Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
62 – Мени гапим – гап, – деди Мешполвон. – Агарда фаранг ё ҳангилизларни бугун ер ютади десам, эртагача қолмасдан шу иш бўлади. Мен мана шунақаман! * * * Қоронғи кира бошлади ҳамки, Ҳожихонажинадан дарак бўлавермади. Диққати ошган Мешполвон ёнғоқбоз болаларнинг соққасидек уёқдан-буёққа пилдираётган чоғда Чумаквой: «Ажинанг қасрдаги ўйинчи қизларга пул қистириб ўтирган бўлсамикан?» – деб унинг жиғига тегди. Хайриятки, Ҳожихонажина ортиқча кечикмади. Қайтиб келиши биланоқ, Мешполвон: «Қасрдаги гапларни кейин айтарсан. Ҳозир зарур ишимиз бор», дея уни шошилтиришга тушди. Истеҳкомдагилар ёппасига қишлоққа юришди. Қишлоқдагилар чакалакзорнинг сўқмоғидан чиқаверишдаги майдонга йиғилиб, ажойибхонани интиқ кутиб туришган экан, Мешполвон раҳбарлигидаги «ҳайвон ўргатувчилар»ни олқишларга кўмиб қарши олишди. – Ҳайвонларимни анави буталарнинг орқасида қолдирдим, – деди Мешполон. – Даврага бирма-бир чиқариб кўрсатавераман. Қани, сўқмоқни уч томондан ўраб ўтириб олинглар-чи. Чол-йигитлар чордана қуриб, кампир-жувонлар ерга тизза уриб, қизалоқлар қиқирлашиб, болакайлар бир-бирига тихирлашиб, ойдин майдонга ёйилиб ўтиришди. Шундан кейин Ҳожихонажина гоҳ у, гоҳ бу ҳайвоннинг тусида чакалакдан чиқиб, даврани айланаверди, Мешполвон уларни баҳоли қудрат шарҳлаб тураверди: – Буниси саҳрои кабирнинг маймуни! – Саҳрода маймун нима қилади? Маймун тўқайда бўлмайдими? – Фаросат борми ўзи? Саҳрои кабирнинг ўртаси тўқайзор-ку. – Э, шунақами? Олдинроқ айтиб қўйиш керак-да... Ие, ие! Анавиниси нима? Қаерники бу? – Буни номи туяқуш. Озарбайжонда бўлади. – Тухумиям калладек бордир? – Ана! Яхшилаб кўриб олинглар! – деди Мешполвон даврада янги ҳайвон пайдо бўлгач. – Бу йўлбарсни Сулаймониядан ушлаб келганман. Ҳожихонажина келгуси сафар зебрага айланди. Умри бино бўлиб, бунақа маҳлуқ ҳақида бирон-бир маълумот эшитмаган Мешполвон унга боқиб анграйиб қолди. Эшак деяй деса, териси йўлбарсники, йўлбарс деяй деса, турқи эшакнинг ўзгинаси. Охири чайналиб туриб: «Энг ярамас ҳайвонлардан биттаси шу», деди. «Нима ўзи бунинг?» – деб сўрашди ундан. Мешполвон зебрага янада синчиклаб тикилганича: «Бояги йўлбарснинг аммаси», деб жавоб қилди. – Шуям йўлбарсми? Бизга эшакни бўяб кўрсатяпсан! – Эгаси бўптуриб, ўзим билмайманми? Мен йўлбарс деганимдан кейин, гап тамом-да. Турли-туман жондорлар чакалакдан бир-бир чиқаверди. Мешполвон: «Мана буниси Хиротнинг мушуги. Энди Ҳўнгаристон айиғини томоша қиляпсиз», деб оғзига келган гапни қайтармай, уларнинг таърифини келтираверди: Ана, Тошкент хўрози, Карнайдан зўр овози, Томошага кеп қолинг! Бу – мисрлик тошбақа, Мендан қарздор беш чақа, Томошага кеп қолинг! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling