Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
45 додлаб турибди. – Ўзи нима гап? – деб сўради Ошиқбола кўзларига ишонмасдан атрофга алангларкан. Райҳон қизиқ эса теваракка лоқайд назар солиб чиққач, бир эснаб олиб деди: – Ҳеч гап йўқ. Чумак хумпар тушимизда бақириб юрибди. Майсага ёнбошлаб, эндигина кўзи илинган Мешполвон ён-верида бўлаётган гапларни элас- элас илғаган куйи гарангсиб дўриллади: – Оч қоринга мунча тўполон қилмасанглар? Кўриб турибсизлар-ку, жардан соғ-саломат чиқволдик. Ошнамга раҳмат денглар. – Қанақа ошно? – кўзлари ўйнаб сўради Чумаквой. Мешполвон тунда бўлиб ўтган воқеани уларга тушунтириб бергунча қуёш кўтарилиб, атроф нурафшонланиб кетди. Орадан яна пича фурсат ўтгач, далалар бўйлаб чапанича қўшиқнинг оҳанги таралди: Олма едим бақалоғидан, Гилос едим чақалоғидан, Анжир едим япалоғидан, Боғбон буванинг шапалоғидан... Иблисжар қафасидан тасодифан омон чиққан Мешполвон ўз аскарлари билан юришда давом этаётганини дунёга эълон қилмоқчидек, тобора баландроқ овозда куйларди. * * * Улар сарсон-у саргардон юра-юра, номи бетайин, атрофи серқайин, уйлари каталак, томлари камалак қишлоққа дуч келишди. Кенг кўчага ёйилиб, бурунлари ҳавога сайилиб, ғиштин мўрилардан таралаётган турфа хил таомлар исини симириб боришаверди. Айниқса Мешполвон ҳар бир таомга солинган масаллиқларнинг туригача аниқ айтиб берадиган даражада диққат билан ҳид оларди. Навбатдаги муюлишдан қайрилишаётганда, орқада қолган Чумаквой ҳовлилардан бирининг ёнида туясини тўхтатди. Панжара-девор ортида барқ уриб ўсган ширингулларга бир зум маҳлиё тикилиб тургач, чўзғиланиб қуйи эгилди. Энг бўйчан шохдаги гулга бурнини босиб ҳидлай бошлаган эдики, нектар эмаётган асалари пешанасини жизиллатиб чақиб қочди. Чумаквой: «Оҳ, доно каллагинам!» – деганича панжаранинг ортига ағдарилди. Ариқчадаги лойқаш тупроқдан бир сиқим олиб, пешанасига босди, оғриқ тийилишини кутиб, «уҳ-уҳ»лаб ётаверди. Пичадан кейин шериклари уни ахтариб келиб қолишди. Туя панжара-девор ёнида эгасиз турганини кўриб, хавотирга тушишди. – Арпабошоққа ўхшаган бола эди, – дея ачинган бўлди Райҳон қизиқ. – Бечорани чумолилар судраб кетдимикан? – Агар ер ютган бўлса, туяси ташқарида қолмасди, – деди Ошиқбола. – Ё иштонини ҳўл қипқўйиб, чеккароқда қуритяптимикан? – Балки ўрдакларга қалампир сотиб юргандир? Мешполвон хачирининг бўйнидан қучоқлаб, юмалангудек алфозда пастга сирғанди. Ерга бус-бутун қўниб олганидан сўнг: «Ҳей, Чумаквой! Қаердасан, лўлигинам?» – деб теваракка овоз қила кетди. Пешанаси айвонсифат шишиб, кўзлари хандонпистага ўхшаб қолган Чумаквой бу товушни эшитиб, аста ўрнидан турди, бетини тарвайтирганича ширингуллар орасидан бош чиқарди. Мешполвон уни танимай: «Ҳў, ошна, туппак ушлаган анқов лўлини кўрмадингми?» – деб сўраган эди, у: «Эрмаклашни сенга кўрсатиб қўяман», дея панжарадан ошиб ўтиб, ёқалашиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling