Microsoft Word biznes rezhalashtirish
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes - rezhalashtirish (2)
11-мавзу. МОЛИЯВИЙ РЕЖА
Режа 11.1. Молиявий режанинг моҳияти ва асосий бўлимлари 11.2. Даромад ва харажатларни режалаштириш 11.3. Корхонанинг пул оқимлари, башорат баланси ва зарар кўрмаслигини режалаштириш 11.1. Молиявий режанинг моҳияти ва асосий бўлимлари Молиявий режа бу бизнес-режанинг якунловчи бўлимидир. Унда корхона фаолиятини молиявий таъминлаш ҳамда мавжуд пул маблағларидан жорий молиявий ахборот ва маҳсулотни сотиш башоратлари асосида энг самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилади. Айнан шу бўлимдан инвестор ёки банкир олиш мумкин бўлган фойда миқдорини, қарз берувчи эса потенциал қарз олувчининг ўз қарзини қайтариш учун имкониятларини билиб олиши мумкин. Молиявий режа бизнес-режанинг бошқа бўлимларида келтирилган маълумотларга зид келмаслиги лозим. Молиявий режадаги номутаносибликлар молиячи мутахассисларнинг малакаси камлигидан ёки инсофсизлигидан дарак беради. Сифатсиз тайёрланган молиявий режа нотўғри хулоса чиқаришга ва корхона нуфузини пасайтиришга олиб келиши мумкин. Молиявий режада молиявий ресурслар (капитал) қачон, қаерда ва нима мақсадда сарфланиши, бизнеснинг муваффақиятга эришиши учун корхона олдида турган мақсадлар батафсил ёритиб берилади. Бошқача қилиб айтганда, нафақат харажатлар, балки даромадлар ва бошқа молиявий тушумлар ҳам кўрсатилади. Кўнгилдагидек тайёрланган молиявий режадан корхона заҳираларини баҳолаш ва жалб қилиш, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш учун фойдаланиш мумкин. Молиявий режанинг шунга ўхшаш анъанавий режалардан фарқи шундаки, у бозордаги вазиятни тўлалигича, хусусан, фонд бозоридаги вазиятни ҳисобга олишни мажбурий қилиб қўйган. Молиявий муҳит тўғрисидаги тўлиқ ахборотнинг мавжудлиги бизнесда муваффақиятга эришиш учун муҳим замин тайёрлайди. Бироқ, айрим ахборотлар етишмаётган, бозор тўлиқ ўрганиб чиқилмаган, ишлаб чиқариш масалаларининг баъзилдари охиригача ишлаб чиқилмаган бўлса ҳам, бизнес-режанинг ушбу бўлими барибир тузилиши лозим. Бунда энг катта маъно молиявий кўрсаткичларда бўлиб, улар корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлайди ва бир вақтнинг ўзида инвестиция, ташкилий ва техник қарорлар қабул қилишда фойдали бўлади. Молиявий режа бизнес-режа билан бир хил муддатга ишлаб чиқилади. мавжуд тавсияларга кўра уни 3-5 йилга ишлаб чиқиш маъқул. Бунда дастлабки йил учун режадаги кўрсаткичларни ойлар бўйича, иккинчи йил учун чораклар бўйича ва кейинги давр учун йиллар бўйича гуруҳларга тақсимлаш мақсадга мувофиқ. Масалан, хорижий амалиётда бизнеснинг биринчи йили (янги корхона очилиши) учун молиявий режа кўрсаткичлари ойлар бўйича ва зар бир модда бўйича тақисмланади. Кейинги йилларда бу кўрсаткичлар йил давомида маҳсулотни сотиш ҳажми фоизларида аниқланади. Бундай режанинг умумий схемаси қуйида шаклда бўлиши мумкин: Бир йилда сотув ҳажми – 100 жумлада: ишлаб чиқариш харажатлари – 50 юклама харажаталр ва фойда – 50 шундан: а) маркетинг ва сотув харажатлари – 15 б) жорий қилиш харажатлари - 10 в) бошқарув харажатлари – 8 г) солиқлар тўланмасдан олдинги фойда – 17 Молиявий режанинг муҳим қисми бу маҳсулотни сотиш ҳажмининг башорат қилинишидир. У корхона ўз товар ва хизматлари билан «эгаллаб» олишни мўлжаллаган бозор улуши ҳақида тасаввурга эга бўлишга ёрдам бериши лозим. Шу сабабли башоартни биринчидан, ишлаб чиқариш режаси билан, иккинчидан, маркетинг режаси билан боғлаш талаб қилинади. Бозорни жиддий равишда таҳлил қилмасдан утриб маҳсулот сотувини башорат қилиш у ёқда турсин, ишлаб чиқариш ҳажмини режалаштириш ҳам ўз аҳамиятини йўқотади. Маҳсулотни сотиш ҳажми башоратлари одатда корхонанинг маркетинг хизмати томонидан ишлаб чиқилади. Мавжуд тавсияларга кўра у қуйидаги кўриниш ёки шаклда бўлиши лозим. 11.1-жадвал Маҳсулотни сотиш ҳажми башоратлари Кўрсаткичлар Йил чораклари I II III IV йилда Р еж а А м ал Р еж а А м ал Р еж а А м ал Р еж а А м ал Р еж а А м ал 1. Корхонанинг бозор салоҳияти (мазкур товар бирлигида) 2. Товар нархи 3. Сотиш ҳажми 4. Мазкур товар бўйича тармоқ бозорида корхона улуши 5. Корхона чиқарган маҳсулотлар сони 6. Режадаги йил бошида корхона омборларида мазкур товар заҳиралари Одатда бундай башоратлар 3-5 йилга қилинади. бунинг сабаби шундаки, дастлабки йиолда корхона бозордаги вазият блан таниш бўлиб, ким учун маҳсулот ишлаб чиқаришни билади, кейинги йиллар учун эса биз буни таъкидлай олмаймиз. Шу сабабли иккинчи йилдан бошлаб корхона башорат баҳолари билан шуғулланишга мажбур бўлади. Бозор салоҳияти корхонада ишлаб чиқарилаётган мазкур товарга тармоқ бозоридаги талаб катталигини кўрсатади. У корхонанинг тармоқ бозоридаги улушини белгилаб беради. Сотув ҳажми кўрсаткичи корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари ва бозор талаби ўртасидаги муносабатлар натижасини тавсифлайди. Сотув ҳажми талабдан ортмайди. Башоратларни ҳақиқий кўрсаткичларга яқинлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Гап шундаки, молиявий режанинг бошқа бўлимлари айнан шу муҳим элементга асосланади. Молиявий режанинг иккинчи муҳим бўлими тушум ва харажатлар баланси бўлиб, у бизнес-лойиҳанинг (янги иш, янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ҳоказо) фойда келтириши ёки келтирмаслиги, шунингдек, бундай ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун қанча маблағ киритиш лозимлигини баҳолашга имкон беради. Одатда у корхонанинг даромад ва харажатлари баланси деб аталади. Мазкур бўлимнинг асосий вазифаси пул маблағлари келиб тушиши ва сарфланишининг синхронлигини, яъни ҳар бир лаҳза учун ушбу маблағларнинг етарли эканлигини аниқлаши лозим. Бошқача қилиб айтганда, корхона активларини тезда пул маблағларига айлантириш ёки лойиҳани амалга оширишда унинг ликвидлигини англатади. Шуни эътиборга олиш керакки, ликвидлик билан боғлиқ муаммо бозор муносабатлари шароитларида корхоналарнинг муваффақиятсизликка учраши сабабларидан бири ҳисобланади. Умуман даромад ва харажатлар баланси корхонанинг қанчалик самарали ишлашини тавсифлайди. У шунингдек, солиқ декларацияларини тўлдириш, кредит сўраб мурожаат қилишда ҳам катта аҳамиятга эга. Молиявий режанинг ушбу бўлимида акс эттирилувчи асосий кўрсаткичлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) мазкур товарни сотишдан келиб тушган пул тушуми; 2) маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш харажатлари (моддалар бўйича); 3) умумишлаб чиқариш харажатлари (моддалар бўйича); 4) солиқ ва бошқа тўловлар; 5) соф фойда; 6) корхона тасарруфида қолувчи фойда. Юқорида кўрсатиб ўтилган кўрсаткичларни ҳисоблаш механизми уларга хос бўлган ишлаб чиқаришнинг молиявий жиҳатларини акс эттириб, худди ишлаб чиқаришни режалаштириш, маҳсулотни сотиш ҳажмини башорат қилиш ва бизнес- режанинг бошқа бўлимларидаги каби алоҳида жадвалда умумлаштирилади. Йиллик даромад ва харажатлар баланси чораклар бўйича, чораклик баланс эса ойлар бўйича тақсимлаган ҳолда ишлаб чиқилади. Кейинги ҳолатда ушбу ҳужжат оператив характерга эга бўлиб, корхонанинг молиявий фаолиятини тартибга солишга хизмат қилади. Даромад ва харажатлар баланси билан бирга корхона йил боши ва охирида актив ва пассивлар йиғма балансини туради. Бу ҳужжатнинг аҳамияти даромад ва харажатлар баланси каби юқори бўлмасада, бизнес-режани усиз тузиш мумкин эмас. Ушбу баланс тижорат банки мутахассислари томонидан турли типда киритиш мўлжалланаётган активларнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларнингн суммасини баҳолаш, шунингдек, ушбу активларни қайси пассивлар ҳисобига молиялаштиришга ҳаракат қилинаётганлигини аниқлаш нуқтаи назаридан синчиклаб ўрганадилар. Корхонанинг ўзи учун бу ҳужжат молиялаштириш манбаларининг ишончлилиги ва сифатлилигини баҳолаш учун керак бўлади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling