Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
12
бўлади? 
Бола мактабни томоша қилиб бўлгач, дурбинни яна кўлга тўғрилади. Лекин у ерда ҳамма 
нарса илгаригидек эди. Оқ кема ҳали кўринганча йўқ. Бола тескари ўгирилди-да, дурбинни бир 
четга қўйиб, пастга, тоғ тубига қарай бошлади. Пастда, шундоқ тоғнинг тагида чўзинчоқ 
пастқамлик бўйлаб жўшқин серостона дарё кумушдек товланиб оқарди. Қирғоқдан дарё бўйлаб 
йўл кетган ва у дарё билан бирга қоя бурилишида кўздан ғойиб бўлади. Рўпарадаги қирғоқ 
жарлик ва ўрмонзор эди. Нақ тоғлар тепасидаги қорларгача чўзилиб кетувчи ноёб Сан-Тош 
ўрмонзори мана шу ердан бошланарди. Энг тепада қарағайлар ўсарди. Улар тошлар ва қорлар 
орасида тоғ тизмаларининг қиррасидага қорамтир тароқлардек диккайиб турарди. 
Бола уйларга, бостирмаларга, қоровулхона ҳовлисидаги қурилишларга масхараомуз қараб 
чиқди. Улар юқоридан кичкина ва омонат кўринарди, Қоровулхонадан нарироқда, қирғоқ 
бўйида у ўзининг таниш тошларини топди. «Туя», «бўри», эгар», «танк» - ҳаммаси жойида, 
уларнинг ҳаммасини биринчи марта дурбинда мана шу ердан - Қоровултоғдан туриб кузатган, 
ўшанда уларга от қўйганди-да. 
Бола мийиғида кулиб ўрнидан турди ва уйлар томонга тош юмалатди. Тош шу ернинг ўзида, 
тоғнинг устидаёқ қола қолди. Бола яна жойига ўтирди-да, дурбиндан қоровулхонага қарай 
бошлади. Аввал линзаларнинг каттасидан кичиги томонга тутиб қарай бошлади - уйлар узоқ-
узоқларга силжиб, ўйинчоқ қутичаларга айланиб қолди. Харсанглар кичкина тошчалар ҳолига 
келди. Дарёнинг қирғоққа яқин ердаги саёз жойида бобоси қилган кўлоб эса кулгили
чумчуқнинг инича келарди. Бола бош чайқаб кулимсиради-да, дурбинни тез айлантириб
окулярни тўғрилай бошлади. Унинг улкан шаклга кенгайган суюкли харсанг тошлари 
дурбиннинг ойналарига манглайини тираб тургандай туюлди. «Туя», «бўри», «эгар», «танк» 
кемтик-ёриклари, ён-веридаги сарғайган отқулоқлари билан жуда ҳайбатли ва энг муҳими, улар 
ҳақиқатан ҳам бола атаган нарсаларга жуда ўхшарди. «Эҳ, сен қандай зўр «бўри»сан! «Танк»ни 
қара, даҳшатли!..» 
Харсанг тошлар ортидаги саёзликдан бобо кўлоб қилганди. Дурбиндан қирғоқдаги мана шу 
жой яққол кўриниб турарди. Шитоб билан оққан сув бу ердан, кенг тошлоқ саёзликдан қиялаб 
ўтар ва тошлар устидан кўпириб ўтарди-да, яна шиддатли оқимга келиб қўшилиб кетарди. 
Саёзликдаги сув тиззадан келар, лекин оқими шунчалик кучли эдики, болаларни дарёга оқизиб 
кетиши ҳеч гап эмасди. Оқим суриб кетмаслиги учун бола қирғоқ бўйидаги толнинг шохини 
ушлаб оларди. Тол буталари айни қирғоқнинг чеккасида ўсиб чиққан бўлиб, бир шохи ерда, бир 
шохи сувда, нақ сувга ботиб турарди. Бунинг нимаси чўмилиш? Боғлаб қўйилган отдан фарқи 
йўқ, Бунинг устига яна қанча дилсиёҳлик, сўкиш эшитишлар! Бувиси бобосига уқтирарди: 
«Дарёга оқиб кетса ўзидан кўрсин - қўлимни чўзмайман. Энди шуниси етмай турган эди. Ўз 
ота-онаси ташлаб кетди, Менга бошқа ташвишлар ҳам етиб ортади, мажолим йўқ». 
Унга нима деб бўлади? Кампир бу ҳисобда тўғри гапираётир. Лекин болага ҳам раҳминг 
келади-да: дарё ёнгинасида, нақ зшигининг остида. Кампир қанча қўрқитмасин, бола барибир 
сувга тушаверди. Мана шундан кейин Мўмин чол бола бехатар чўмилсин, деб, саёзликда 
тошлардан кўлоб қилишга қарор қилди. 
Мўмин чол оқим юмалатиб кетмаслиги учун қанчадан-қанча катта тошларни танлаб кўтариб 
келди. Уларни қорнига қўйиб ташиди, тошлар орасидан сувнинг бемалол ўтиб туришини 
ҳисобга олган ҳолда уларни сувнинг ичида тик туриб, шундай тахлаб тердики, сув ҳақиқатан 
ҳам бемалол оқадиган бўлди. Сийрак соқолли қотма чол ҳўл иштонлари баданига ёпишган, 
кулгили ҳолда кун бўйи шу тўсиқ билан овора бўлди. Кечқурун эса зўриқиб йўталди, белини 
ололмай қолди. Шунда бувиси жавраб берди: 
- Кичкина аҳмоқ-ку - ўз оти билан кичкина, катта аҳмоққа ким қўйибди бу ишларни? 
Намунча жон куйдирмасанг? Едирасан, ичирасан, яна нима керак? Бунча эркалатмасанг. Эҳ, бу 
яхшиликка олиб бормайди... 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling