Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
93
Жанговар қуролига нисбатан бундай ҳурматсизлик Мешполвоннинг жиғига тегди. 
– Юз қадамни гапирасиз-а, – деб куюнчакланди у. – Мен икки юз қадамдан носқовоқни 
урганман. Найза бошқа нарса, ўқлов бошқа нарса. 
Ана энди Мешполвондан ўқловнинг мадҳини эшитинг: 
Ўйнайманки дангал гаров, 
Энасидан еса ўқлов, 
Гапирворар ҳатто соқов, 
Найза ўқлов бўлолмайди. 
Чертилгандек тошпалаҳмон, 
Биқинингга теккан замон, 
Томоғингда ўйнайди жон, 
Найза ўқлов бўлолмайди. 
Белга ўқлов тушса, демак – 
Босиб иссиқ ғишт ё кепак, 
Қоқрим
21
ичиб ётиш керак, 
Найза ўқлов бўлолмайди. 
Болдирингга тегса ногоҳ, 
Толдан ясаб қўлтиқтаёқ, 
Ҳаккалайсан урганча «оҳ», 
Найза ўқлов бўлолмайди. 
Ўқлов зарбин ҳар ёндан кут, 
Бошни буркаб, кетингни тут, 
Йўқса кўздан чиқаргай ўт, 
Найза ўқлов бўлолмайди. 
Қочсанг ўхшаб пирпиракка, 
Отса орқангдан куракка, 
Айланасан ғилдиракка, 
Найза ўқлов бўлолмайди. 
Мешполвон сўз айтиб турар, 
Доно йиғлаб, нодон кулар, 
Ўқлов еган яхши билар – 
Найза ўқлов бўлолмайди. 
Эзма бодроқчи шунча таъриф-у тавсифни эшитиб ҳам, ўқловнинг куч-қудратига яна шак 
келтирди: 
– Хафа бўлмагин-у, Мешполвон, ўқловни икки юз қадамга отиш барибир қийин. Тағин, 
носқовоқни урганман деяпсан... 
Мешполвон кўпчиликнинг ичида ўсал бўлишни азалдан ёқтирмас эди. Бодроқчи шунча 
оломоннинг ўртасида уни ёлғончига чиқараётгани ҳаддан зиёд алам қилди. 
21
Қоқрим – қалампир ва хомпиёз аралаштирилган айрон. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
94
– Менга ишонмаяпсизми ҳали? Кўрсатиб қўяйми? 
Бениҳоят қизишиб кетганидан на умрида ўқловни узоққа отиб кўрмагани ёдига тушди, на 
дадасининг маънодор томоқ қирганини эшитди. Ўрнидан туриб, қадрдон қуролини гулзор 
томонга қулочкашлаб ирғитди, ўқлов ўттиз қадамча жойга етганда хиёл пастлади-ю, сўнг 
туйқусдан яна юқорилаб, шу куйи текис учиб бораверди, охири қаср деворидан ошиб ўтиб, 
кўздан йўқолди. 
Бодроқчининг қоши бароқланиб, тили сангиллади. Бошқалар ҳам оғзи очилган асно туриб 
қолишди. 
Ошнаси қуролини отгандан кейин шувиллаб борганича уни ҳавода илиб кетган 
Ҳожихонажина ўн чақиримча нарида қиялаб ёнга бурилди, ўқловни қасрнинг орқа томонидан 
айлантириб келиб, шиддат билан яна Мешполвонга яқинлаша бошлади. 
Дунёдаги энг учқур қурол қарама-қарши ёқдан пайдо бўлиб, дастурхондаги бўш косани 
пачоқлаб тўхтаганини кўрган одамлар баттардан ҳайратга тушишди. 
– Ие, таёғинг бошқа тарафдан келди-ку, – дея гўлайиб сўз қотди бодроқчи. – Ҳеч балога 
тушунмадим-ку. 
– Нимасига тушунмайсиз? – деб ғўданглади Мешполвон. – Тўғрисини айтганда, ўқловим 
ерни бир айланиб чиқди. 
Одамлар: «Во-о-ҳ!!!» – деб юборишди. 
Гулзор четида оҳиста чирпираб юрган қуюнча ўқлов отилиши биланоқ кўринмай қолиб, 
энди яна пайдо бўлганидан гап нимадалигини аллақачон пайқаган дадаси Мешполвонга 
эшиттириб қаттиқ томоқ қирди. Атрофдагиларнинг қоп-қоп тасанносидан ҳаволаниб турган 
пўстакли паҳлавон тезда паст тушгиси келмай, дадасига димоғланиб деди: 
– Ўрни келса-келмаса йўталаверманг-да, дадагинам. Зўрлигимни кўзингиз минан кўрдингиз-
ку. 
Дадаси ўзини кулгидан базўр тийиб, аста жағ силаётган дамда, овсар бодроқчи таажжубнамо 
гардан қашлаб: «Қизиқ! Ўқлов бир айланиб чиққан бўлса, ер япалоқ эмас экан-да», дея 
минғирлаб қўйди. 
* * * 
Қиз тўйининг кундузги қисми атрофдан келган таниш-билишларни кутиб олиш, 
жойлаштириш, зиёфат пишириш, қарияларга алоҳида ош бериш билан ўтиб, энг қизиқарлиси 
одатда кечқурун бошланади. 
Тунги базмни эркаклар қасрда, аёллар Қизқўрғонда қилишди. Ҳамма жойдагидек иккита 
ҳовлида бўлмаган тўй тўйга ўхшармиди? 
Ошиқбола билан Ойтуморнинг қариндош-уруғлари олислик қилиб, бу маросимга уларни 
айта олишмагани сабабли, Мешполвоннинг дадаси куёв томонга, онаси келин томонга 
мутасадди бўлди, меҳмонларни кўнгилдагидек кутиб-кузатиш, тўйнинг барча расм-
русумларини ўрнига қўйиб бажаришни бошқариб туришди. Райҳон қизиқ мўътабар кексаларга 
тўн кийдириш, Чумаквой бу сарф-харажатларни ҳисоб-китоб қилиш билан банд эди. 
Қасрдаги дилхушлик ярим кечагача чўзилгач, куёвнавкарларнинг бир қисми Ошиқболани 
ўртага олиб, Қизқўрғонга жўнашди. Куй-қўшиқ, ўйин-кулгининг қуюғи энди келин томонга 
кўчди. Машшоғ-у ҳофизлар, ўйинчи-ю қайроқбозлар, аскиячи-ю қизиқчилар, кўзбахши-ю 
ёғочоёқлар бир-бирини баҳсга чорлаб, тунни тонгга улай бошлашди. Ошиқбола бу орада иккита 
жўраси билан гўшангага кириб, келинга узук тақиб чиқди. Оёқ остида ўралашаётган болаларни 
чалғитиш учун қадимий урф-одат бўйича уларнинг бошидан танга сочди. 
Вақт алламаҳал бўлганда базм тугаб, куёвнавкарлар отларга минишди, қатор-қатор 
араваларнинг олдига ўтиб тизилишди. Эгачилар келинни етаклаб чиқиб, устига сўзаналар 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling