Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
49 Амалдорнинг тупригин, Қандай замон келдики, Пайдо бўлса қизбозор? Қилни савдо қилишар, Филни савдо қилишар, Дилни савдо қилишар, Тилни савдо қилишар, Қандай замон келдики, Пайдо бўлса қизбозор? Букри чол кетгач, Ошиқболанинг юраги ҳовлиқиб: «Ҳой, биродарлар! Ойтумор ҳам шу ерда бўлса-я», деди. У Қизқўрғон сари юрмоқчи бўлган эди, Райҳон қизиқ йўлини тўсди. – Ўпкани бос, укавой, – дея ўйчан соқол қашлади у. – Ҳозир қўрғонга яқин борсанг-у, Ойтумор қизларнинг орасида бўлиб сени таниб қолса, суюнганидан бирон нарса деб юборади. Сиримиз очилиб, тўрт ёқни аскар босади. Чунки, Наҳанг ўлпончи бизни тўғримизда кўпиртириб, Сепкилшоҳни чўчитиб қўйган. Бўлмаса, ўшанда Иблисжар тарафга ҳийлагар кампир билан лак-лак аскарини юбориб ўтирмасди. – Тўғри, – деди Чумаквой. – Биз ҳушёр иш қилайлик, душман ғафлатда ётсин. Ошиқболанинг шашти сўниб, иккиланганича туриб қолди. Шунда Мешполвон унинг жонига ора кириб, зўр чора ўйлаб топганини айтди. Елкасига илиб олган ола терини Ошиқболанинг устига ёпиб, уёқ-буёғини тикиб-чатди, арча томиридан мугуз, попукдор иштонбоғдан дум ясаб, ошнасини бир зумда ҳўкиз қиёфасига киритди. Белидаги чилвирни ечиб, унинг бўйнига боғлагач: «Ҳозир ўтлатиб юргандек бўлиб Қизқўрғон яқинига бошлаб бораман, сен пўстакнинг тешигидан қизларни томоша қил. Ойтуморинг уларнинг орасида бўлса, таниб оларсан. Лекин, ҳўкизлигингни эсингдан чиқариб, мени ҳижолат қилма», деб бир неча панд-насиҳат айтди: Шубҳа солиб бизларга, Кўп қарама қизларга, Эслик, опош ҳўкизим. Алангламай жим юргин, Чучкурмасдан дим юргин, Эслик, опош ҳўкизим. Юрагимни хитлама, Чечак узиб ҳидлама, Эслик, опош ҳўкизим. Чанг қилворма пўстакни, Гоҳ чайнаб тур курмакни, Эслик, опош ҳўкизим. Капалакка ташланма, Чивин чақса қашланма, Эслик, опош ҳўкизим. Гапириб йўл сўрама, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling