Microsoft Word 99e334601ea5551979670888e6e38de53e32823f74d56f5cadcbd27eb94c749d
Scientific Bulletin of NamSU-Научный вестник НамГУ-NamDU ilmiy axborotnomasi–2022-yil_maxsus sон
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
Axborotnoma 2022 maxsus sonTT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Scientific Bulletin of NamSU-Научный вестник НамГУ-NamDU ilmiy axborotnomasi–2022-yil_maxsus sон
Scientific Bulletin of NamSU-Научный вестник НамГУ-NamDU ilmiy axborotnomasi–2022-yil_maxsus sон
540 тилга ёки аксинча туркий тилдан араб тилига ўзлашиб кетган сўзларни изоҳлаб ўтирмай уларни “бу сўз маълум” ибораси билан бериб кетганлигини аттаби – материал тури 19- 8; икдиш – аравага қўшиладиган юк ташувчи от 12-9; сис – қуюқ туман рангли от 13-8; сач – темир това 17-15; султан – султон 23-4; сонқур – шунқор 10-3; чал – бурул, бўз (отнинг ранги) 13-7; қобуз – қўбиз 24-12 каби сўзлар мисолида кўришимиз мумкин. Муаллиф қўзёзмада кўпроқ оғзаки шаклда қишлоқ аҳолиси фойдаланадиган ва “асл қипчоқ тили”га эътибор қаратганлигини таъкидлайди. У қипчоқ тилига бошқа тиллардант ўзлашган бир қанча сўзларга белги (помета)лар келтиради. Бу каби пометили сўзлар туркманчадан ўзланган сўзлар 98 тани, форсчадан ўзлашган сўзлар 31 тани, туркманча ва форсчадан ўзлашган сўзлар 13 тани, арабчадан ўзлашган сўзлар 1 тани, румчадан ўзлашган сўзлар 1 тани, мўғулчадан ўзлашган сўзлар 1 тани ташкил этади. Туркманча белгили сўзлар қуйидагилар: абру – тентак, гўл, лақма 26-11, ай – ўроқ 23-16, айва – беҳи 7-16, армут – нок 7-15, əвир – танламоқ 36-1, əйлик – илгак 19-2, əкин – елка 20-9, өкс©р – аксирмоқ 36-9, əкши – нордон 27-12, банбуқ – пахта 19-9, бəзиргəн – савдогар 24-1, бəкмəш – қиём, шинни 16-2, бəңиз – юз қиёфаси 31-19, биз – юпқа жун мато ва шойи номи 19-11, бəшик бити – қандала 12-1, бығар – кўл, булоқ 6-12, б©рə – бурга 12-2, гулаб – гулоб (атиргул сувидан олинган ширин ичимлик) 8-17, дақуқ – товуқ 10-13, дудақ – лаб 20-5, ит©к – ит боласи (кучук) 11-10, йабрақ – япроқ, барг 7-12, йава ет – йўқ қилмоқ, йўқотмоқ 41-18, йавры – жўжа 10-16, йағмур – ёмғир 5-8, йаз – ёзмоқ 33-13, йараса – кўршапалак 10-11, йиқинд© – аср номози вақти 28-16, йулдырым – яшин 5-10, йумурда – тухум 10-16, йўл – кўп 25-13, йорған – кўрпа 17-1, кəнə – кана 12-3, кəч©т – кечик, кеқув (дарёнинг саёз жойи) 6-20, кəш©р – сабзи 8-15, киршəк сөйлə – тўғри сўзламаоқ 36-6, көлəкə – кўланка 7-14, к©б – хум, қув 17-5, к©й – қишлоқ 6-14, к©йəг© оты – заъгар, кийик ўт 9-5, к©л©к – эшак подаси 12-16, к©нəс – нур, ёруғлик 5-4, мəржимəк – ясмиқ 9-17, нар – анор 7-19, нəтə – қанча, нечта 55-19, өгрəт – ўргатмоқ 42-7, өкə – тўрт ёшдан ошган қўйлар 15- 4, өкс©рмəк – аксирмоқ 33-2, өрдəк – ўрдак 10-6, пажнақ – божа 32-8, савық – юмшоқ, бўш, ғовак 28-2, саман – сомон 9-14, санду – қайчи 23-12, сару өрик – ўрик 7-17, сəрчə – чумчуқ 10- 7, сиркə – сирка (бит тухуми) 12-3, сырча – шиша 12-3, сығақ – пашша 10-12, сық – саёз 7-2, сычан – сичқон 11-12, с©к©т – тол 8-7, тавшан – қуён 11-5, тавшанжыл – бургут 10-1, таму – жаҳаннам 8-21, тəлим – кўп 25-13, тикəн – тикон 9-1, тирсəк – тирсак 20-1, тулу – нўхот 5-9, турақ – таом номи 16-18, уйуқ – кийик 11-7, учмақ – жаннат, боғ 8-20, ©йгəн – ўпка 21- 14, ©й©к – тепалик 6-16, чəбəн – чипқон, яра 33-5, чақрық – чарх 13-9, чəгиркə – чигиртка 10-18, чəпəр – чипор (ранг) 13-9, қавақ – тол 8-6, қавун – қовун 8-11, қарынча – қумурсқа 11- 20, қартал – бургут 9-20, қығ – қий (мол қийи) 15-5, қурт – бўри 11-3, қоршун – қўрғошин 31-14, қоч – қўчқор 15-1, қуйумчи – заргар 26-6. Туркманча, форсча белгили сўзлар қуйидагилар: алу – олхўри 7-16, данышманд – донишманд 23-6, жавлаҳ – тўқувчи 24-3, жовамард – сахий 26-2, зардалу – ўрик 7-18, зийан – зиён, ютқазиқ 28-3, кəҳəл – дангаса 26-10, килим – чакмон 17-3, қалы – гилам 16-21, хамри – тўқ қизил 31-3, хырман – хирмон 9-11, хорус – сўроз 10-13. Бундан ташқари ушбу ўринда азбар тут – ёдламоқ 35-1 қўшма феъли ҳам туркманча форсчадан олинган деб кўрсатилган. Scientific Bulletin of NamSU-Научный вестник НамГУ-NamDU ilmiy axborotnomasi–2022-yil_maxsus sон 541 Форсча белгили сўзлар қўйидагилар: аврыз – халажой арваз 6-10, анар – анор 7-20, ахур – охир, молхона 6-7, бағ – боғ 8-20, бадам – бодом, Гулбаҳар – аёлларнинг исми 30-19, дивар – девор 6-3, дəстəрчə – дастрўмол 6-2, намаз – номоз, ибодат 41-12, нышан – нишон, белги 42-8, пайғамбар – пайғамбар 3-15, сарай – сарой 6-2, тазы – араб чопқир оти 12-6, фириштə – фаришта 3-15, хурма – хурмо 8-2, шаҳ баллут – каштан 8-5, шəҳəр – шаҳар 6-13, шорба – шўрва 15-15 в.б. Қўлёзмада баъзи сўзлар икки хил пометали яъни белгили бўлиб қолганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Масалан: дост – дўст сўзи қўлёзманинг 26 саҳифаси 12 сатрида форсча сўз деб берилган бўлса, 32 саҳифанинг 10 сатрида дост – дўст сўзи туркманча бўлиб форс тилидан олинган деб кўрсатилган. Асарда баъзи сўзлар ўзаро қиёсланиб уларнинг бирига нисбатан бу бир лаҳжага оид сўз деб кўрсатилганини кўришимиз мумкин. Масалан: йалан – ёлғон 27-5, өр©кка нисбатан; уған – аллоҳ, тангри 3-14, тəңрига нисбатан; алыр – хачир 12-11, қатырга нисбатан; қырақ – аччиқ 27-10 ибораси ачыга нисбатан; қур – зиён, ютқазиқ 28-2, зайанга нисбатан; оғас – сиёҳдон 23-8, дəвитга нисбатан; тыға – тоға 31-20, тайга нисбатан. Бундан ташқари, муаллиф Айбик 29-17, Айдəгин 29-13, Бəктəм©р 29-13, Бəкчəри 30-3, К©чба 29- 15, Хутлаба 29-14 каби атоқли отларни лаҳжа деб белгилаб қўрсатади[4]. Бир неча ўринда масалан, 27 саҳифанинг 8 сатрида арабча сўзга туркий эквивалент тушириб қолдирилганлигини ва аксинча 28 саҳифанинг 6 сатрида туркча сўзга арабча изоҳ берилмаганлигини кўришимиз мумкин. Хулоса: Ёдгорлик таркибида туркий, араб, форс ва мўғил тилларига доир илмий маълумотларнинг берилиши мазкур китобнинг яратилишида туркий тилларни, жумладан қуман тилини яхши биладиган таржимонларгина эмас, балки филология илмидан яхши хабардор бўлган мутахассислар ҳам иштирок этишганини тасдиқлайди. Мазкур изоҳлардаги илмийлик, ҳаққонийлик, тавсирлардаги аниқлик ва танланган фактларнинг мақсадга мос ва мувофиқлиги айни шу хулосаларни чиқариш учун тўла асос ва ҳуқуқ берди. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling