Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

 
* * * 
Қаҳратониядаги бир ҳафталик шодиёна Ошиқбола билан Ойтуморнинг тўйига уланиб кетди. 
Аллалар яллага айланиб, дорбозлар мукофот пойлаб, курашчи полвонлар белини бойлаб
ҳофизлар томоғини мойлаб, аёллар бичиқчининг уйини сўраб, эркаклар сартарошхонани ўраб, 
бузуқ деворлар тузатилиб, кўчалар безатилиб, ҳаммаёқ яна байрам тусига кирди. 
Дадаси хийла дармон тўплаб улгурган Мешполвонни етаклаб тўйга олиб чиқадиган бўлди. 
– Ачахон-чи? – деб сўради у. 
– Сен даданг билан боравер, – деб кулди онаси. – Ачахон иккаламиз келин томонмиз. 
Кейин онаси унинг малҳам суртиб боғланган бошини каллапўш устидан силаб
«меҳмонларнинг олдидаям бобиллаб мақтанавермагин, энди катта бўпқолдинг», деб бир 
насиҳат қилди: 
Кимки айбин яшириб, 
Ўз баҳосин ошириб, 
Кўпиртирса тошириб, 
Кулги бўлар ҳаммага. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
90
Пичоқ шамширман деса, 
Тўмтоқ ўткирман деса, 
Қўрқоқ ботирман деса, 
Кулги бўлар ҳаммага. 
Қўр ўзин чўғ кўрсатиб, 
Бор ўзин йўқ кўрсатиб, 
Ланж ўзин шўх кўрсатиб, 
Кулги бўлар ҳаммага. 
Читтак зотим тарлон деб, 
Уй шифти мен осмон деб, 
Ношуд наслим чаққон деб, 
Кулги бўлар ҳаммага. 
Гулман деса тиконлар, 
Шерман деса қуёнлар, 
Зўрман деса нимжонлар, 
Кулги бўлар ҳаммага. 
Ким мақтаниб лоф урса, 
Сўзни сўзга шопирса, 
Ўйламасдан гапирса, 
Кулги бўлар ҳаммага. 
– Тўғрисини айтсам, гапни қаерда оширворганимни ўзим билмасдан қоламан, – деди 
Мешполвон, онасига кечирим сўраётгандек қараб. 
Шунда дадаси ҳазиллашиб: «Ортиқча кўпиртирадиган бўлсанг, энди қаттиқроқ йўталиб 
қўяман», дея унинг елкасига қоқди. 
Қаср билан боғ оралиғидаги каттакон майдонга гилам ва кўрпачалар тўшалиб, базмга мўл-
кўл жой ҳозирланган экан. Ерлик камбағаллар-у ҳурликка чиққан қуллар аралаш-қуралаш 
бўлиб, бир ҳовлида ўсган оға-инилардек апоқ-чапоқ суҳбатлашиб ўтиришарди. 
– Тўйдан кейиноқ уйга жўнайлик, дада, – дея йўл-йўлакай гап қистирди Мешполвон. – 
Энагинамни жуда кўргим келяпти. 
– Ўзимни айтмайсанми, – деди дадаси. – Сомон янчишни шунақаям соғиндимки! 
Қизқўрғонда яраланиб йиқилганда тиззаси ҳам қаттиқ шикастланган Мешполвон бигизли 
ўқловини ҳасса қилганича, оқсоқланиб даврага яқинлашди. Ҳамма ўрнидан туриб уни шов-шув 
билан қарши олгач, жойида ғоз тўхталиб, оломонга жилмайиб боқди. Бундай иззат-икромга 
жавобан бирон-бир маъруза айтмасдан тураверишни йирик одобсизлик ва кўрнамаклик деб 
тушунди. 
Мабодо Мешполвон даврадаги минглаб одамлар орасида ўнлаб фозил-у донолар ҳам 
борлигини ҳисобга олиб, бу сафар ўзини босиқроқ тутишга уринса ёки шоирона жимжимадор 
сўз айтиб юборса, ҳеч қачон Мешполвон бўлолмасди. У, дадасининг пинжидан чиқиб, 
олифтанамо тарзда бир қўлини юқори кўтарди. 
– Бунақа қилманглар-да, қадрдонлар, – дея ички мамнуният билан қош керди у. – Жуда 
хижолат бўляпман. Нима иш кўрсатибманки, ҳадеб таъзим қилаверсанглар. Сепкилшоҳни 
мажақлаган бўлсам, бу ишда аскарларимниям анча-мунча ҳиссаси бор. Иккиламчидан, мундоқ 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling