Microsoft Word biznes rezhalashtirish


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/103
Sana07.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1753636
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish

Ўзини қоплаш даври инвестициялар самарадорлигини баҳолашнинг энг 
тарқалган ва тушунарли кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Бизнинг амалиётда 
қўлланувчи «капитал қўйилмалар ўзини қоплаш муддати»дан фарқли ўлароқ, у 
фойдага эмас, балки ҳозирги қийматга келтирилган инвестиция маблағлари ва пул 
оқимларига асосланади. Ушбу кўрсаткич қуйидаги формула бўйича аниқланади: 
ПО қ ИС / ДП
П
 


бу ерда 
ПО – инвестиция лойиҳаси бўйича киритилган маблағларнинг ўзини қоплаш 
даври;
ИС – инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилувчи инвестиция 
маблағлари миқдори (қўйилмалар киритиш вақти турлича бўлганда ҳозирги 
қийматга келтирилади;
ДП
п
– шу даврга тўғри келувчи ўртача пул оқими миқдори (ҳозирги 
қийматда). +исқа муддатли қўйилмалар киритишда бу кўрсаткич 1 ой, узоқ 
муддатли қўйилмаларда эса 1 йил деб қабул қилинган. 
Мисол
Юқорида кўриб чиқилган инвестиция лойиҳалари бўйича 
маълумотлардан фойдаланиб, уларнинг ўзини қоплаш муддатини топамиз. Бунинг 
учун биринчи навбатда ҳозирги қийматдаги ўртача пул оқими миқдорини 
аниқлаймиз. «А» лойҳаси бўйича: 8758:2қ4379 долл. «Б» лойҳаси бўйича эса мос 
равишда 8221:4қ2055 А+Ш долл.. Ўртача йиллик пул оқими қийматини ҳисобга 
олган ҳолда «А» лойиҳаси бўйича ўзини қоплаш муддати 7000:4379қ1.6 га, «Б» 
лойиҳаси бўйича эса 6700:2055қ3.3 га тенг. Инвестиция лойиҳаларини «ўзини 
қоплаш даври» бўйича солиштириш «А» лойиҳасининг «Б» лойиҳасига нисбатан 
устунликка эга эканлигини кўрсатади («соф келтирилган даромад» ва 
«даромадлилик индекси» кўрсаткичлари бўйича солиштиришда бу унчалик 
сезиларли бўлмаган). 
«Ўзини қоплаш даври» кўрсаткичини тавсифлашда шунга эътибор қаратиш 
керакки, бу кўрсаткич инвестициялар самарадорлигини башроашдан ташқари 
инвестициялар ликвидлиги билан боғлиқ риск даражасини аниқлашда ҳам 
қўлланиши мумкин (яхши биламизки, лойиҳани амалга ошириш даври қанчалик 
узоқ бўлса, инвестиция рисклари ҳам шунчалик юқори бўлади). Бу кўрсаткичнинг 
камчилиги шундаки, у инвестициялар ўзини қоплаганн даврдан кейин шаклланган 
пул оқимларини ҳисобга олмайди. Масалан, эксплуатация муддати узоқ бўлган 
инвестиция лойиҳалари бўйича олинган соф келтирилган даромад миқдори 
эксплуатация муддати қисқа бўлган инвестиция лойиҳалари бўйича олинган соф 
келтирилган даромад миқдоридан анча кўп бўлади. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling