Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Бадр жангининг зафар билан тугаши ва қурайшлардан етмиш киши асир олиниши 
Маккаликларнинг режаларини остин — устун қилиб юборганди. Истаса ҳар дақиқа мағлуб қила 
олишларига ишонганлар Мадина жамоасидан мағлуб бўлишган, аввалдан араблар ичида энг 
ҳурматли қабила бўлган қурайш обрўси оёқости бўлганди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) асирларга қандай муносабатда бўлиш ҳақида асҳоблари ила 
маслаҳатлашарди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўз фикрини шундай баён этди: 
— Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, булар сенинг амакиваччаларингдир. Бизнинг ҳам яқин 
қариндош, биродарларимиздир. Мен улардан қутулишда аввал бойлиги олинишини маъқул деб 
биламан. Олинадиган бу маблағ кофирларга қарши қувват бўлади. Умид қиламанки, Аллоҳ 
таоло улардан бир қисмига ҳидоят қилади, мусулмон бўлишади, — деди. 
— Эй, Хаттоб ўғли сен нима дейсан? 
— Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, Валлоҳи, мен Абу Бакрдек ўйламаяпман. Менга изн бер
фалон кишини ўлдирайин. Али, биродарим Ақилнинг бўйнини узсин. Ҳамза биродари Аббосни 
ўлдирсин. Токи Раббимизга қалбимизда мушрикларга нисбатан майл ва меҳр йўқлигини 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
16
исботлайлик. 
Ҳазрат Умар (р.а.) мушриклар қилган зулмларни гапирди ва жазо берилиши тарафдори 
эканлигини билдирди. 
Пайғамбар (с.а.в.) бу фикрларни тинглагач, ҳазрат Абу Бакрга юзланди: 
— Эй, Абу Бакр сенинг аҳволинг, ҳазрат Иброҳим (а.с.)нинг аҳволига ўхшайди. У, Раббига 
«Эй, Раббим, менга тобе бўлганлар мендандир. Менга қарши чиқувчилар эса сенинг 
раҳматингга ҳавола. Сен мағфирати чексиз, марҳамати кенг Зотсан», — дея дуо қилган эди. 
Абу Бакр яна ҳазрат Исо (а.с.)га ҳам ўхшайдирки, У Аллоҳ таолога шундай ёлворади: «Агар 
уларни азобласанг, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен 
Ўзинг қудрат, раҳмат эгасидирсан». 
Расулуллоҳ (с.а.в.) кейин ҳазрат Умарга юзландилар: 
— Эй, Умар сенинг аҳволинг эса Нуҳ (а.с.)нинг аҳволи кабидирки, у Аллоҳга «Эй, Раббим, 
ер юзида кофирлардан бир кишини ҳам қолдирма, маҳв эт», — дея дуо қилганлар. Ва яна 
ҳазрат Мусо (а.с.)нинг аҳволи кабидирки, у ҳам Аллоҳ таолога шундай дуо қилганлар: 
«Парвардигоро, уларнинг мол-дунёларини йўк қилгин, кўнгилларини қаттиқ қилгин, токи улар 
оламни азобини кўрмагунларича, иймон келтирмасинлар». 
Ниҳоят, асҳоблар фикрига кўра, қутулиш учун уларнинг пулини олиш йўли тутилди. Аммо, 
бир кун ҳазрат Умар (р.а.) Расули Амин (с.а.в.) ва ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни маҳзун ҳолда кўрди. 
Ҳар иккисининг ҳам кўзлари ёшли эди. Уларга юзланиб, сўради: 
— Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, сизга ҳамдард бўлайин, бирга йиғлайин. Аммо, сизни 
йиғлатган нима? 
Расулуллоҳ (с.а.в.) шу жавобни бердилар: 
— Биродарларим таклиф қилишган ва олишган маблағ сабаб йиғлаяпман. 
Сизга келадиган азоб менга дарҳол шу дарахт қадар яқинда кўрсатилди. 
Расулуллоҳ (са.в.) бироздан сўнг шу оятларни ўқиди: «Ҳеч бир пайғамбар, ер юзида 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling