Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
79 Шунда лашкарбоши ўзини Сепкилшоҳнинг оёғига ташлаб, ялина кетибди: – Мен сурбетни кечиринг, хоқоним, бундан буёғига сиздан берухсат учмайман. Шайтоннинг гапига кириб, бир юзсизлик қилдим. Мана кўрасиз, тўрттала ғалаёнчи эрталаб қўлингизда бўлади. Бир тўп аскарим икки кундан бери Қизқўрғон томонга лаҳим кавлаяпти. Ернинг тагидан кириб бориб, ҳамма ғалаёнчини асирга оламиз. Бир қошиқ қонимдан кечинг, хоқоним! Лашкарбошининг бу гапидан сўнг, Сепкилшоҳ анча шаштидан тушибди... Мешполвон Ҳожихонажинанинг сўзини бўлиб: «Қанақа лаҳимни гапиряпсан?» – деб сўради. – Лаҳим аллақачон тайёр бўлган, – деди Ҳожихонажина. – Душман ҳадемай тумшуғингнинг тагидан чиқиб келади. Мешполвоннинг юраги ҳовлиқди: – Қаердан кавлашибди? – Ваҳима кўтарма, ошналарим қўриқлаб туришибди, – дея хотиржам жавоб қилди Ҳожихонажина. – Лаҳим қазишни чакалакдан бошлашган экан. Ошхонамизнинг орқасидан тешиб чиқишибди. Ҳаммасини кўриб келдим. – Ҳай, энди нима қилдик? – деб атрофдагиларга кўз югуртди Чумаквой. – Нима қилардик? – деди Райҳон қизиқ. – Бегона калла кўринсаёқ, сен кўзига чапиллатасан, мен бурнига пўкиллатаман. Ҳожихонажина йўл-йўлакай ўзига-ўзи телбадек сўйлаб, ажабтовур бир ҳийла ўйлаб қўйган эди. Ҳозир шуни айтиб, ўртоқларига маслаҳат солди. Унинг фикри, қўмондоннинг айрим тузатишларидан кейин, маъқул деб топилди. Бир пайт Мешполвон: «Ҳов, қизлар, қоғоз-қалам опкелинглар», деб қолди. Қизлар айтилган нарсаларни келтиришгач, «буларни Ошиқболага беринглар», деди. Тўрттала ўчкор ичида саводи пухтароғи Ошиқбола эди, шу боис у қоғоз-қаламни индамай қўлга олиб, қўмондоннинг оғзига тикилди. – Ёз, ошнагинам, – деди Мешполвон. – Қаҳратонияни кир оёғида эзиб, қўни-қўшниларниям тинчини бузиб ётган ашаддий бўзахўр, туғма мараз Сепкилшоҳга юз ёққа донғи кетган даҳшатли Мешполвондан огоҳлантирувчи хат, деб сарлавҳа қўй. Ёздингми, ошна? Раҳмат сенга, кам бўлма. Шундан сўнг у жаҳонгир қиёфасига кириб, дабдаба билан бидирлаб тураверди, котиби ҳиринглаб-ҳиринглаб ёзаверди: «Эй, Сепкилшоҳ! Маразлигинг шундан иборатки, кўп одамнинг ризқини қийиб, оғзидагини илиб кетдинг. Сени даврингда итларга омон-омон бўлиб, одамлар занжирга бойланди. Ҳамма сендан хафа. Чеккароқда қўлга тушсанг, роса тепишса керак. Бу кунингдан ўлганинг яхши. Лекин, очиқ айтганда, ҳалиям кечмас, тахтни яхшиликча бўшатиб қўй. Ўз ихтиёринг минан жўнасанг, биз ҳам орқангдан қувиб ўтирмаймиз. Аскарларнинг уволига қолма, барибир кунинг битди. Ўрнингда эслироқ одам бўлганда, исм-у шарифимни эшитган заҳоти мушукни миниб қочарди. Хуллас, иззатингни борида гумдон бўл. Сенга мен минан аскарларим оқ йўл тилаб қоламиз». Хат ёзиб бўлингач, бекач хотинни қамоқдан бўшатишиб, номани қўлига тутқазишди. «Қасрдан чиқиб, тўғри қиблага юрасан, борибоқ хатни Сепкилшоҳга берасан», деб қўйиб юборишди. Шундан сўнг Мешполвон эртанги жанг олдидан тўйиб ухлаб олишсин деб соқчи ва қизларнинг ҳордиқ чиқаришига рухсат берди. Яна бироздан кейин ажиналарни соқчиликка қолдириб, тўрттала ўчкор ҳам ухлагани ётишди. Одатда энг сергак одам ҳам ярим кеча билан саҳар мардон оралиғида қотиб ухлаб қолади. Лашкарбоши ўз режасини худди ана шу маҳалда амалга оширишни мўлжаллаган эди. Унинг фикрича, бу ишга ажратилган аскарларнинг ярми лаҳимдан ўтиб бориб, ғафлатдаги |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling