Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
84
– Сизлар ташвиш тортманглар, – деди Ойтумор Ошиқболага боқиб. – Мешполвонга ўзимиз 
қараймиз. Манави дугонамнинг отаси табиб бўлган, ўзиям анча нарсани билади. 
Тўшак-ёстиқ олиб чиқишиб, Мешполвонни унга авайлаб ётқизишди. Табиб қиз шу заҳотиёқ 
елиб-югуриб ишга киришди. 
– Кетдик бўлмаса, – деб шерикларини яна девор томонга эргаштирди Ошиқбола. – 
Мешполвон учун қасос оламиз. 
– Қасос оламиз! – дея баланд овозда такрорлашди Райҳон қизиқ билан Чумаквой. 
Юқоридаги соқчиларнинг: «Қасос оламиз! Даҳшатли Мешполвоннинг ўчини оламиз!» – 
деган товушлари қўрғон девори бўйлаб зумда айланиб чиқди. 
Палаҳмонтошлар улкан қораялоқлар галасидек учиб келиб ёғилаверди. Девор туя-туя 
қилинган қовун тиллиги шаклига кириб, айрим жойлари ярим-ёрти ўпирилиб тушди. 
Чумаквойнинг миясида, душман шу тариқа тош отаверса, пешинга қолмай дунёдаги тоғлардан 
биттаси йўқ бўлиб кетади деган шубҳа уйғонди. Аммо, қайсидир тоғнинг куни битмаган экан, 
кўп ўтмай палаҳмонларнинг шарақ-шуруғи тиниб, тошларнинг зувир-зувири ҳам, деворларнинг 
гумбир-гумбири ҳам эшитилмай қолди. 
Бу ёввойи сукунат бир неча дақиқага чўзилди холос. Ҳавони қоплаб олган чанглар ҳали 
босилмай туриб, Сепкилшоҳнинг нарвончилари навбатдаги ҳужумга ташланишди. 
Қизқўрғон қаттиқ шикастлангани учун мудофаа қилиш янаям оғирлашиб кетди. 
Ҳожихонажина деворнинг кўпроқ бузилган жойларига тўрт-бештадан қуюнни доимий биркитиб 
қўйган бўлса ҳам, қора папоқлилар ҳимоядагиларга айнан ўша ўприлмаларда кўпроқ 
қийинчилик туғдираётган эди. 
Ўн чоғлик душман аскари қўрғоннинг ён тарафидан ёриб кириб, соқчилар билан девор 
устида жанг қила бошлади. Уларнинг мақсади деворнинг нураган еридан қўрғон ичига сакраб 
тушиб, дарвозани очиб юбориш эканини пайқаган қизлар яна тадбиркорлик кўрсатишди – 
душман кириб келмаслиги учун лаҳим атрофига баланд қилиб ёқилган гулханлар чўғини 
тоғора-ю челакларда ташиб келиб, нураган девор остига тўкишаверди. 
Соқчиларни икки ёққа қисиб, шоша-пиша девордан сакраган қора папоқлилар бирин-кетин 
тизза бўйи чўғга йиқилиб, додлай деса нафаси тиқилиб, қайнатма шўрвадаги гўштдек ирғишлаб, 
аламдан ўзини-ўзи тишлаб, сал ўтмасдан таги куйган қозонкабобга ўхшаб қолишди. 
Қизқўрғондагиларнинг ҳаёти қил учида турган мазкур вазиятда ҳам Ошиқболанинг кўнгли 
Ойтуморда эди. У, нарвондан кўтарилаётганларни кетма-кет қиличдан ўтказаркан, чўзмасини 
лағмонпазнинг хамиридек бетиним чўзғилаётган Райҳон қизиққа қараб қичқирди: 
– Пастга тушинг,отахон! Қизларниям, Мешполвонниям қўрғондан олиб кетинг. Тайёр лаҳим 
турибди. Тезроқ боринг, соқчиларнинг ярми қирилиб бўлди! 
Райҳон қизиқ чўзма отишни ҳануз тарк этмай: «Ҳов, бола, сен мени ким деб ўйлаяпсан», дея 
шанғиллай бошлаган эди, Ошиқбола: «Қизларнинг уволига қолманг! Кетинг деяпман!» – деб 
бақириб берди. Райҳон қизиқ жаҳл билан бир депсиниб қўйиб, зинапоя тарафга юрди. 
Жанг қизигандан қизиб, «урҳо-ур» авжга миниб бораётганди. Терга ботган соқчилар 
найзасини ялтиллатиб, Чумаквой кўзга шапиллатиб душманга қирон солар, ўқ ўтмас қуюнлар 
эса нарвонларни бураб, қора папоқлиларни домига ўраб, майдонда сурон соларди. 
Ошиқболанинг ҳам заҳмати ўзига етарли эди – бўзчининг моккисидек гиз-гизлаб, у нарвон 
олдидан бу нарвон олдига пиз-пизлаб, душманини гезартириб, қиличини қизартириб, шайтон-
дек жанг қилаётганди. Шу орада ҳалок бўлишига ҳам оз қолди – чап томондаги ғанимни чопиб 
улгурмай, ўнгдаги нарвондан чиққан ёв аскари қулочкашлаганича орқасидан найза ўқталди. 
Бироқ, аввал чарсиллаган, сўнг пўкиллаган овоз эшитилди-ю, найзабоз бурнини тутамлаб 
орқага ағдарилди, нарвондан кўтарилаётган шерикларига жонҳолатда тирмашиб, уч-тўрттасини 
ўзи билан бирга пастга тортқилаб кетди. 
Ошиқбола Райҳон қизиқнинг ногаҳонда яна пайдо бўлганидан бир аччиқланса, гўё ҳеч 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling