Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
57
Ниҳоят, киприк юқори сакраб, қош қуйи ағнаб, Райҳон қизиқ тилга кирди: 
– Ажиналар жамоаси чўзма отишни билармикан? 
– Ҳеч кўрмаганман, – деди Ҳожихонажина. 
– Яъни аниқроғи? 
– Йўқ! Ажиналар чўзма отишмайди. 
– Ана-а-а! 
Райҳон қизиқ чапак чалганича қаҳ-қаҳ уриб юборди, тойчоқдек гижинглаб, мириқиб-
мириқиб кулди. 
– Отишмайди дема, билишмайди десанг-чи, – деб ғурурланди у. – Мен сенга айтсам, укавой, 
чўзма отиш ҳар кимниям қўлидан келавермайди. Бурунга уришни-ку гапириб ўтирмайлик. Ҳиқ-
хий-хий. Ҳиқ-хий-хий... 
Аслида Ҳожихонажина ҳозир бу ерга ҳазил-мазах айтишиб гурунглашиш учун келмаганди. 
У, Қаҳратония пойтахтида эрталаб пайдо бўлди. Мешполвон бошчилигидаги ўчкорларни 
қидириб, анча жойни кезиб чиқди, уларни охири яйловдан топди. Бу Мешполвон қўрғоннинг 
девори устидаги кўк камзулли қизга термилганича, «нимчангга чўнтак бўламан», деб хониш 
қилаётган пайт эди. Ҳожихонажина ўзгалар эътиборини тортмаслик, қолаверса, ҳофизни 
чалғитмаслик мақсадида бир қаричгина чанг кўтариб, эҳтиётлик билан яқинлашгани боис 
Мешполвон ўшанда уни сезмади. 
– Қизқўргондаги бекач хотин зоғнинг ўзгинаси экан, – деди Ҳожихонажина. – Ошиқбола 
пўстак ичида ашула айтаётганда Ойтуморнинг ўзгариб қолганини пайқаб турувди. Мен ундан 
хавфсираб, орқасидан тушдим. 
Мешполвон билан Ошиқбола яйловдан кетишлари биланоқ, бекач хотин Сепкилшоҳ 
қароргоҳига қараб жўнабди. Бориб, пистак кампирга учрабди, бўлган воқеаларни чақимчилаб 
берибди. 
– Улардан биттаси бошига чапя кийган дедингми? – деб сўрабди пистак кампир. – Вой, ер 
ютгурлар-ей, Иблисжардан қандай қутулиб чиқишдийкин? 
Пистак кампир бекач хотиндан эшитган гапларини оқизмай-томизмай Сепкилшоҳга 
етказибди. Улар биргалашиб режа туза бошлашибди. 
– Қисқаси, ҳаммаларингни ҳаммомда бўғизлаб ўлдиришмоқчи, – деди Ҳожихонажина 
панжаларини тажовузкор қоплонникидек чангаксимон кўрсатиб. – Одамзод ҳаммомга доим 
қуролсиз киради. Улар мана шундан фойдаланишмоқчи. 
Сепкилшоҳ ўз навкарлари орасидан элликта энг одамхўрини танлаб, душманнинг 
кекирдагидан тишлаб ўлдиришни яхши кўрадиган бир кални галабоши қилиб тайинлабди. 
Ҳожихонажина гапини тугатгач, ўчкорлар бошни бир ерга жамлаб, бунга қарши чора 
ахтаришди. Бирови у деди, бирови бу деди, пиравардида Чумаквой ўйлаб топган ҳийла ҳаммага 
маъқул тушди. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling