Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
85
кимдан ҳеч қанақа топшириқ олмагандек бемалол чўзма отаётганини кўриб, икки аччиқланди. 
– Қизлар қочмаймиз деб оёқ тираб олишди, – деди Райҳон қизиқ чўзмасига тош солаётиб. – 
Ўлсак бирга ўламиз дейишяпти. 
Ошиқбола олишувни давом эттираркан, аламнок лаб тишлади. Бошида: «На илож? Бирга 
ўлсак – бирга-да», деган ўй чақнаб, кўнгли дарз кетгандек бўлди. 
Лекин, пастдан эшитила бошлаган ҳам ҳазин, ҳам жарангдор қўшиқ қайтадан унинг руҳини 
кўтарди, қўлидаги ойнусха қиличдан билагига дарё-дарё мадор оқиб кираётгандек бўлди. 
Ойтумор эса куйлашда давом этарди: 
Мард ўғил боғлаб белин, 
Жонидек асраб элин, 
Исфахон тутган қўлин 
Душманга жаллод қилади. 
Душмани ғолиб туриб, 
Қуршаса ортга суриб, 
Мард ўғил наъра уриб, 
Номарди фарёд қилади. 
Бўлса ким зоти тайин, 
Тингламас ёвнинг райин, 
Ёв чақа берган сайин 
Хизматни безот қилади. 
Ёқса ўч мард кинчини, 
Ўйламай ўз тинчини, 
Қийратиб босқинчини, 
Эл-юртни озод қилади... 
Ҳаёт билан ўлимнинг оралиғи бир қадамдек кўринаётган ушбу дақиқада тўрт тарафдан 
тартибсиз бостириб келаётган оломон галаси кўзга чалинди. Улар ғала-ғовур билан жангга 
кириб, қўлида нимаики бўлса ўшани ишга солиб, ёвни бийдалай кетишди. 
Сепкилшоҳнинг борлиқ лашкар-у малайлари Қизқўрғонни забт этишга юборилгач
бошвоқсиз қолган қуллар ғалаён кўтариб, энди бир-бирини олға итариб, қўлга кирган нарсани 
ушлаб, қуроли йўқлари ёвни чапаничасига муштлаб, майдонга тобора тўлиб бораётган эди. 
Тиш-тирноғигача қуролланган қора папоқлилар ўн минглаб жулдурвоқиларнинг таёғ-у 
паншахаларидан қўрқиб, ўнғай кўринган томонга тирқираб қоча бошлади. 
Бу – Сепкилшоҳ устидан қозонилган узил-кесил ғалаба эди. 
* * * 
Ғалаёнчи қулларнинг бир қисми Қизқўрғонга кириб келиб, қаҳрамон мудофаачилар билан 
қучоқлаша кетдилар. 
Ўлжа тушган қинсиз қилични чангаллаган новчагина киши панадаги қизларни кўриб, «нега 
бунақа ҳуркиб турибсизлар», дея уларга яқинлашди. Келгач, тўшакда чўзилиб ётган 
Мешполвонга кўзи тушиб, сесканиб кетди, дарҳол чўккалаб, унинг латта боғланган бошини 
аста тиззасига олди. Кейин: «Мешполвон! Кўзингни оч, ўғлим! Бу менман, дадангман!» – деб 
қичқирди, сўлғин бетига ёноғини босди. «Юзинг бунча совуқ, болам? Кўзингни оч!» – деди. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling