Microsoft Word 99e334601ea5551979670888e6e38de53e32823f74d56f5cadcbd27eb94c749d
Scientific Bulletin of NamSU-Научный вестник НамГУ-NamDU ilmiy axborotnomasi–2022-yil_maxsus sон
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
Axborotnoma 2022 maxsus sonTT
Scientific Bulletin of NamSU-Научный вестник НамГУ-NamDU ilmiy axborotnomasi–2022-yil_maxsus sон
538 Биринчи қисмда сўзлар маъноларига кўра 26 бўлимга (фаслга) бўлиб чиқилган. Булар: биринчи фасл – осмон ва унга тегишли нарсаларнинг отлари (kök, qïr (фалак), kün, quyaš (нур, ёруғлик), ay, aydïn (ойдин), ay tolun (тўлин ой), yulduz, Ülkär, bulït, tuman, yamğur, yel, qar, burčaq (дўл), buz, sawuq, ïssï (иссиқ), yašïn, kökrämäk (момақалдироқ), yïldïrïm (чақмоқ), doz (тўзон), täbi (қор бўрон), qïsïrqa (қуюн, довул) сингари); иккинчиси – ер ва ундаги жойларнинг отлари (yer, tupraq, qum, qayïr (шағал), taš, tağ, qaya, oy (водий), in (ғор), yar (жар, жар ёқаси), yazï (текислик, дашт), yol, yurt, yaban (чўл), ew (уй), qorğan (отхона; қалъа) сингари); учинчиси - сувлар ва унга боғлиқ нарсаларнинг отлари (su, teŋiz, özän (дарё, ирмоқ), keči (кечув), bulaq, tašqïn su (сел) сингари); тўртинчиси – дарахтлар, мевалар, ўсимликлар ва уларга яқин нарсаларнинг отлари (ağač, butaq, čïbuq (чивиқ, новда), yemiš, alma, aywa, tal сингари), шу тарзда давом этиб, йигирма олтинчи фасл – дард-касалликларнинг отлари (yig, sögallik (касаллик), ağrï (оғриқ), učuq, ïsïtma, titrämä, esnämäk, ölmäk сингари) билан тугайди. Орада ҳатто eygi–yaman, yaqšï–čirkin, yawuq–yïraq сингари қарама-қарши маънони англатувчи сўзларни англатувчи фасл ҳам бор. Луғатда, асосан, туркий сўзлар берилган бўлиб орада ўзлашган сўзлар ҳам берилганлигини кузатишимиз мумкин аммо, унинг қайси тилдан ўзлашганига ишора этилади. Масалан: “kemi – кема, буни käräp деб ҳам юритилади, буниси румчадир”. “ačquč – калит, kälit ҳам дейилади, асли форсча kаlid сўзидан олинган”. “devār – девор. Бу сўз форсчадир”. “dānišmand – донишманд бу сўз туркманча бўлиб, форсчадан олинган”. Сўзлар изоҳланганда, ўрни билан, уларнинг синонимлари, фонетик вариантлари ҳамда диалектларда қандай аталиши ҳам келтирилади. Масалан: “qapu – эшик; буни ešik ҳам дейилади; тўсин”. “yowa – пиёз, буни soğan ҳам дейилади, кейингиси машҳурроқ.”. “buday – буғдой, буни buğday ҳам дейилади”. “börü – бўри, буни qurt ҳам дейилади, туркманча; (бунинг иккинчи маъноси) қурт [яъни ҳашорат]”. Ёки қорақуш сўзига шундай изоҳ берилган: “qaraquš – бургут, яъни қорақуш демакдир, буни туркманчада tawšančïl ҳам дейилади. Бу қуш кўпроқ қуён овлаб егани учун шундай аталади”. “tal – тол, буни sögüt ҳам дейилади, кейингиси туркманча”. “özän – ўзан, ирмоқ. Буни yïrmaq ҳам дейилади, буниси туркманча”. Луғатда сўзлар изоҳланганда, ўрни билан, уларнинг фонетик шакллари, қандай талаффуз этилишига ҳам айрича урғу берилади. Масалан: “yağmur – ёмғир; yağmur ҳам дейилади; буниси туркманча”. “dağïq – товуқ; daquq ҳам дейилади, буниси туркманча”. Луғатда кўп маъноли ёки омоним сўзларга алоҳида эътибор қаратилган; муаллиф бундай сўзлар англатган маъноларни тўлиқ келтиради. Масалан: “kök – бу осмон, кўк ранг; жинс; асл; тиниқ суқ демак”. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling