Microsoft Word Buhgalter doc
Таъминот жараёни ҳисобининг тархи
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи муомала.
Таъминот жараёни ҳисобининг тархи
«Ҳисоб-китоб счёти» сч. «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» сч. «Материаллар» сч. сальдо 3 1 2 Шартли белгилар: 1 - сотиб олинган меҳнат буюмларининг харид қиймати; 2 – транспорт - тайёрлаш харажатлари (мол етказиб берувчилар томонидан корхона ҳисобидан тўланадиган ва корхона томонидан бевосита тўланадиган суммалар); 3 - мол етказиб берувчиларга улардан сотиб олинган меҳнат буюмлари учун ҳамда улар томонидан корхона ҳисобидан транспорт - тайёрлаш харажатлари ва транспорт ташкилотлари томонидан корхона омборига меҳнат буюмларини келтириш харажатлари учун пул маблағларини ўтказиш. Таъминот операцияларини счётларда акс эттиришга мисол келтирамиз: Биринчи муомала. Корхонага мол юборувчилар келиб тушди: А материаллари 4000 кг. 1 кг.- 200 сўмдан 8000 сўм Б материаллари 2000 кг. 1 кг. - 100 сўмдан 2000 сўм Жами 10000 сўм Корхона ҳисобидан мол етказиб берувчилар томонидан тўланадиган темир йўлга келтириш харажатлари 900 сўм Ҳаммаси 10900 сўм Мол етказиб берувчилар билан ҳали ҳисоб-китоб қилинмаган. Материалларнинг келиб тушиши (уларнинг омбордаги кўпайиши) актив «Материаллар» счётининг дебетида акс эттирилади. Унинг дебетига шунингдек материалларнинг темир йўл орқали келтириш қиймати ҳам акс эттирилади, бундан мақсад - кейинчалик барча траспорт - тайёрлаш харажатларини йиғиб корхона томонидан харид қилинган материалларнинг ҳақиқий таннархини аниқлашдир. Шу билан бир вақтда ушбу муомаланинг суммаси пассив «Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счетлар» счётининг кредитида ҳам кўрсатилади, чунки корхонанинг мол етказиб берувчи олидида қарз юзага келди (кўпайди). Биринчи муомаланинг ёзилиши: Д т «Материаллар» сч 10900 К т «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» сч. 10900 Юқорида айтилганлага мувофиқ «Материаллар» счётининг дебетига бу операция икки усул билан ёзилади: биттаси ҳақиқий таннарх (бухгалтерия ёзуви акс эттирилган) 10900 сўмлик суммада, бошқасига эса - харид қиймати - 10000 сўм. «Материаллар» счётининг ривожига А ва Б материалларнинг таҳлилий счётларини очиш лозим. Уларнинг дебетига келиб тушган материаллар ҳисобда қабул қилинган нархда - харид нархида, яъни тегишли 8000 ва 2000 сўмли суммаларда ёзилиши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling