Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
11 одамларнинг ҳаммаси ҳам турли хаёлларга берилган шекилли, комбайн билан тракторнинг моторлари бирдан ўт олиб бараварига гуриллаганда, улар чўчиб тушиб, бир-бирларига ялт этиб қараб қўйишди. Ўша дақиқадан бошлаб янги ҳаёт, уруш ҳаёти бошланмадими... – Ҳа, Тўлғаной, ўша хабарчининг дупур-дупури ҳали ҳам қулоғим остидан кетмай, отининг туёқлари теккан излар танамда муҳрдек сақланиб қолди. – Э-э, мунаввар Ер, айтаверсак иккимизники ҳам тугамайди. Биласан-ку, кун қандай жазирама иссиқ эди. Жонли, жонсизнинг ҳаммасиии ҳарсиллатиб юбормадими, ғалла ҳам ўша йили тиралиб қолган экан, чексиз майдонда тўрт-беш кун ичида қийғос пишиб бермадими. Ҳамма ёқни ғалла босиб кетганди. Шошган иш қурсин, ўрилган буғдойни боғлашга ҳам улгурмай, шу бўйича араваларга тўкиб-сочиб юклаганда, қанчаси исроф бўларди. У ҳам майли- я, ичим ачиганда элга ачирди. Аскарга чақирилганлар кун сайин кетиб боряпти, қолганлари эса жонини жабборга бериб, куну тун демай, жазирама иссиқда далада, хирмонда ҳосилни йиғиб- териб олгунча зўр бериб ишлаб ётишди. Бойқиш Қосим, болам, битмаганнинг барини битказадигандек, куну тун комбайн устидан тушмасди, тиниб-тинчимасди. Қосимгина эмас, унинг комбайни ҳам жонли бир нимадек қаҳр билан гуриллаб, чанг-тўзон ичида бир майдондан иккинчи майдонга ёпирилиб кириб, буғдойни шипириб ўрарди. Қосимим эса комбайннинг устида парвозга ҳозирланган бургутдек, олди томонидан кўз узмай, яна қанчаси қолди, бугун қанчасини ўриб улгураман, дегандек тобора олға интиларди. Ўша кунлари у қоп-қора бўлиб, куйиб кетганди. Қўрсанг, эсинг оғиб қоларди, лаблари ёрилиб, жағлари шилинган, соқол- мўйлови патак бўлиб кетганди. «Шу зайлда ишлаб юриб, охири нима бўларкансан, болам, иссиқ ўтиб кетиб, комбайндан қулаб тушмасмикинсан?»–деб ичимдан куйинаман, бироқ айтишга оғзим бормайди. Дунёда нима ўтиб, нима қайтаётгани маълум-ку. Орадан кўп ўтмай Қосимга ҳам навбат келди. Ўша куни тушга яқин комбайн томонга югуриб кетган Алиман, бир вақт қарасам, қовоғи осилган ҳолда қайтди. «Чақирув қоғози келибди»–деди у зўрға гапириб. «Қачон?» –«Ҳали, қишлоқ Советидан келтириб беришибди». Ўғлимнинг ахир бир куни кўп қатори аскарликка кетишини билиб юрардиму, шундай бўлса ҳам, бу хабарни эшитганда бўғинларим бўшашиб, нима учундир ўроқ тутган қўлларим қалтираб кетди. Ўроғим қўлимдан тушиб, ерга ўтирдим қолдим. «Ундай бўлса, бу ерда нима қилиб юрибди у, тайёрланмайдими?»–дедим лабларим титраб. «Қечқурун бораман, деди. Менга уйга бориб ҳозирлик кўришни айтди. Мен кетаверайин, эна. Отамга айтиб қўярсиз. Кичкина бола қаерда юрибди экан... Айтиб қўярсиз». «Сен бора қол, Алиман. Хамир қилиб тур, мен ҳам ҳозир бораман». Алиман кетгандан кейин ҳам анчагача ўрнимдан туролмай шалвираб ўтирдим. Ҳатто бошимдан сидирилиб тушган рўмолимни олишга ҳам қурбим келмади. Ерга тикилиб ўтирсам, қумурсқалар йўл солиб, нари-бери чопишиб, дон ташиб, сомон судраб, ғимирлаб юришган экан. Нима учун шу хаёлларга борганимни билмайман, қумурсқаларнинг шу зайлда ҳеч нимадан бехабар ўрмалаб юрганларини кўриб, кўз ёшларимни тийдим. Шу маҳал аравасини ҳайдаб, Жайноқ етиб келди. Шу кезларда у станцияга ғалла ташиб юрарди. Акасининг аскарга кетишини эшитиб келган шекилли, аравадан сакраб тушиб: «Юра қол она, уйга борайлик» – деб, мени қўлтиқлаб аравага миндирди. Шу қисқа вақт ичида кенжа болам таниб бўлмас даражада ўзгарган эди. Илгариги ҳазил-мазах қилиқлари йўқ, кўпни кўрган катта одамдек босиқ бўлиб қолибди. Жайноқнинг афтига тикилиб, нима учундир уни у кунги хабарчи ўрис йигитга ўхшатдим. Ҳа, бунинг кўзларида ҳам ўшаникидек ўйчанлик, эсайганлик сезилиб турарди. Кўпнинг бошига ғам тушса, одамзоднинг бари ҳам бирдек экан, дедим ичимда. Шуларни ўйлаб келар эканман, Майсалбегимдан анчадан бери хабар келмаганини эслаб, яна юрагим алланечук бўлиб кетди: «У нима бўлди экан? Аскарга олиб кетдимикин, ё бошқа бир нима бўлдимикин? Икки энликкина хат ёзиб дарагини билдириб қўйса бўлмасмикин, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling