Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи
www.ziyouz.com kutubxonasi
19
Исломнинг илк йилларида аҳволи шундай бўлган ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг
кейинчалик,
фақат ўзи эшитадиган бир овозда ўқишни давом эттирганлиги нақл қилинади.
Нега баланд
овозда ўқимаганини эса «Мен кимга муножат қилсам У яширин бўлса ҳам, ошкора бўлса ҳам
билади», — дея жавоб берганлар.
Зотан Қуръони каримда:
«Аллоҳ яширган нарсаларингизни ҳам, ошкор килган
нарсаларингизни ҳам билур» (Наҳл 19-оят) — дея марҳамат қилинади.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) табиати ижобий тарзда яширин зикр йўлини тутганди. У кўнгил
теранликларида, лаблари ҳам қимирламасдан зикр келтираркан, фақат Мавлоси ила бирга эди.
Бунақанги зикрга риё аралашиши мумкин эмас эди. Қилинган бу зикрни, ҳар нарсани билгувчи
Улуғ Аллоҳ биларди. Шунингдек, бошқа бировнинг билиши шарт ҳам эмасди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳар тун, ярим кечада ширин уйқусидан
кечиб, Олий девонга туришини биларди. Фақат Саййидул Анбиё (с.а.в.)га фарз бўлган бу
намозни, Муҳаммад (са.в.) умматининг бажариш мажбурияти йўқ эди. Аммо, Пайғамбаримиз
(са.в.)нинг уйғоқ соатларида туриб таҳорат олиб, Аллоҳ таоло ҳузурида
туриш
таъқиқланмаганди.
Бошқа — бошқа ерда, аммо кўнгил бирлигида илоҳий ҳузурга бош қўйиш, шукроналар
келтириш унга алоҳида ўзгача бир ҳузур бахш этарди.
Ўзига ўзидан ҳам яқинлигига ишонган Мавлосининг исмини зикр этиш қанчалик ёқимли
экаилигиии ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билади ва ишонади—ки, шу онда риёкорликка
умуман
алоқадор бўлмаган бу зикр туфайли Буюк Яратувчи ҳам Абу Бакр (р.а.)ни зикр қилмоқда эди.
Чунки, У китобида:
«Бас, Мени ёд этингиз, Мен ҳам сизларни ед этурман. Менга шукр
Do'stlaringiz bilan baham: