Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
* * * Эртаси куни улар истеҳкомда нонушта қилиб ўтиришганда, ёнларига бир кампир келиб: «Ҳой шўрлик мусофирлар, жуда иркитланиб кетибсизлар-ку. Юринглар, жоним қоқиндиқлар, қишлоғимиздаги гумбазли ҳаммомни кўрсатиб қўяй, ювиниб сал одамнусха бўлволинглар», дея ҳаммасини гўдакчасига талтанглата кетди: Ювинади мушуклар, Бўталоғ-у кучуклар, Попишаг-у чумчуқлар, Сиз ҳам чўм-чўм қилволинг. Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) www.ziyouz.com кутубхонаси 58 Бузоқ-улоқ яланар, Зағча-тўрғай таранар, Той шудрингга беланар, Сиз ҳам чўм-чўм қилволинг. Жўжаларин ўрдаклар – Сой тарафга етаклар, Қуртга тўлди кўлмаклар, Сиз ҳам чўм-чўм қилволинг. Ҳавас қилинг қўнғизга, Калтакесак, хонқизга, Ётманг ўхшаб тўнғизга, Сиз ҳам чўм-чўм қилволинг. «Оббо, пистак кампир-ей, – деб ўйлади Мешполвон, – башарасиниям, товушиниям тезда ўзгартириб олибди». Улар: «Раҳмат, эна, зап савоб ишга бошлаяпсиз-да», дейишиб, кампирга эргашишди. Гумбазли ҳаммом кенг ва баланд қилиб қурилган экан. Ечиниб, ичкарига киришса, кўзи човбирдек 17 ўйнаган, сўлагини чайнаган элликта музбашара давангир қулай фурсатни кутиб, қорнига ёлғондан совун суртиб ўтирибди. Озгина вақт ўтгач, улар бурчаклардаги қизиб турган тошларга жомда «жаз-жуз»латиб сув сепа кетишди. Бирпасда атрофни буғ қамради, хона бир қарич наридаги одамни таниб бўлмайдиган ҳолга келди. Чумаквой уч марта қаттиқ томоқ қириб шартли овоз қилган чоғда, шериклари совун ичига яширилган бигизларни олиб, ҳаммомдагиларнинг думбасига жиқ-жиқ санчишга тушишди. Хона бир зумда оҳ-нолага тўлди. Ўчкорлар тўполонда адашиб бир-бирига жабр етказиб қўймаслик учун имо-ишора билан олдиндан ўз жойларини тақсимлаб олишган эди. Шунга қарамай, эҳтиёт шарт деб, чап қўлидаги тоғорада орқасини беркитганича жанг қилишарди. Каллакесарлардан бири ҳозиргина ортига бигиз санчилган томонга таваккалдан чанг солди, шапалоғи тарсиллаганича галабошнинг тақир калласига урилди. Қонга ташна бўлиб турган галабоши ўз навбатида унинг кекирдагини тишлаб, жиғилдонини узиб олди. Аблаҳлардан биттасини тинчитдим деб севинаётганида думбасини бигиз жизиллатиб, шаталоқ отиб юборди. Каллакесарларнинг аҳволи ниҳоятда танглашиб, қиёмат авжга чиққач, устидаги туйнукдан нур тушиб турган эшикни мўлжаллаб, ҳаммаси ўзини ташқарига урди. Бу пайтда эшикнинг икки четига биқиниб олган Мешполвон билан Ошиқбола уларнинг кетини нишонга айлантириб, бири ўнг думбага, иккинчиси чап думбага бигиз тиқиб тураверди, бир-бирига ҳайқириб далда бераверди: – Бигизингни чархлаб санчгин, Дўст-душманни фарқлаб санчгин, Жиқ-жиқ, Жиқ-жиқ! – Ханжар қилиб ялтиратгин, 17 Човбир – болалар қамчилаб ўйнайдиган ёғоч пилдироқ. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling