Microsoft Word biznes rezhalashtirish


 Кадрлар сиёсати ва персонални бошқариш


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/103
Sana19.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1621482
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish (2)

10.3. Кадрлар сиёсати ва персонални бошқариш 
 


Бошқарувни ташкил қилиш, ташкилий тузилмани танлаш, бошқарув аппарати 
ва органларини шакллантириш – буларнинг барчаси корхонанинг кадрлар сиёсатига, 
кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланишга боғлиқ.
Кўплаб хорижий фирма ва компаниялар тажрибаси шуни кўрсатадики, 
тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишдаги муваффақиятсизликларнинг 
90%дан кўпи бошқарувнинг кўнгилдагидек ташкил этилмаслиги, бошқарув қонун-
қоидаларидан бехабарлик, ходимларнинг тўлиқ эмаслиги ва касб малакасининг 
пастлиги раҳбариятда бошқарув тажрибасининг камлигига бориб тақалади. 
Афсуски, бу камчиликлар мамлакатимздаги корхоналар орасида ҳам кўп учрамоқда. 
Бунга далил сифатида корхоналарнинг банкротга учраши, айрим бизнес-
лойиҳаларнинг экспертиза ва танлов пайтида рад қилинишини кўрсатиш мумкин. 
Шу сабабли кадрлар ва ходимларни бошқариш масаласи доимо корхона раҳбарияти 
нигоҳи остида бўлиши ҳамда ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқаришда 
мунтазам ҳисобга олиб борилиши лозим. 
Кадрлар салоҳияти бу корхона ходимларининг корхона олдида турган ишлаб 
чиқариш, фан-техника ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ўз вақтида ва самарали 
бажари имконияти ва юир вақтнинг ўзида қобилияти ҳамдир.
Кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш корхонадан кадрлар билан 
шилаш бўйича бир қатор тадбирларни талаб қилади, хусусан: 
кадрларни 
танлаш 
ва 
жойлаштириш 
мезон 
ва 
усулларини 
такомиллаштириш;
• ходимлар малакасини ошириш мақсадида кадрларни аттестациядан 
ўказиш;
• ходимларни корхонада ушлаб қолиш мақсадида иш ҳақи структурасини 
яхшилаш ҳамда рағбатлантириш ва имтиёзлар тизимини ривожлантириш;
• меҳнат фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уларни 
ходимларга етказиш;
• меҳнат шароитлари ва ташкил этилишини такомиллаштириш, яъни меҳнат 
сифатини ошириш;
• бошқа лавозимга ёки иш жойига ўтказиш йўли билан ходимлар 
тажрибасини ошириш;
• жамоадаги ижтимоий-психологик муҳитни такомиллаштириш.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling