Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
50
ўлжасининг бир қисмини ташлаб кетишди, дейди. Раҳмат ўша овчиларга, урф-у одатни 
билишар экан. Биринчи учратган кишисига тегишли ўлжа қолдирибдими, демак, кейинги сафар 
ҳам овлари юришишини ният қилишган. Агар улар тоғдан тушган бўлишса, биз биринчи 
учраган кишиларимиз, албатта. Атрофда эса бошқа ҳеч ким йўқ. Тоққа чопсанг, даштга от 
қўйсанг ҳам ҳеч жонзотни тополмайсан. Қор ҳалиям ёғяпти. Роса ёғди-да... Тинкалар ҳам қуриб 
кетди...» 
Отлар жиққа ҳўл бўлиб тўхтаб қолишди... Султонмурот эгардан тушди-да, шишиб эзилиб 
кетган оёкларида базўр туриб худди маст одамдай гандираклаб отларнинг орасидан ўтди. Қора 
терга ботиб, қалтираётган, қулоқларидан туёғигача ҳўл бўлиб, силласи қуриб зўрға нафас 
олаётган отларни кўриб шундай ичи ачишиб кетдики, беихтиёр инграб юборди. 
Қор эса ҳамон ёғар, отларнинг ҳовур кўтарилиб турган яғринларига тушиб эриб кетмоқда 
эди. Султонмурот ҳўл бўлиб оғирлашиб кетған қопни бошидан олиб ташлади. Ўзига итоат 
қилмаётган, музлаб қолган бармокдари билан абзалларни еча бошларкан, беихтиёр ўзини 
тутолмай Чопдорнинг яғринини қучоқлаб туриб ҳўнграб йиғлаб юборди. Йиғи орасида лаблари 
отнинг терисидаги иссиқ тахир таъмни туйиб: «Кечиринглар, кечиринглар мени!» — деб 
пичирларди. 
— 
Ҳа, Султонмурот! Нима гап? — эгат бўйлаб яқинлашиб келаётган Онатойнинг товуши 
эшитилди. 
— 
Отларни бўшат! — бақирди унга жавобан Сул-тонмурот. 
 
Ўнинчи боб 
Бироқ эртасига кун очиқ, беғубор бўлди. Кечаги ёғингарчиликдан асар ҳам йўқ эди. Фақат 
намгарчилик, фақат одамнинг руҳини тетиклаштирувчи муздек шабада эсмокда ва фақатгина ер 
бир оз қизғиш рангга кирган ва фақат чўққилар устида енгилланиб қолган оппоқ қорлар бор 
эди, холос. Тоғлар ортидан ўзлигини оламга кўз-кўз қилиб, кўкнинг ярмини нурга буркаб баҳор 
қуёши кўтарила бошлади. Бутун бепоён Оқсой ўзининг барча ўтлоқлари, ялангликлари, 
адирлари-ю паст-баландликлари билан узоқ-узоқларгача кўзга яққол ташланиб турарди. Бироқ 
улар ўзлари ён-бағрида туғилиб ўсган Улуғ Манас тоғлари, зотан бу ғайритабиий бир ҳол 
бўлса-да, гўё тунда уларга яқинроқ келиб қолгандай, пгу оқшом тоғлар Оқсойга қараб улар 
томон силжигандай, қўшчилар тонгда туриб тоғнинг улуғлиги, гўзаллиги ва қудратини кўриб 
ҳайратланишлари учун силжигандай туюларди. 
Яқин-йироқда, ёнгиналарида, уфқнинг қўл етмайдиган жойларида тоғ тизмалари 
жилваланарди... 
Ҳа, Оқсойда ўша куни ажойиб тонг отди. Ер шабадада сингисин деб улар шудгорлашга 
шошилмай чиқишди. 
Бу вақт ичида отларга қаратттди, абзалларни тузатишиб, ҳўл бўлиб кетган пичанни ёйишди. 
Кун тезда исиб кетди. Улар шундан сўнг плуглари томон жўнашди. Плуглар кечаги эгатларга 
ботиб қолган эди. Плугнинг ҳар бирини уч кишилашиб тортиб чиқаришди, тишларини 
тозалашиб, ғилдиракларини ёғлашди. Кейин отларни қўшишиб, бугун кечгача бу пайкалнинг 
шудгорини тугаллашни, эртага эса бошқа участкага жўнашни ўйладилар. Иш қизигандан қизиб 
кетди. Туни билан дам олган отлар саҳарлаб парвариш қилинганлиги учун илдам ишларди. 
Отлар оғир плугларни тортиб боришарди. Аммо кечаги қорда қилинган шудгор ўзини оқлаган 
— 
тупроқ шабадада селгиб қолганди, қор аралаш ағдарилган қатламлар қуёш нурлари остида 
хамирдай кўпчиб ётарди. Демак, тупроқ «бузилмаган», бездек бўлиб қолмаган. Демак, шудгор 
кўнгилдагидай бўлибди. 
Ўша куни ажойиб ўтди. Шундай кунлар бўладики, агар ишинг юришиб кетса, ҳаёт шундай 
мароқли, кўнгилли, ажойиб ва айни вақтда оддий бўлиб туюлади. Бекорга қиш бўйи 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling