Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
78 – Варрак қани? Уни қаерга яширдинг? – дебди қопгудек бўлиб вазир. – Қанақа варрак? Ҳеч қанақа варракни билмайман. Бошимни айлантирманглар. Энди нозирлардан бири писмиқланиб гап қистирибди: – Чунончи варракда учмаган эканлар, унда қанотларини кўрсатсалар бир табриклаб қўярдик. – Подшоҳи аъзамдек олий зот ерда турганларида, лашкарбошига осмонда бало борми? – дебди иккинчи нозир. Бу гапдан кейин Сепкилшоҳ янада сергакланиб, жағи каптига йўргакланиб, масалани кўндалангига буриб юборибди: – Хўш, қанақа жазо берамиз бунга? – Қопга солиб, дарахтга илиб қўямиз, – дебди вазир. Нозирлар ҳам ҳар хил таклифлар киритишибди: – Тиригича ерга кўмиб, устига эшаколма экиш керак. – Яхшиси, қорни пақиллаб ёрилгунча ювинди ичкизайлик. – Менимча, калласини тандирга тиқиб, буёғини итларга талатган дуруст. Сепкилшоҳ ўз арбобларининг гапини жим эшитиб бўлиб, кутилмаганда уларга дағдаға қила кетибди: – Биттангдаям инсоф йўқ экан! Нима бўлгандаям, лашкарбоши бизга кўп хизматлар қилди, баъзида жасорат-пасорат кўрсатди. Энг муҳими – ҳаммамизга улфат бўлиб, тез-тез зиёфат бериб турди. Энди уни кўпчиликнинг олдида шарманда қилиб жазолашимиз яхшими? Биронтангда одамгарчилик деган нарса қолмабди. – Шундан кейин у пича тундланиб тургач, меҳрибонона овозда ўз таклифини айтибди. – Келинглар, адашган дўстимизни шу ерда уриб ўлдирайлик. Ҳаётда тез-тез учраб турадиган, айни дақиқада эса Сепкилшоҳ қасрида юз берган бу ҳолатни шундоқ изоҳлаш мумкин: Дўстимизни хор қилмайлик, Жаллодларга зор қилмайлик. Кўнглимизни тор қилмайлик – Тепкилайлик ўзимиз. Дўсти борлар четда ўлмас, Бегонадан жафо кўрмас. Бундан ортиқ ёрдам бўлмас – Тепкилайлик ўзимиз. Тўпланишиб дўстлар бунда, Топдик гуноҳ бор деб унда. Асқотайлик оғир кунда – Тепкилайлик ўзимиз. Уринмайлик оқлаш учун, Дўстни омон сақлаш учун. Ўлигига йиғлаш учун – Тепкилайлик ўзимиз. Сепкилшоҳнинг таклифини эшитган вазир: «Оламга келиб, бундай инсонпарварликни кўрмаганман», дея масхараомуз лаб ҳимариб, аста енг шимариб, олатасирга шайланибди. Бошқа арбоблар ҳам ҳукмдорнинг карами беқиёслигига офаринлар айтишиб, лашкарбошини қуршовга ола бошлашибди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling