Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
13
Нима бўлмасин, саёзликда ажойиб кўлоб пайдо бўлди. Энди бола ҳеч қўрқмасдан 
чўмиларди. Шохчадан ушлаганича қирғоқдан пастга тушар ва оқимга ўзини отарди, отганда ҳам 
ҳамиша сувга кўзини очган бўйи тушарди. Шунинг учун кўзини очиқ тутардики, балиқлар очиқ 
кўз билан сузиб юради-да. Унинг ғалати орзуси бор: у балиққа айланиб қолишни ва узоқ-
узоқларга сузиб кетишни хаёл қиларди. 
Бола ҳозир дурбиндан кўлобга қараб туриб, кўйлак-иштонини ечиб, қип-яланғоч жунжикиб 
сувга тушишини тасаввур қилди. Тоғ дарёларининг суви ҳамиша совуқ, энтиктиради, лекин 
кейин кўникиб қоласан. Толнинг шохчасини ушлаб, оқимга юзи билан отилишини кўз олдига 
келтирди. Боши узра сув шовуллаганча қўшилиб кетади, қорни остидан, елкалари, оёқлари 
устидан сув қайнаб оқиб ўтади. Сув остида ташқаридаги ҳамма товушлар тиниб, қулоқларда 
фақат сувнинг шилдираши қолади. У кўзларини катта-катта очиб, сув остида нимаики кўринса, 
барига жон-жаҳди билан тикилади. Кўзлари санчиб кетади, оғрийди, лекин у мағрур жилмаяди, 
ҳатто сувда туриб тилини кўрсатади. Буни у бувисига кўрсатмоқчи. Билиб қўйсин, у ҳеч қаерда 
ҳам чўкмайди ва ҳеч қаерда ҳеч нимадан қўрқмайди. Кейин у қўлидаги шохчаларни қўйиб 
юборади, токи у оёқлари билан тўсиқдаги тошларга тиралиб қолмагунга қадар сув уни суриб 
кетаверади. Шу ерда нафаси ҳам қайтади. У сувдан сапчиб туради, қирғоққа чиқади ва яна тол 
шохчаси томон чопқиллаб кетади. Бу такрорланаверади. У бобоси ясаган кўлобда кунига юз 
марта чўмилишга ҳам тайёр. Хуллас, балиққа айланмагунча чўмилаверади. Қандай бўлмасин, 
унинг балиққа айланиши шарт... 
Бола дарё қирғоғини томоша қила туриб, дурбинни ўзларининг ҳовлисига тўғрилади. 
Товуқлар, курка товуқлар жўжалари билан тўнкага суяб қўйилган болта, тутаб ётган самовар, 
ҳовлидаги турли-туман нарсалар ақл бовар қилмайдиган даражада катталашиб, шундай яқинга 
келиб қолдики, бола беихтиёр уларга қўлини чўзди. Шу пайт, фалокат босиб арқонга ёйилган 
кирни бамайлихотир ямлаётган қўнғир бузоқча дурбинда филдай кўриниб қолди-ю, жон-пони 
чиқиб кетди. Бузоқча ҳузур қилганидан кўзларини қисиб олган, лабларидан сўлак оқиб турарди 
- у кампирнинг кўйлагини оғиз тўлдириб чайнашда маза қилаётганди. 
- Эҳ, сен жинни! - Бола дурбинни ушлаганча ўрнидан турди ва қўлини силкий бошлади. -
Қани йўқол, эшитяпсанми, йўқол нарёққа! Балтек, Балтек! (Кучук объективда уйнинг тагида 
пинагини бузмай ётарди.) Тишла, тишла уни! - жон аччиғида итга буйруқ қиларди у, Лекин 
Балтек парво ҳам қилмай, гўё ҳеч нима бўлмагандек сояда чўзилиб ётарди. 
Худди шу маҳал уйдан бувиси чиқиб қолди. Нима бўлаётганини кўриб қолган кампир қарс 
урди. Супургини қўлига олди-да, бузоққа ташланди. Бузоқ қочди, кампир орқасидан қувди. 
Бола дурбиндан уларга тикилган бўйича тоғдан кўзга ташланиб қолмаслик учун ўтириб олди. 
Бузоқни қувган кампир аламдан ва югуришдан бўғилиб жавраганча уйга жўнади. Бола уни 
худди ёнма-ён тургандек, ҳатто ёнма-ён турганидан ҳам яқинроқ кўрди. Бола бувисини худди 
объективда бирор кишини катта қилиб кўрсатгандек равшан кўриб турди. Бола унинг жаҳлдан 
қисилган сарғиш кўзларини, қат-қат буришган ажинли юзининг қизариб кетганини кўрди. 
Худди бирдан овози йўқолиб қолган кинодагидек, дурбинда кампирнинг яккам-дук-кам 
тишлари кўриниб, лаблари овозсиз тез-тез қимирлади. Кампирнинг нима деб қичқираётганини 
узоқдан эшитиб бўлмасди, лекин бола унинг сўзларини худди қулоғи остида жаранглаётгандек 
аниқ ва барала эшитарди. Уҳ, кампир уни роса койирди! Бола нима деб қарғаётганини ёддан 
биларди: «Қани, қараб тур. Қайтиб келарсан-ку. Додингни бераман. Бобонгга ҳам қарамайман. 
Неча марта айтдима, шу жинниларнинг ўйинчоғини йўқотгин деб. Яна тоққа қочиб кетган. 
Худо кўтарсин ўша кемангни, ўт тушсин, чўкиб кетсин». 
Бола тоғ тепасида оғир хўрсинди. Портфель олган, мактабга қандай отланишни орзу қилиб 
турган шундай бир кунда бузоқни кўздан қочирсая... 
Кампир жаврашни қўймасди. У койиб туриб, чайнаб ташланган кўйлагига тикилиб қаради. 
Унинг олдига Гулжамол қизчасини олиб чиқди. Буви унга шикоят қила туриб, тутоқиб кетди. 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling