Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
52
бошини кўтариб қараганча бирдан овозининг борича қичқириб юборди: 
— 
Ура! Турналар! 
Учалови ҳам қушларнинг турналар эканлигини ях-ши кўриб турган бўлсалар-да, 
кутилмаганда, бу катта бир янгиликдай бир-бирларига бақиришарди: 
— 
Турналар! Турналар! Турналар! Султонмурот турналарнинг эрта келиши яхши белги 
эканлигини эслаб қолди. 
— 
Турналарнинг эрта келиши яхшилик аломати! — бақирди у от устида Онатойга қайрилиб 
қараркан. — Ҳосил мўл бўлади! 
— 
Нима, нима? — эшитмади Онатой. 
— 
Ҳосил, ҳосил мўл бўлади! 
Сўнг Онатой эгар устида Эркинбек томонга қайрилиб унга қичқирди: 
— 
Ҳосил! Ҳосил мўл бўлади! Эркинбек эса жавобан қичқирди: 
— 
Эшитдим, эшитдим! Ҳосил мўл бўлади! Турналар эса ҳамон учиб бормокда эдилар. Улар 
самонинг мовий оғушида чўмилиб, шошилмай сузар, бир маромда қанот қоқишиб, айланишиб, 
гоҳ вазмин, гоҳ кўп овозла, гоҳ бирваракайига жўр бўлишиб, бир-бировларини чақиришар ва 
яна жимиб қолардилар. Шаффоф кун оғушида уларнинг силлиқ бўйинлари, ингичка 
тумшуқлари ва баъзиларининг бағрига ярим киргизиб олган, баъзиларининг эса маҳкам сиқиб 
олинган оёқчалари яққол кўзга ташланиб турарди. Гоҳо қанотлари четларидаги оппоқ 
патларининг учлари кўзга чалиниб қоларди. Ана шунда қушларни томоша қила туриб, 
қўшчилар галанинг секин-аста пастлаётганини сезиб қолишди. Турналар борган сари пасайиб 
ерга яқинлаб борар, гўё уларни қандайдир оқим ўша томонга, узоқ тепаликларга ҳайдаб 
бораётгандай эди. Султонмурот умри бино бўлиб турналарни бундай яқиндан кўрмаган эди. 
Турналар ҳамиша шарпа сингари, худди тушдагидай бош узра сузиб ўтишарди. 
— 
Қара, қўнишяпти, қўнишяпти! — қичқирди 
Султонмурот ва учовлари ҳам эгарлардан сакраб тушишиб, уловларини қолдирганларича 
турналар қўнаётган ерга қараб чопишиб кетишди. 
Улар оёкларини қўлларига олиб, жонлари борича югура кетишди! Улар турналарни яқиндан 
кўргилари келарди: қанақа экан-а? Зўр бўлди-да! 
Эҳ, Султонмурот шундай тез елардики! Ер оёғи остида пояндоз, ўзи унга пешвоз эди. Ер 
билан бирга қорли тоғлар ҳам унинг истиқболига югурар, кўз узмай келаётган турналар галаси 
ҳам кўкда чарх уриб, унга пешвоз учиб келишмокда эди. Югуриб, қувониб, нафаси бўғилар, 
юраги суюнчга тўлиб, турналарни қуваркан, агар қушлар патини тушириб қолдиргудай 
бўлишса, сақлаб Мирзагулга совға қилишни ва қизга бу воқеани ипидан игнасигача ҳикоя қилиб 
беришни хаёл қиларди. Фақат етиб олса, турналарни кўрса бўлгани эди. У Мирзагулга нисбатан 
қалбида қуйилиб келаётган меҳрни туйганча чопиб борарди. Агар иложи бўлса эди, у ҳозирнинг 
ўзида турна пати билан тўппа-тўғри Мирзагулнинг олдига елиб борарди... Турна пати билан 
тўппа-тўғри қизнинг олдига... 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling