Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
91
олиб қараганда, дев-у ялмоғизларни дабдала қилган мендек одамга битта пошшони енгиш иш 
бўптими? Сичқонни эздим нима-ю, бу нима... 
Мешполвоннинг ҳаддан ошиб бораётганини сезган дадаси устма-уст томоқ қирди. Маъруза 
бир лаҳза бўлиниб, майдонга жимлик чўкди. 
– Хуллас, мени ортиқча уялтирманглар, – деди Мешполвон дадасига зимдан назар ташлаб. – 
Маслаҳатим шуки, халоскор паҳлавонларга қуллуқ қилавергандан кўра, ўзларинг урушишни 
сал-пал ўрганиб олинглар. Сепкилшоҳга ўхшаганлар кўп, менга ўхшаганлар кам. Сизларни ҳар 
сафар қутқариб кетаверишга вақтимиз етмаслиги мумкин. 
– Мешполвон тўғри айтяпти, – деб овоз қилди даврадагилардан бири. – Биз ўзимиз 
ландавурмиз, хомкалламиз. 
– Яшасин, довюрак Мешполвон! – деб қичқирди бошқа биров. – Паҳлавонимизнинг ботир 
аскарлариям қандини урсин! 
Мешполвон қўлини қорнига босиб, оломонга илтифот билан бош қимирлатди. 
– Раҳмат сизларга! Кам бўлманглар! 
Сўнг: «Энди ҳаммамиз тирикчилик қиламиз», деб даврага қараб юрди, келиб Райҳон қизиқ 
билан Чумаквойнинг орасига суқулди. Дадаси қарши томондаги кўрпачага ўтиб ўтирди. 
 
* * * 
Бироздан кейин юзлаб дастурхонлар ёзилиб, гуруҳ-гуруҳ дастурхончилар ичкуёвдек 
товушсиз одимлаб, ноз-неъмат тарқата бошлашди. Мешполвон олдига нимаики қўйилса, ҳўл-
қуруқ демай, пешма-пеш ураверди. Битта дастурхончи унинг ёнидан жилолмай, бўшаган 
идишни олиш, янгисини узатиш билан овора бўлиб қолди. Чумаквой билан Райҳон қизиқнинг 
лаби чимирилиб, нима дейишни билмай туришаверди. 
Дадаси «эҳ-хи» деб йўталиб қўйгандан кейингина Мешполвон ўзига келиб, гўё шу 
маҳалгача одоб билан қўл қовуштириб ўтирган одамдек: «Каттароқларинг бошлаб берсанглар 
бўлармиди», дея атрофдагиларга сиполаниб боқди ва уларни дадил ҳаракат қилишга ундаб, бир 
сўз деди: 
Сўлакда тил суғориб, 
Мўйловларни ҳимариб, 
Қўл чўзинг енг шимариб, 
Тўйда бари текиндир. 
Ош ейишни одатда 
Бошлар бирон-бир катта, 
Қолганига биз шатта, 
Тўйда бари текиндир. 
Эснар одамзод уйда, 
Гаплашар кўча-кўйда, 
Овқат еб қолинг тўйда, 
Тўйда бари текиндир. 
Билдиришар билмасанг, 
Етаклашар келмасанг, 
Едиришар емасанг, 
Тўйда бари текиндир. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling