Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5316750405244289368
2. ҚУЁНХОНА ВА КАТАКЛАР
Қуён боқишга киришишдан олдин арзон материаллардан, бироқ гигиена талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ҳар тарафлама қулай қуёнхона ва катаклар тайёрлаш лозим. Хусусий хўжаликда қуён боқишнинг усуллари кўп. Кенг саройда эркин боқиш усули бугунги кунга қадар қўлланилмоқда. Лекин бу усул ўзига хос камчиликларга эга, хусусан: турли ёшдаги урғочи ва эркак қуёнларнинг аралаш яшашлари сабабли насл олиш жараёнини умуман назорат қилиб бўлмайди; урғочи қуёнлар ўз уяларини ер қазиб тайёрлашлари боис қуёнчаларга яқинлашиш имкони чекланади. Хулоса қилиб айтганда бундай усул билан қуён боқиш фойдасиз бўлиб, сарфланадиган харажат қопланмайди. 6 Қуённи алоҳида катакка қамаб ёки муайян майдонга ўраб ёхуд гуруҳларга ажратиб боқиш усуллари кўпроқ самара беради. 2.1. Қуёнхона Катакларнинг ёпилмаган, очиқ жойга ўрнатилиши муайян ўнғайсизликлар мисол учун, ем ва сув тарқатиш амалларини механизациялаштирилмасдан тарзда, об-ҳавонинг ноқулай шароитларида бажариш каби ноқулайликлар туғдиради Қуёнларнинг қуёнхонада боқилиши мақсадга мувофиқдир. Қуёнхона (1- расм) ёғоч, металл ва темир-бетондан тайёрланган сарой кўринишига эга бўлиши лозим. Олд томони ичкарига қаратилиб, икки қават ўрнатилган катаклар қуёнхонанинг ён деворлари сифатида хизмат қилади. Энсиз деворлар эса – икки қанотли эшиклар кўринишига эга бўлади. Икки нишабли сарой томи, катаклар устидан бироз кўтарилган, деворларига ойналар ўрнатилиб фонус кўринишида қурилади. Қуёнхонадаги қуёнлар шамол, ёмғир ва қордан панада бўладилар. Ем солинган идишларни ҳаракатлантиришга мўлжалланган осма йўлаклар жиҳозлаб, ем тарқатишни қисман механизациялаштириш мумкин. Шунингдек қуёнхонани тўсин, устун, тахта ва ғиштдан ҳам қуриш мумкин (2- расм). Бундай қуёнхона жониворлар учун хавфли елвизакни тўсади, сичқон, каламуш каби кемирувчи газандалар ва турли йиртқичлар киришини олдини олади. Унинг поли зич, тозалаш қулай бўлиши учун эшик томон нишаб қилиб ётқизилади. Қуёнхона етарлича ёруғ бўлиши, дераза, шамол алмаштириш қувурлари ва туйнуклар воситасида шамоллатиб турилиши керак. Ёруғлик ва тоза ҳавонинг етишмаслиги қуённинг юнг қопламаси сифатсиз бўлиб қолишига олиб келади. Бинонинг томи бир нишабли бўлгани маъқул. Бундай том қишга тайёрланадиган пичан захирасини қуритиш учун қўшимча майдон сифатида хизмат қилади. Майсани томга чиқариш учун соябонли пиллапоя айвонига тақаб қурилган зинадан фойдаланилади. Шу ерда, яъни айвон устида, қуриган пичанни бостириб қўйиш учун мўлжалланган чордоққа кириладиган эшик ўрнатилади. Томда қопқоқли туйнук бўлса, пичанни чордоққа киритиш яна ҳам қулай бўлади. Қуёнхонадан чиқадиган гўнгни солиш учун мўлжалланган сирти қопланган, 7 қопқоқли яшик ташқи томонга, сарой эшиги яқинига ўрнатилади. Саройнинг яшик тепасидаги деворида эса эшикли туйнук очилади. Сарой ичига асбоб-ускуна ва ем сақланадиган бурчак жиҳозлаш зарур. Пичан ва супуткилар сақланадиган чордоққа чиқиш учун ташқи туйнукдан ташқари, зина воситасида чиқиладиган ички туйнук ҳам очилади. Қуёнхонанинг жанубий девори томонида ёш қуёнчалар учун панжара билан ўралган ёзги яйлов тайёрлаш мумкин. Сарой эшиклари икки қават хусусан: биринчи қавати яхлит тахта эшик, иккинчиси эса металл панжара кўринишида тайёрланади. Йилнинг иссиқ кунларида саройнинг фақат панжарали эшиги ёпилади. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling