www.ziyouz.com кутубхонаси
92
Чалиб карнай-болабон,
Келар саф-саф оломон,
Нима қўйсанг, таламон,
Тўйда бари текиндир.
Жангда керак манжақа
20
,
Ишда – ўроқ, паншаха,
Бунда – фақат иштаҳа,
Тўйда бари текиндир.
Тун сўрамас ой пули,
Гўр сўрамас жой пули,
Тўйчи олмас чой пули,
Тўйда бари текиндир.
Ҳаммомда бор жом ҳақи,
Ижарада – том ҳақи,
Йўқдир пишиқ-хом ҳақи –
Тўйда бари текиндир.
Бозорда ўз ҳолинг бор,
Ё пулинг, ё молинг бор,
Бунда «бер» йўқ, «олинг» бор,
Тўйда бари текиндир.
Овқат турса мунтазир,
Емаганлар – бетасир,
Бўлсангиз-чи сал абжир,
Тўйда бари текиндир.
Одамлар «олинг-олинг» билан дастурхонга бирин-сирин қўл уришди. Очлар хап-хаплаб,
ўртачалар шап-шаплаб, тўқлар орада гап-гаплаб овқатланаверди. Семизлар чойга, ориқлар
мойга кўпроқ қўл чўзиб, новчалар энкайиб, паканалар кеккайиб кавшанарди.
Мешполвон дадасига тез-тез кўз қирини ташлаб, ноиложликдан бошини қашлаб, бошвоқсиз
Чумаквойга ҳавасда боқиб, истиҳола билан писта чақиб, шошилмасдан чайнаб ўтирди. Тўғри,
бир марта дадасининг кўзини шамғалат қилиб, косадаги нишолдани апил-тапил симириб олди.
Қарши томонда ўтирганларнинг кўпчилиги Мешполвоннинг Қаҳратонияга қул қилиб
келтирилган ҳамқишлоқлари эди. Дадасининг ёнига чўкка тушиб олган бодроқчи кишини у бир
қарашдаёқ таниди.
Ўша бодроқчи суҳбат ўртасида Мешполвоннинг олдидаги ўқловга писанда қилиб, секин гап
ўрмалатди:
– Менга қарагин, Мешполвон, уришгани найза яхшими, ўқловми?
– Қайси қурол эгасига ўнғай бўлса, ўша яхши.
– Буям тўғри. Аммо-лекин, найзани юз қадамга отса бўлади дейишади. Ўқлов узоққа
бормас-ов.
20
Қалъа дарвозасини бузувчи «манжаниқ»нинг шевада айтилиши.
Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |