Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
81 ҳам, майдонда чўзилиб ётганлар ҳам ёппасига қора папоқлилар. Бизни тоза лақиллатишибди деб, сочларини юлгудек бўлишди. Бу хабар кўп ўтмай, Сепкилшоҳнинг қулоғига етиб борди. Бекач хотин келтирган хатдаги ҳақоратомуз пўписалардан томирида қони шовуллаб, бадани пиликдек ловуллаб турган подшоҳ кейинги хабарни эшитиб, қаҳри қирқ газга сачради. Хатда ёзилганидан ташқари, Мешполвоннинг: «Пошшонгга уқтириб қўй, биронта тақачига шогирд тушиб, яхшиликча тирикчилик қилиб юраверсин», деб бекач хотиндан айтиб юборган гапи миясини қайта зинғиллатиб ўтгандек бўлди. Бундан бир неча кун олдин зоти тайинсиз тўрт иприндига қарши икки юзта аскар юборишниям ўзига эп кўрмаганди. Энди эса бир нарсани тушуниб етди – ўша иприндилар билан бўлаётган олишувлар тож-тахт тақдирини жар ёқасига тобора яқинроқ судраётган эди. * * * Ҳаёт-мамот кураши эрталабданоқ қизиб кетди. Сепкилшоҳ борлиқ сувори-ю сарбози, камончи-ю найзабози, ясовул-у баковули, итбоқар-у қоровулигача қолдирмай майдонга ташлади. Душман бу гал жуда катта куч билан ҳужумга ўтгач, кеча ҳавасга жанг қилиб юрган, учраганни қизиқчиликка кўтариб урган шоввоз қуюнлар ҳам беҳисоб қора папоқлилар қаршисида бирмунча ожизланиб қолишди. Энди Қизқўрғон атрофидан нари кетолмай, минг- минглаб чумолилардек деворга изма-из тирмашаётганларни юлқиб йиқитишга базўр яраб туришди. Мешполвон ўқловини моҳир дуторчидек сатангланиб тутамлаганича қўрғон девори бўйлаб айланиб юрар, гоҳ шерикларига, гоҳ фидойи соқчиларга куюнчак қиёфада йўл-йўриқлар берар, унинг бу қилиғи негадир ҳеч кимнинг жиғига тегмас, аксинча, ҳамманинг кўнглини кўтараётгандек эди. – Ҳов, Чумаквой, ўқни аяма! Қалампирни кўпроқ қўш! – Яшанг, отагинам! Кам бўлманг! Бурун иккала кўзнинг ўртасида туриши эсдан чиқмасин. – Бўш келманглар, соқчиларим! Найзани маҳкамроқ ушланглар. Қасамни бузган одам мохов бўлади. – Вей, Ошиқбола, кўкрагингни очмасанг-чи! Қўлингдаги қалқонни нимага берганмиз? Ўлсанг, бобонгдан балога қоламан-а! Мешполвон шу алфозда қилич ўрнига тилини қайраб, фолчининг тўтиқушидек сайраб, аскарларига далда бериб юраверди. Ора-сира, ўнг келиб қолганда, девордан эндигина бўй кўрсатган бирон-бир душманнинг калласига қаратиб ўқлов билан уриб ҳам турди. Тўполонда қай бирови Ҳожихонажина-ю, қайси бири унинг шериги эканини ажратолмай, дуч келган қуюнга: «Балли, Ҳожихон! Нариги шотиларниям шунақа қилиб эш. Ким деворга тирмашса, қулоғидан чўз», деб бақириб қўярди. Қизқўрғонни макон этиб, Деворини қалқон этиб, Кулар, ёвни яксон этиб Мешполвоннинг аскарлари. Йиртқичлиги қўзиб яна, Душман келар тўзиб яна, Яйрар қулоқ чўзиб яна Мешполвоннинг аскарлари. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling