Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
51 тайёрланишмаган, меҳнат қилишмаган ва бунинг учун мактабни ташлашга мажбур бўлишмаган экан; мана энди Оқсой отряди ҳаракатда, плуглар эса ишламокда, яна бугун Эргаш ва Қуббатқуллар келишлари керак. Ўшанда уларда бешта плуг бўлади, бу эса ўнта тиш дегани. Ана куч. Ана ўшанда ҳақиқий десант деса бўлади! Ундан сўнг уруғ сепиб, майдонларни бороналашади, ана ўшанда ҳосилни кутавер! Баҳорги буғдой ажойиб бўлади. Чекиш бригадир баҳорги ҳосил унумдор бўлмаса ҳам, аммо нонлар ичида энг ширини бўлади, дейди. Ишимиз ўнгидан келади. Ёмғир ёғади. Шунча меҳнат қилингандан кейин ёмғир тихирлик қилиши мумкин эмас. Ёмғир ёғади, фақат у ёқда, фронтда бардош қилсалар, ҳужумга ўтсалар бўлгани бахтимизга бу ҳосил томоғимизда туриб қолмаса бўлгани... Улар пайкал узра ана шундай боришарди. Олдинда Султонмурот, ортда, икки юз қадамча нарида Онатой ва ярим чақирим нарида Эркинбек боришарди... Қуёш қизигандан қизирди. Тепаликлардаги ямяшил майсалар товланарди. Худди эртакдагидай у ёққа ўтсанг ҳам, бу ёққа ўтсанг ҳам, қаршинг ҳам кўм-кўк. Тупроқ янгиланиб енгил нафас оларди. Плуглар эса Оқсойдан ортида худди узун кокилга ўхшаш янгигина олинган изларни қолдириб борарди... Оёқ остидан «пирр» этиб тўрғай учди. Қуш сайрай-сайрай яқингинага қўнди ва яна қаердадир бошқаси сайрай кетди, уларга аллақаёқда яна бир тўрғай жўр бўлди. Султонмурот жилмайиб қўйди. Қушлар қувонганларида сайрайверишади, уйлари ҳам йўқ, бошлари устида япроқ, новда ҳам йўқ, кимсасиз чўл қўйнида ўз билганларича яшайверишади. Тағин хурсанд ҳам. Баҳордан миннатдор, қуёшдан миннатдор! Кеча қушлар қаерда эдилар-а, ёғингарчиликнинг ўтишини қандай кутиб турдилар экан? Ҳа, энди буларнинг ҳаммаси ортда қолди. Баҳор ўз ҳақини энди олади. Энди иш ҳам кўпаяди, бу эса фақат бошланиши. Нима қипти! Бутун Эргаш, Қуббатқуллар келишади, шунда бутун десант биргаликда киришишса, ишлари жўнашиб кетади... Отини «чу»лар экан, тўсатдан Султонмуротнинг кўзи нариги томонда бир отлиқни кўриб қолди. Отлиқ шудгор яқинидан четлаб ўтиб, уларга қараганча тоғ тарафга кетмоқда эди. Елкасида милтиқ. Бошида қишки тумоқ. Тагида бақувват, совитилган саман. Болалар ҳам уни кўришди-да, қичқира бошлашди: — Эй, овчи, биз томонга отингни бур! Бироқ овчи индамади. Овчи уларга яқинлашмасдан ўгирилиб қиё ташлаб кетмокда эди. Султонмурот уни кўриб суюниб кетди, отни тўхтатиб, оёқларини узангига тираб бақирди: — Эй, овчи, ширалға берганинг учун раҳмат! Эшитяпсанми, раҳмат! Тегиш учун раҳмат! Аммо овчи индамай, худди ҳеч нимани эшитмагандай, тушунмагандай кетаверди. У тезда тепаликлар ортига ўтиб кетди. Демак, вақти йўқ, ишига шошиляпти шекилли. Тахминан ярим соатлардан сўнг яна бир овчи кўринди. У ҳам тоққа томон борар, унинг ҳам елкасида милтиқ бор эди. Аммо у бошқа ёқдан, қўтоннинг бошқа чеккасидан ўтиб борарди. Бу овчи ҳам узокдан сўрашмай, уларга қараганча жим борарди. Ўзи одат бўйича отлиқ отини буриб, қўшчиларга саломатлик, хирмонига барака тилаши керак эди. Чекиш чол ҳозир одамлар айниб кетди, дейди. Эҳтимол шундайдир. Чекиш чол донишманд, унинг гапи тўғри чиқади. Овчилар ўтиб кетгандан сўнг жуда ҳаяжонли бир воқеа содир бўлди. Буни биринчи бўлиб Онатой эшитиб қолди. Яшавор! Овозининг борича қичқирган ҳам Онатой бўлди: — Турналар! Турналар учяпти! Султонмурот юқорига қаради — мусаффо, мовий, чексиз осмон кенглигида оҳиста айланиб, парвоз қила туриб сафланиб, қурқурлашганча овоз чиқариб турналар учиб боришарди. Катта гала турналар юксак парвоз қилишмокда. Аммо само ундан ҳам юксак. Бепоён осмон кенглиги ва бу кенгликда худди барҳаёт орол сингари сузиб бораётган қушлар тўдаси. Султонмурот |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling