Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Амр бин Ос Зотуссалосил жиҳодига бошлиқ қилиб тайинланган эди. Илк мусулмонлардан иборат беш юз кишилик қўшин билан кетган ва зафар билан қайтганди. Унинг измида ҳазрат Абу Бакр (р.а.), ҳазрат Умар (р.а.) ва ҳазрат Абу Убайда каби саҳобалар ҳам бор эди. Эндигина Исломни қабул қилганлигига қарамай бу инсонларга бошлиқ қилиб тайинланиши Амр бин Осни Расулуллоҳ (са.в.) ёнларига чорлади ва у келиб савол бера бошлади: — Энг кўп кимни севасиз, эй, Расулуллоҳ?... — Ойшани, — дея жавоб бердилар Расул (с.а.в.). — Эркаклардан кимни севасиз? — Ойшанинг отасини. — Ундан кейин —чи? — Умарни севаман. Амр бин Ос булардан кейин яна кимларни севишни сўрашда давом этди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳеч куттирмасдан жавоб қайтардилар. Шундай бўлдики, ортиқ савол берса Амр ўзининг энг охирига қолишини ҳис қилди ва сўрашдан воз кечди. Аммо, Амр бин Ос бу воқеани ёдга олар экан, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳазрат Умар (р.а.)дан кейин кимларни севишларини айтмади. Агар айтганларида кейингиларга мукаммал бир ҳадя тақдим қилган бўлардилар. * * * Улар жаннат ҳаётидан ҳақида баҳс юритишмоқда эди. Абу Саид ал—Худрий Расулуллоҳ (с.а.в.)ни қуйидаги сўзларини ёдга олди: "Сиз кўкдаги юлдузни қандай кўраётган бўлсангиз, жаннатнинг қуйи табақасида бўлганлар ҳам буюк мартаба соҳибларини шундай нур ичидаги ҳолда юксакларда кўрадилар. Абу Бакр ва Умар шулар қаторидандир. Чунки улар инсонларнинг энг ҳурматлисидир". * * * Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир сафарларида ҳазрат Ойша (р.а.)ни ҳам олиб кетдилар. Зотулжайш деган жойга келганларида унинг опаси Асмодан омонат олиб таққан мунчоғи йўқ зди. Ҳазрати Ойша (р.а.)нинг пешонасини совуқ тер қоплади. Атрофини ахтарди. Вазиятни Расулуллоҳ (с.а.в.)га билдирди. Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.)нинг амри билан изловлар бошланди. Қўшин мажбурий юришини тўхтатди. Атрофда сув йўқ, мешлар бўшаган эди. Мўминлардан бир қисми келиб ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни топдилар. Ҳазрат Ойша (р.а.) сабаб шундай сувсиз жойда тўхтаганликларини билдиришди. Бу хабардан кейин Абу Бакр (р.а.) изтироб ва қайғу билан ўрнидан турди. Ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.) чодирларига келди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳазрат Ойша (р.а.)нинг тиззаларига бош қўйиб ухлаётган эди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) қўли билан қизининг ёнига урар ва секингина: — Сен инсонларни ва Расулуллоҳни (с.а.в.) сувсиз жойда қолдирдинг, — дея норизолигини билдирди. Ҳазрат Ойша Расулуллоҳ (с.а.в.)ни уйғотиб юбормаслик илинжида қимирламади, отасининг Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 18 сўзлари юрагини куйдириб ўтган бўлса —да, унинг бу сўзларга эътибор бермасликка ҳаракат қилди. Оқибат Расули Акрам (с.а.в.) уйғонмадилар ва қўшин тунни ўша ерда ўтказди. Бомдод намозига таҳорат олиш керак, аммо унинг ҳам имкони йўқ эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг чодирларидан чиқишни кутишдан ўзга чоралари йўқ эди. Ниҳоят, Саййидул Анбиё Пайғамбаримиз (с.а.в.) ташқарига чиқдилар ва шу кеча ваҳий қилинган оятларни ўқидилар: Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling