Microsoft Word ax kitob янги doc
-расм. Хавфсизликнинг бузилиш манбалари
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Компьютер жиноятчилигининг таҳлили
- Тармоқдаги ахборотга бўладиган намунавий хужумлар
1.1-расм. Хавфсизликнинг бузилиш манбалари.
-расмда келтирилган статистик маълумотлар ташкилот маъмурия- тига ва ходимларига корпоратив тармоқ ва тизими хавфсизлигига таҳдидларни самарали камайтириш учун харакатларни қаерга йўналтиришлари зарурлигини айтиб бериши мумкин. Албатта, физик хав- фсизлик муаммолари билан шутулланиш ва инсон хатоликларининг хав- фсизликка салбий таъсирини камайтириш бўйича чоралар кўрилиши зарур. Шу билан бир қаторда корпоратив тармоқ ва тизимга ҳам ташқаридан, ҳам ичкаридан бўладиган хужумларни олдини олиш бўйича тармоқ хавфсизлиги масаласини ечишга жиддий эътиборни қаратиш зарур. Компьютер жиноятчилигининг таҳлили Компьютер жиноятчилиги статистикаси таҳлил этилса қайғули манза- рага эга бўламиз. Компьютер жиноятчилиги етказган зарарни наркотик моддалар ва қуролларнинг ноқонуний айланишидан олинган фойдага қиёслаш мумкин. Фақат АҚШда "электрон жиноятчилар" етказган ҳар йил- ги зарар қарийб 100 млд. долларни ташкил этар экан. Яқин келажакда жиноий фаолиятнинг бу тури даромадлилиги, пул маблатларининг айланиши ва унда иштирок этувчи одамлар сони бўйича яқин вақтларгача ноқонуний фаолият орасида даромадлиги билан биринчи ўринни эгаллаган ноқонуний бизнеснинг уч туридан узиб кетиш эҳтимоллиги катта. Бу ноқонуний бизнеслар-наркотик моддалар, қурол ва кам учрайдиган ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилиттт. Давлат ва хусусий компаниялар фаолиятининг социологик тадқиқи маълумотларига қараганда XXI асрнинг биринчи йилларида иқтисодий соҳадаги жиноятчилик банк ва бошқа тизимларнинг ахборот- коммуникацион комплексларига бўлиши мумкин бўлган ғаразли иқтисодий ҳаракатларга қаратилган бўлади. Кредит-молия соҳасидаги компьютер жиноятчилигининг сони мутта- сил ўсиб бормоқда. Масалан онлайн магазинларида 25%гача қаллоблик тўлов амаллари қайд этилган. Шунга қарамасдан Ғарб давлатларида электрон тижоратнинг-юқори даромадли замонавий бизнеснинг фаол ривожла- ниши кўзга ташланмоқда. Маьлумки, бу соҳа ривожланиши билан параллел равишда "виртуал" қаллобларнинг ҳам даромади ошади. Қаллоблар энди якка ҳолда ҳаракат қилмайдилар, улар пухталик билан тайёрланган, яхши техник ва дастурий қуролланган жиноий гуруҳлар билан, банк хизматчила- рининг ўзлари иштирокида ишлайдилар. Хавфсизлик соҳасидаги мутахассисларнинг кўрсатишича бундай жи- ноятчиларнинг улуши 70%ни ташкил этади. "Виртуал" ўғри ўзининг ҳамкасби-оддий босқинчига нисбатан кўп топади. Ундан ташқари "виртуал" жиноятчилар уйидан чиқмасдан ҳаракат қиладилар. Фойдаланишнинг электрон воситаларини ишлатиб қилинган ўғрилик зарарининг ўртача кўрсаткичи фақат АҚШда банкни қуролли босқинчиликдан келган зарар- нинг ўртача статистик зараридан 6-7 марта катта. Банк хизмати ва молия амаллари соҳасидаги турли хил қаллоблик на- тижасида йўқотишлар 1989 йили 800 млн. доллардан 1997 йили - 100 млрд. долларга етган. Бу кўрсаткичлар ўсаяпти, аслида юқорида келтирил- ган маьлумотлардан бир тартибга ошиши мумкин. Чунки кўп йўқотишлар аниқланмайди ёки эьлон қилинмайди. Узига хос "индамаслик сиёсати"ии тизим маьмурларининг ўзининг тармоғидан рухсатсиз фойдаланганлик таф- силотини, бу нохуш ходисанинг такрорланишидан қўрқиб ва ўзининг ҳимоя усулини ошкор этмаслик важида муҳокама этишни хохламасликлари билан тушуниш мумкин. Компьютер ишлатиладиган инсон фаолиятининг бошқа соҳаларида ҳам вазият яхши эмас. Йилдан-йилга хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари- га компьютер жиноятчилиги хусусидаги мурожаатлар ошиб бормоқда. Барча мутахассислар вирусларнинг тарқалиши билан бир қаторда ташқи хужумларнинг кескин ошганлигини эьтироф этмоқдалар. Кўриниб турибдики, компьютер жиноятчилиги натижасида зарар қатьий ортмоқда. Аммо компьютер жиноятчилиги кўпинча "виртуал" қаллоблар томонидан амалга оширилади дейиш ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирча компьютер тармоқларига суқилиб кириш хавфи ҳар бири ўзининг усулига эга бўлган хакерлар, кракерлар ва компьютер қароқчилари томонидан келмоқда. Хакерлар, бошқа компьютер қароқчиларидан фарқли ҳолда, баьзида, олдиндан, мақтаниш мақсадида компьютер эгаларига уларнинг тизимига ки- риш ниятлари борлигини билдириб қўядилар. Муваффақиятлари хусусида Internet сайтларида хабар берадилар. Бунда хакер мусобақалашув ниятида кирган компьютерларига зарар етказмайди. Кракерлар (cracker) - электрон "ўғрилар" манфаат мақсадида дастур- ларни бузишга ихтисослашганлар. Бунинг учун улар Internet тармоғи бўйича тарқатилувчи бузишнинг тайёр дастурларидан фойдаланадилар. Компьютер цароцчилари - рақобат қилувчи фирмалар ва хатто ажна- бий махсус хизматлари буюртмаси бўйича ахборотни ўғирловчи фирма ва компанияларнинг юқори малакали мутахассислари. Ундан ташқари улар бе- гона банк счетидан пул маблағларини ўғирлаш билан ҳам шуғулланадилар. Баъзи "мутахассислар" жиддий гуруҳ ташкил қиладилар, чунки бун- дай криминал бизнес ўта даромадлидир. Бу эса тез орада, "виртуал" жино- ятнинг зарари жиноят бизнесининг анъанавий хилидаги зарардан бир тар- тибга (агар кўп бўлмаса) ошишига сабаб бўлади. Ҳозирча бундай таҳдидни бетарафлаштиришнинг самарали усуллари мавжуд эмас. Тармоқдаги ахборотга бўладиган намунавий хужумлар Барча хужумлар Internet ишлаши принципларининг қандайдир чегара- ланган сонига асосланганлиги сабабли масофадан бўладиган намунавий ху- жумларни ажратиш ва уларга қарши қандайдир комплекс чораларни тавсия этиш мумкин. Бу чоралар, ҳақиқатан, тармоқ хавфсизлигини таъминлайди. Internet протоколларининг мукаммал эмаслиги сабабали тармоқдаги ахборотга масофадан бўладиган асосий намунавий хужумлар қуйидагилар: тармоқ трафигини тахлиллаш; тармоқнинг ёлғон обьектини киритиш; ёлғон маршрутни киритиш; хизмат қилишдан воз кечишга ундайдиган хужумлар. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling