Microsoft Word 99e334601ea5551979670888e6e38de53e32823f74d56f5cadcbd27eb94c749d
Scientific Bulletin of NamSU-Научный вестник НамГУ-NamDU ilmiy axborotnomasi–2022-yil_maxsus sон
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
Axborotnoma 2022 maxsus sonTT
Scientific Bulletin of NamSU-Научный вестник НамГУ-NamDU ilmiy axborotnomasi–2022-yil_maxsus sон
539 “yar – жар ёқаси, жар; сўлак; бир нарсани ёриб ажратишни истаб буюрганингда ҳам шундай дейилади”. “ot – ўт, кўкат; олов; дори-дармон; шарм-ҳаёга ҳам айтилади”. “qoyun – умуман қўй; инсон қўйни ва қўлтиғини ҳам ифодалайди”. “bor – май; шаҳарларда матоларнинг устига суртиладиган бир турли оқ кесак, бўр”. “qaš – қош; узукнинг кўзи; паст, узунасига чўзилган тоғ чўққиси”. Араблар учун таниш бўлмаган тушунчаларга кенг изоҳ берилади. Масалан: “čaqïr – бу ҳам май, мўғулча. Уларда яна бошқа ичимлик борки, у қамишнинг бошоғига ўхшаш ўсимликни эритилган асалга қўшиб ачитишдан ҳосил бўлади. Унинг номи qumlaqдир. Бу ичимлик маст қилишда узум шарбатига қараганда ўткирроқдир ва шунинг учун уни афзал кўрадилар. Уларда яна хурмо ва бошқа нарсалардан тайёрланадиган, арабларнинг мизрига ўхшаган ичимлик ҳам бор, уни bözä деб ҳам атайдилар”. “qamqaq – бир-бирига киришиб чалкашиб кетган ва шамол ерда думалатиб юрадиган қуруқ тикан, қамғоқ. Ақли кам одамни койиганларида qamqaq bašlu дейдилар, яъни қамғоққа ўхшаш енгил, ақли кам демакдир”. Яна бир жиҳати, луғат қисмида атоқли отлар алоҳида гуруҳга ажратиб берилган. Масалан, йигирма иккинчи фаслда мамлуклар (қуллар), чўрилар ва бошқа табақа кишиларга қўйиладиган отларнинг маъноси келтирилган. Масалан: “Baybars – амир ва барс, Бойбарс, Qarasonqur – қора ва сунқур, Қорасунқур, Taybars – той ва барс, Тойбарс, Qulbars – қул ва барс, Қулбарс, Aybars – ой ва барс, Ойбарс, Aqquš – оқ ва қуш, Оққуш, Qaraquš – қора ва қуш, Қорақуш, Aydoğdï – ой туғди, яъни ой чиқди, Ойтуғди, Qaratay – қора ва той, Қоратой, Ağačeri – ўрмон кишиси, Оғочэри” сингари. Ёдгорлик битилган жойда туркий халқларнинг бир қанча халқлари масалан, қипчоқ, ўғиз, туркманлар яшаганлиги сабабли қўлёзмада ушбу халқларнинг тил хусусиятлари ўз ифодасини топган. Муаллиф қзлёзмада кўпроқ қипчоқ тилига эътибор берганлигини эътироф этади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, обиданинг луғат қисмида йўл-йўлакай ўғиз ва туркман тилига оид лексик қатламлар шаҳрлаб кетилади. Муаллиф қипчоқ, ўғиз, туркман тиллари ўртасидаги фонетик фарқларни кўрсатишга ҳаракат қилган. Фонетик ўзгаришлар ичида сингармонизм қонунининг бўзилиши алоҳида мисоллар ёрдамида кўрсатиб кетади. Қўлёзманинг туркий қисми араб грамматик анъаналарига асосланган ҳолда тузилган бўлиб, аввал арабча сўз ва ундан сўнг мазкур сўзнинг турийча муқобили берилади. Ушбу қоида фақатгина қўлёзманинг биринчи қисми йигирма иккинчи фаслида бузилган бўлиб, юқоридаги фаслда аввал туркий сўз ундан сўнг эса ушбу сўзнинг арабча изоҳи келтирилган. Қўлёзма муаллифи баъзи сўзларни тарқалиш ва ишлатилиш манзилларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Унинг айрим сўзларни бу ерда ҳеч ким билмаслигини фақатгина шаҳарлардагина маълумдир, деб таъкидлаши ушбу сўларни тарқалиш ареалларидан яхши ҳабардор эканлигини кўрсатади. Муаллиф араб тилидан туркий |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling