Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
61 папоқларни қайтадан санаб чиқди. Ҳамма иш жойида эканига қаноат ҳосил қилиб, истеҳком томонга йўл олди. Истеҳкомга етай деб қолганида, қўлда тугун-у тўрсават ушлаб, чивинларни киш-кишлаб, чакалакдаги сўқмоқдан чиқиб келаётган деҳқонларга йўлиқди. Касби – томма-том изғиш, сочи думбулсоқолдек қизғиш, қўйнига аллабалоларни солган, чипта ковушли қарияни етаклаб олган тирмизак бола Райҳон қизиқни кўриши биланоқ, қувониб қичқирди: – Ана, ажойибхоначининг шериги келяпти! Деҳқонлар бир зумда уни ўраб олишди. Райҳон қизиқнинг юраги шувиллаб: «Сизларга нима ёмонлик қилдим?» – деб атрофдагиларга аланглади. – Ҳўкизтери ёпинган шеригинг манави невараларимга филни кўрсатибди, – деди чипта ковушли қария. – Биз ҳам ажойибхонага кетяпмиз. «Мешполвоннинг мечкайлиги бошимизга бало бўлди, – дея кўнглидан ўтказди Райҳон қизиқ. – Болаларни-ку алдаш осон, катталар фил нима-ю, туя нималигини яхши билишади. Энди ҳаммамиз калтак еймиз шекилли». Шунда қария: «Нега тисарилиб қолдинг? Қўрқма, текинга кўрмаймиз», деб қўлидаги тугунчасини кўз-кўз қилди. – Мана, мендаям бир халта тухум бор, – деди бошқа бирови. – Ўғизгаям 18 кўрсатаверасизларми? – деб сўради қўлтиғига кўза қистирган учинчи киши. Райҳон қизиқ нима дейишини билмай, кигиз қалпоғида елпинганича туриб қолди. – Филимиз касал, – деди охири баҳона топиб. – Томошаларни тўхтатганмиз. – Нима бўлди, қаери касал? – Думига пучак чиқибди. – Шунга шунчами? Филга пучак чиққани чивин чаққандек гап. – Бундан ташқари, одамлар берган ҳар хил нарсаларни еявериб, ичбуруғ бўп қолди. Иситмага куйиб, сўлжайиб ётибди. – Майли, ётган жойида томоша қилаверамиз. Қани, бошла ўша ажойибхонангга. Улар Райҳон қизиқдан жавоб кутиб ўтирмай, истеҳком ёққа қараб юришди. Салгина вақт ўтиб, истеҳком бўсағаси ғала-ғовурга кўмилди. Райҳон қизиқ тўпланганларнинг ниятини Мешполвонга қисқача тушунтириб, «энди ўзинг гаплашавер, бизни бу ғалвага аралаштирма», деб дўнғиллади. Мешполвон бир муддат бўйин қашиб тургач, йўғон ходанинг тепасига чиқиб, йиғилганларга мурожаат қилди: – Филни касал деб айтишибди-ку. Пода-пода бўлиб келаверасизларми? – Аҳмоқ бўлиб тағин қайтиб кетамизми? – деди кимдир. – Ётган жойида кўрсатавер. – Бу жуда хавфли. Касал фил қутурган итга ўхшаб қолади. – Гапни кўпайтирма! Яхшиликча кўрсат филингни! Мешполвон шу топда буларга гап таъсир қилмаслигини сезиб, яна ўйланиб қолди. – Майли, мен розиман, – деб бирдан паст тушди у. – Лекин, ҳозирмас. Томоша кечқурун бўлади. Унга довур фил тузалиб қолиши керак. – Шу томошангни бир йўла қишлоқда кўрсатсанг-чи, – деди чиптаковушли қария. – Баҳонада кампирларимизниям хурсанд қилардинг. – Ана, шундоқ сўқмоқдан ўтсанг, қишлоғимиз биқинингда турибди, – дея чакалакзор томонга қўл чўзди бошқаси. – Борсанг, бурнингдан чиққунча зиёфат берамиз. «Зиёфат» деган сўзни эшитиб, Мешполвоннинг ҳиқилдоғи ликиллади. «Бўпти, кечқурун бизни кутиб туринглар, ҳамма ҳайвонларни олиб борамиз», деб ваъдани қуюқ қилди. Деҳқонлар кетиши биланоқ, Райҳон қизиқнинг жаҳли қўзиб: «Қанақа ҳайвонларни айтяпсан, куйдирги? Бошимизга келган офат бўлдинг-ку», деб вайсаб берди. 18 Ўғиз – янги бузоқлаган сигирнинг сути. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling