Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
55 уларни ўлдиришмоқчидирлар? Нега? Султонмурот қутулмоқчи бўлиб типирчиларди. Шунда бу одамлардан бири уни тиззаси билан босиб, темирдай бармоқлари билан калласига ниқтаганча секин дона-дона қилиб деди: — Кўпам шатталайверма. Эшитяпсанми? Сен бу ердагиларнинг каттасига ўхшайсан. Биз жавобга тортилмаслигингиз учун сизларни боғлаб ташладик, сизларнинг бу ерда дахлингиз йўқ. Уқдингми? — деди у ҳамон темирдай бармоқлари билан унинг калласига чертиб. — Ақл ишлатсаларингиз ҳаммаси жойида бўлади. Сизларни бу ердан топишганда воқеа қандай юз берган бўлса, ҳаммасини шундай айтиб берасизлар. Сизларни қандай қилиб сўроқ қилишлари мумкин? Аммо кимки ҳозирдан ҳаммадан бурун бирор ҳаракат қилиб типирчилайдиган бўлса, итдай савалаб ташлайман. Ўлдираман! Жим ётинглар. Ўлиб қолмайсизлар. Улар қаттиқ ҳансирашиб, сўкинишиб, тупуришган-ча ўтовдан чиқиб кетишди. Султонмурот уларнинг отлар боғлоғлиқ турган жойда нимадир қилишиб, пайпасланаётганларини, отларнинг қўрқувда типирчилаётганларини эшитди. Бир оздан сўнг кўплаб туёкларнинг тақиллаши, қамчи овозлари аралаш яна қандайдир сўкинишлар эшитилди-ю, туёқларнинг овози узоқлашиб, тез орада бутунлай эшитилмай қолди. Фақат шундагина Султонмурот содир бўлган воқеанинг даҳшатини тушуниб етди. Ўғрилар уларнинг қўшчи отларини ҳайдаб кетишганди! Алам ва ғазаб юрагини ўртаб юборди. У қўлларини бўшатишга уринди-ю, аммо ҳеч нарса қилолмади. Нафаси қисилиб, бошини у ёқ-бу ёққа буриб, тили билан оғзидаги латтани итара бошлади. Оғзига худди ўт солиб қўйилгандай аланга олиб, нафаси қайтиб, қон оқа бошлади. Ниҳоят оғзидаги лаънати латтани тупуриб ташлашга муваффақ бўлди. Гўёки озодликка чиққандай бўлди. Ўпкасини тўлдирган ҳаводан боши айланиб кетди. — Болалар, бу менман! — қичқирди у калласини кўтариб. — Менман! Мен гапиряпман! Бироқ ҳеч ким унга жавоб қайтармади. У Онатой, Эркинбек жойларида қимирлаб қўйганларини эшитди. — Болалар, — деди у шунда, — қўрқманглар. Мен ҳозир. Ҳозир бирон нарса ўйлаб топаман. Фақат менга қулоқ солинглар. Онатой, қимирлагин, қаердасан? Онатой инқиллаб, типирчилаб ўрнидан тура бошлади. — Шошма, Онатой! Жойингда тур! — Султонмурот кийимлар ва жабдуқлар устидан у томонга отилди. — Энди орқанг билан менга суян, қўлларингни қўй. Эшитяпсанми, қўлларингни қўй... Улар орқама-орқа ётишди. Султонмурот дўстининг қўлидаги арқонни пайпаслаб топди. Онатойга қандай ётиш, ўгирилишни айтиб, ўзи арқоннинг тутунларини топишга тутинди. Онатойни оғриққа чидашга ундаб, ўзи охири қандайдир тугунни топиб, уни тортиб юборган эди, арқон бўшади. Энди Онатой қўлларини ўзи бўшатиб олди... Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling