Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

 
Ўн биринчи боб 
Улар югуриб боришар, шафқатсиз бир нигоҳ эса милтиқнинг мўлжал нуқтасидан мушкани 
уларнинг биридан иккинчиси, учинчисига тўғрилаб таъқиб этарди. Бу нигоҳ милтиқнинг 
нишони бўйлаб турналар томон елиб бораётган болаларни мўлжалга олар эди. Прицелдан 
ташқаридаги ер бепоён, улар эса чайқалиб турган мушка қаршисида шундай зарралар эдилар-
ки... Уларнинг тепасидаги осмон прицелда нақадар катта, болалар эса мушка учида шунчалик 
кичкина кўринардики... Тепкини боссанг, вассалом, улар йўқ бўлади... Буларнинг ҳаммаси бир 
дақиқада йўқ бўлиши мумкин ва улар прицелда милт-милт этмай қўярди, фақат бунинг учун 
тепкини босилса бўлди эди. 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
53
— 
Эҳ, ҳозир уларни ер тишлатиб, бирваракайига тутдай тўкиб қўярдим, ҳатто овоз 
чиқаришга ҳам улгуролмай қолишарди, — нафасини ичига ютиб, ғўлдиради мўлжал олиб 
турган одам. 
— 
Бас қил, тентак! Ўқ билан ўйнашиб бўладими, бекорга мўлжалга олма, — деди унга ўсиб 
тўқай бўлиб кетган, худди бўрининг инини эслатувчи тепалик остидаги кўрайлар ичида отларни 
жиловидан тутиб турган иккинчи овчи. 
Мўлжалга олувчи киши ҳамон милтиқни мўлжалдан олмай, лунжини шиширганча жимиб 
қолди. 
— 
Ҳаддингдан ошма, деяпман сенга, — буйруқ берди унга отларни ушлаб тургани. — 
Чопишиб-чопишиб қайтиб кетишади. Сенга нима? 
У қулоқ солмади. Дағал соқолли даҳанини милтиқ қўндоғига қўйиб, прицел орасидан 
турналарнинг қичқириқларидан маст бўлиб югураётган беақл болаларни таъқиб этишдан маза 
қиларди. Унинг жаҳли чиқа бошлади. Болаларнинг чопишиб кулишини-чи! Суюнишларини кўр. 
Учта ўқ билан қийратиб ташласа, қимир этмай қолишарди. Чопишади — кулишади! Бирон 
сабаби борми десанг. Чопишади — кулишади... 
Плугчилар 
ҳаллослаб 
адирга 
яқинлашганларида 
турналарнинг 
яна 
тепага 
кўтарилашаётганини кўриб қолишди... Демак, ниятлари ўзгарибди. Балки уларга турналар 
қўнаётгандай туюлгандир? 
Болалар нафасларини ростлаб тўхтаб қолишди. Уларнинг ҳафсалалари пир бўлди. 
Султонмурот эса яна анча ергача чопиб борди ва турналар галасини кўзлари ёшланиб 
кузатганча тўхтаб қолди... 
Сўнгра улар ортларига қайтишиб, яна Оқсой ерларини шудгор қила бошлашди. Бугун кун 
жуда яхши бўлди. Тушга яқин отларга хашак олиб колхоз араваси келиб қолди. Аравакаш 
уларга картошка, гўшт, ун, ўтин олиб келибди. У Чекиш бригадирнинг ўзи эртага Эргаш
Қуббатқулларни улови билан олиб келишлигини айтди. Чекиш бригадир, болаларга айт, 
жаҳллари чиқмасин, ҳаммаси ҳал бўлган, эртага десант тўлиқ составда бўлади, дебди. Албатта 
бўлади, деб яна ваъда берибди. Бир-икки кундан кейин уларнинг олдига, Оқсойга раис 
Тиналиев ҳам келаркан. Аравакаш мана шундай хабарлар олиб келди. Тушда ҳаммалари бирга 
овқатланишди, сўнг яна шудгорлашга жўнаётганларида ошпаз кампир Султонмуротга овулга 
бормоқчи эканлигини, эртага Чекиш бригадир билан бирга қайтиб келишини айтиб қолди. 
Овудда унинг қандайдир зарур иши бор эмиш ва яна кир ювиш учун совун олиб келиши керак 
эмиш. Болаларнинг оч қолмаслиги учун кун бўйи етадиган нон ёпиб ва яна гўжа пишириб 
қўйганмиш, уни иситиб ичишлари ҳам мумкинмиш. Султонмурот кампирнинг кетишини ҳеч 
хоҳламаса ҳам чор-ночор рози бўлди, кекса одамнинг йўлини тўсиб, тортишиб ўтирармиди. 
Шундан сўнг қўшчилар яна ўз плуглари томон жўнашиб, кун ботгунча ишлашди. Кеч 
бўлганда шудгорни тамомлашди. Энди бемалол томоша қилса арзийди — катта бир майдонни 
шудгордан чиқариб қўйдилар. Бу эндигина биринчи майдон, э-ҳе, яна ҳали қанчаси бор. 
Бошламаси тайёр. Демак, охири ҳам бўлади. 
Охирги пайкални ғира-шира қоронғида ҳайдаб битиришди, қайрилишларда қолиб кетган 
ерларни шудгорлашиб узоқ ивирсимай, эртасига саҳардан янги майдонда иш бошлаш учун 
плугларни у ерга олиб бориб қўйишди. 
Отларни чиқариб, шийпонга келгунларича қош қорайиб қолди. Шийпон ҳувиллаб ётибди. 
Кампир аллақачон кетган. Ҳа, майли, эртага келади-ку. 
Кун бўйи роса чарчашди. Шошилмай бўйинтуруқларни бўшатиб, уларни отларнинг 
бўйнидан олишиб, жабдуқларни ечишди-да, ҳар ким ўз жойига ўтовга олиб киришди. Ўн икки 
бош отларнинг барини ҳам ўз жойларига, шийпонга, охур вазифасини ўташ учун келтирилган 
ғилдираклари йўқ эски аравага боғлашди. Ҳа, ҳар бир отни жой-жойига арава ичидаги хашакка 
тўғрилаб боғлаб қўйишди. Эрталаб отларнинг қотиб қолган терларини тозалаш учун барвақтроқ 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling