни танланг. 
2.1. Керакли файл ёки каталогни танлаб, сичқоннинг ўнг тугмасини босинг. 
2.2. Ҳосил бўлган контекст менюдан Копировать (Нусха кўчириш) буйруғини 
танланг. 
2.3. Файл ёки каталог ёзилиши керак бўлган каталогни очиб сичқоннинг ўнг 
тугмасини босиб, ҳосил бўлган контекст менюдан Вставить (Жойла) фармойишини 
танланг. 
Натижада кўрсатилган файл ёки каталог дискетадан Мои документы (Менинг 
ҳужжатларим) ёки бошқа каталогга кўчирилади. 
Дискетадаги файл ёки каталогни ўчириш учун дискетани очиб, ўчирилиши 
зарур бўлган файл танланади ва клавиатурадаги Delete тугмаси босилади. Шуни 
таъкидлаш жоизки, дискетадан ўчирилган маълумот Корзина (Сават)га тушмайди, 
шунинг учун уни қайта тиклаш имконияти йўқ. 


36

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling