Microsoft Word ax kitob янги doc


-расм. Маълумотлар яхлитлигини текширишда бир томонлама хэш-функциянинг ишлатилиши (I-вариант)


Download 5.8 Mb.
bet53/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

6.4-расм. Маълумотлар яхлитлигини текширишда бир томонлама
хэш-функциянинг ишлатилиши (I-вариант).



Дайджест "m" қабул қилувчига дастлабки хабар М билан бирга узати- лади. Хабарни қабул қилувчи, дайджест олинишида қандай бир томонлама хэш-функция ишлатилганлигини билган ҳолда, расшифровка қилинган ха­бар М дан фойдаланиб, дайджестни бошқатдан ҳисоблайди. Агар олинган дайджест билан ҳисобланган дайджест мос келса, хабар М нинг таркиби ҳеч қандай ўзгаришга дучор бўлмаганини билдиради.




Дайджестни билиш дастлабки хабарни тиклашга имкон бермайди, аммо маълумотлар яхлитлигини текширишга имкон беради. Дайджестга да­стлабки хабар учун ўзига хос назорат йиғиндиси сифатида қараш мумкин. Аммо, дайджест ва оддий назорат йиғиндиси орасида жиддий фарқ ҳам мавжуд. Назорат йиғиндисидан алоқанинг ишончсиз линияси бўйича узати- ладиган хабарларнинг ахлитлигини текшириш воситаси сифатида фойдала- нилади. Текширишнинг бу воситаси нияти бузуқ одамлар билан кўрашишга мўлжалланмаган. Чунки, бу ҳолда назорат йиғиндисининг янги қийматини қўшиб хабарни алмаштириб қўйишга уларга ҳеч ким халақит бермайди. Қабул қилувчи бунда ҳеч нарсани сезмайди.
Дайджестни ҳисоблашда, оддий назорат йиғиндисидан фарқли равиш- да, махфий калитлар ишлатилади. Агар дайджест олинишида фақат жўнатувчи ва қабул қилувчига маълум бўлган параметр-калитли бир томон- лама хэш-функция ишлатилса, дастлабки хабарнинг ҳар қандай модифика- цияси дарҳол маълум бўлади.
6.5-расмда маълумотлар яхлитлигини текширишда бир томонлама хэш-функция ишлатилишининг бошқа варианти келтирилган.


Жўнатувчи Қабул қилувчи






Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling