Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
88
кейин қуллар озодликка чиқиб, Мутал-майнавоздан ерларни тортиб олишган экан. Роса калтак 
еган бу бой шундан сўнг яккамоховга айланиб, чорбоғининг дарвозасини ўн жойдан тамбалаб 
ётишга ўрганибди. 
– Аҳмоқ! Очкўз! – деб аччиқланибди Чумаквой. – Аямасдан дарвозасини ағдариш керак. 
Қаҳратонияга кетишаётганда Мутал-майнавоз уларни қандай мазахлаганини Райҳон 
қизиқдан эшитиб, Ҳожихонажинанинг ҳам жаҳли чиқибди. 
Мешполвон кечаси билан тузиб чиққан режани эрталабдан амалга ошира бошлашибди. 
Атрофдан одамларни тўплаб келишиб, дўқ-пўписа билан дарвозани очдиришибди. 
– Чорбоғни яхшиликча бўшатиб қўй, – дебди Мешполвон Мутал-майнавозга. – Бир вақтлар 
сотқинлик қилгансан, манави одамларни қийнагансан. Энди улар минан битта юртда 
яшашингга йўл қўймайман, жўнаб қол! 
– Ўзимниям бу ерда тургим йўқ, – деб қўл қовуштирганича илжайибди Мутал-майнавоз. – 
Кошкийди биронта серпул одам бобомдан қолган чорбоғимни сотиб олса. Шуни илинжида 
юрибман, аканг айлангурлар. 
Ошиқбола: «Бу чорбоғ қанча туради ўзи?» деб сўраган экан, Мутал-майнавоз нархни юз 
минг тиллога чиқарибди. 
– Майли, мана шу гувоҳларнинг олдида юз минг тиллони санаб берамиз, – дебди 
Мешполвон. – Қани, Чумаквой, қопни оч. 
Гўё бир нима қистирган каби чап қўлтиғини шишириб турган Чумаквой, пинжидан нарса 
олаётгандек ҳаракат қилибди, хиёл эгилиб қопнинг оғзини очгандек қўлини олдинга ёйибди. 
Мешполвон хачиридаги хуржунга сахийлик билан панжа суқиб, ҳовучини алланарсага 
тўлдирган тарзда суғурибди-да, донсепиш қилиб қўлини қопга силкишга тутинибди. Ҳар қўл 
силкитганда, қоп ичидан «жаранг-журунг» овозлар эшитилармиш. Бу овозни Ҳожихонажина 
чиқараётган экан. 
Ошиқбола гувоҳларга қараб: «Жиринглашини эшитяпсизларми?» деб сўрабди. 
«Эшитяпмиз», дейишибди гувоҳлар. «Сен-чи?» – дея бойга ўқрайган экан, каловланиб турган 
Мутал-майнавоз, «эшитяпман, эшитяпман», дея таъзим қилибди. 
Шу тариқа Мешполвон йўқ қопга қуруқ қўлини силкиб тураверибди, бой эса «жаранг-
журунг»ларнинг кайфини сураверибди: 
– Қирқ беш, қирқ олти, қирқ етти, қирқ саккиз... 
Кун тушликка яқинлашибди ҳамки, саноқ давом этаверибди, хачирдаги бўш хуржундан гўё 
барака кетаверибди: 
– Эллик уч минг бир юз, эллик уч минг бир юз бир, эллик уч минг бир юз икки, эллик уч 
минг бир юз саккиз... 
Мутал-майнавоз бирдан потирлаб: «Э, йўқ, тўхтасинлар! Эллик уч минг бир юз иккидан 
кейин бирданига саккиз девордилар, бунақаси кетмайди», деб жириллабди. 
– Ростданам адашдиммикан? – дебди Мешполвон.– «Икки»ни «етти»га алмаштириб 
қўйдиммикан? Ҳа, майли, кетса мендан кетсин... 
Кун қиблага ўтгандан кейин саноқ юз мингга етгач, «қопни эгасига кўтартиринглар», деб 
буюрибди у. 
Ошиқбола билан Чумаквой зил-замбил қопни ердан узаётган каби чираниб ҳаракат 
қилишибди, бойнинг курагига биттадан гупиллатиб мушт уришиб, юкни ортган бўлишибди. 
Кундузи одамларнинг кўзига кўринмайдиган Ҳожихонажина лип этиб унинг елкасига минибди. 
– Оғир эмасми? – деб сўрабди Мешполвон. 
– Йўқ-йўқ, сираям оғирмас, – дея пишиллаб жавоб қайтарибди Мутал-майнавоз, сўнгра 
бурни ер ҳайдагудек бўлиб, кучаниб қадам ташлаганича улардан узоқлаша бошлабди. 
Одамлар уни хохолаб-хохолаб кузатиб қолишибди. 
Ҳожихонажина кечқурун шерикларининг олдига қайтиб келиб: «Мутал-майнавозниям тап-


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling