Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи муомала.
Иккинчи муомала. Транспорт ташкилотининг харид қилинган материалларини
темир йўл бекатидан корхона омборига келтириб берганлиги учун тўланиши лозим бўлган сумма ҳисобланган (аниқланган) - 300 сўм. Бу сумма транпорт тайёрлаш харажатлари ҳисобланиб, келиб тушган материаллар таннархига киритилади. Материалларнинг таннархини аниқлаш учун уларни етказиб келиш харажатлари тайёрлашга қилинган бошқа харажатлар билан жамланади, яъни «Материаллар» синтетик счётининг дебетига ёзиб борилади . Транспорт харажатларини ҳисоблаган пайтда корхонанинг транспорт ташкилоти олдида қарз юзага келди, худди шу сумма транспорт ташкилоти билан ҳисоб - китоб юритиладиган счётнинг, яъни «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счётининг кредитига ёзилади. Иккинчи муомаланинг ёзуви: Д т «Материаллар» счёти 300 К т «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счёти 300 «Материаллар» синтетик счётида мазкур муомаланинг суммаси фақат битта «Ҳақиқий таннарх» деган устунда кўрсатилади, чунки «Харид қиймати» деган иккинчи устунга келиб тушган материалларнинг фақат харид қийматининг суммаси ёзилади. Таҳлилий счётларда ҳам бу муомалаларнинг суммаси шунингдек акс эттирилмайди, чунки моддий бойликларнинг таҳлилий ҳисоби фақат корхонада қабул қилинган ҳисоб нархида (мисолдаги харид қийматида) юритилади. Учинчи муомала. Ҳисоб - китоб счётидан мол етказиб берувчиларга, улардан сотиб олинган материаллар ва улар томонидан корхона ҳисобидан қилинган транспорт харажатларини тўлаш учун ишлатилади - 10900 сўм. Транспорт ташкилотларига - материалларни корхона омборига етказиб берганлиги учун 300 сўм. Ҳаммаси 11200 сўм. Бу муомала бўйича «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» пассив счёти дебетланади, чунки корхона мол етказиб берувчи ва траспорт ташкилоти олдидаги ўз қарзини узаяпти (камайтиряпти) ва «Ҳисоб-китоб счёти» счёти кредитланади, чунки бу муомала натижасида ундаги корхонанинг пул маблағлари камаймоқда. Учинчи муомаланинг ёзуви: Д т «Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб китоблар» сч. 1120000 сўм. К т «Ҳисоб китоб счёти» сч. 1120000 сўм. Энди таъминот муомалалари синтетик ва таҳлилий счётларда қандай акс эттирилишини кўрамиз. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling