Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
12 боласи тушмагур. Рухсат берса уйгаёқ келмайдими, энди ким ҳам ўқирди. Ота-она эсига келмайдиганга ўхшайди, узоқда юриб, тош меҳр бўлиб кетганми?»–деб ҳар қайсисининг ташвишини алоҳида тортиб аравада келардим. «Э, Жайноқ,– дедим мен,–сен станцияга қатнаб турибсан, қандай, урушнинг тўхтайдиган сиёғи бордайми?» «Йўқ, она,–деди у ўшанда,– ҳозирча аҳвол оғир. Немислар бостириб келяпти. Бизникилар энди ўшаларни тўхтатиб, қаддини ростласа, куч йиғиб олардик. Сен, опа, уни-буни ўйлайверма, кўп нима бўлса, биз ҳам шу-да...» А-а, садағанг кетай. У мени юпатмоқчи. Кўзимни кўр, қулоғимни кар қилсам ҳам қандай ўйламай бўлади. Уйга келсам, Алиманим хамирни чала йўғирганича хўрсиниб йиғлаб ўтирибди. «Сен нима, элдан бошқачамисан. Одамлардан ортиқ жойинг борми, элнинг бари аскарга жўнаб кетяпти-ку, мунча энди бўшашдинг, шўринг қурғур!»–деб койиб берай дедиму, яна: «Кел ёш кимсанинг дилини оғритмайин, кўнгли чўкиб қолмасин»–деб жим бўлдим. Ёки, ўшандаёқ қаттиқроқ гапирсам бўлармиди? Қосим кечроқ, пешиндан ўтиб, кун ботганда уйга келди. У ҳовлига келиши билан Алиман ёқиб турган ўтинини ташлаб, югуриб бориб бўйнига осилди-да: «Сендан ажралмайман! Сендан ажралмай ўламан!»–деб уввос тортиб йиғлади. Қосим комбайндан тушган бўйича чангу тупроққа ботиб келаётган экан: «Ҳамма ёғим тупроқ, Алиман. Тура тур, совунингни олиб кел, катта сувга бориб ювинайин» – деган эди, Алиманнинг менга ялт-ялг қараганидан ийманганини сеза солиб, сув олиб кел, деб кўлига челак тутқазиб қўйдим. Улар ўшанда ой чиққандан кейин, кеч қайтишди. Уйдаги ишларни Жайноқ иккимиз битирдик. Ярим кечада Сувонқул ҳам етиб келди. Қаёқларда юрибди экан, десам, кундузиёқ, тоққа чиқиб кетиб, ўзимизнинг саман отни йилқидан ушлаб келибди. Ажойиб йўрға эди. Овулдаги қиз- жувонларнинг: «Остингда саман йўрға, чоптирасан йўл-йўлга»–деганлари ўша эди-да. Ўғли аскарга жўнаб кетаётганда, бир кун бўлса ҳам, йўрғасини миниб қолсин, деган бўлса керак отаси. Эртаси куни азонда отлантириб, ҳарбий комиссариатга жўнадик. Ўшанда биринчи сафар ёппасига аскарга олинмадими. Ҳар томондан қўшилиб, йўлда чувалашган араваларни, одамларни кўрсанг, сон-саноғи йўқ, олди катта Қапчиғайга кира бошласа ҳам, кети эса кўринмасди. Туман марказига тўрежаган одамлар кўчага сиғмасди. Отлиқ, аравалик, аёл, бола- чақалар. Ҳар бири ўз яқинини қуршаб, ёнидан нари жилмайди. Лекин, кўп дегани ҳазил гап эмас, «кўп йиғилса кўл бўлур» деганлари рост экан. Ўша тўполонли йиғинда ҳам жангга бораётган, ғайратли, азамат йигитлар бардам сўзлаб, бардам юриб, ҳатто қўшиқ айтиб ўйнаб, қийқиришиб, кўпчиликнинг кўнглини кўтаришарди. Ўрисча, қирғизча куйлар аралашиб, бир оғиздан айтилган «Катюша» деганлари баримизга хуш келди. «Катюша» қизнинг номи экан-да, ўша кездаги ёшларнинг суйган ашуласи экан-да... Аскарга чақирилганлар ҳарбий комиссариатнинг ҳовлисига сиғмагани учун, уларни катта кўчанинг ўртасига қатор-қатор тизиб, ҳар бирининг номини айтиб чақира бошлаганда, йиғилган халқ бир текисда тинчланиб, жимиб қолди. Шундай қарасам, урушга кетиб бораётганлар сараланган сухсурдек йигитлар экан, йўқламада номи чиққанлар «менман!» - деб жавоб бериб, биз томон ялт этиб қараб қўйишар, «Сувонқулов Қосим» деганда юрагим «шув» этиб, нафасим ичимга тушиб кетди. «Менман!»– деди Қосим. Алиман шу пайт қўлимни маҳкам ушлаб: «Энажон» – деб шивирлаб юборди. Унинг дардини билиб турибман, лекин билган билан иложим қанча: кўпга келган тўйдан ким ўзини олиб қочади. Эҳ, Алиман, Алиманим-эй, давр талабинн, халқ талабини яхши тушунар эди. Бироқ, мен ўз ёрига шунчалик берилган, уни шунчалик севган аёлни ҳали кўрмаган эдим. Алиманнинг хайрлашганини эсласам, жонимни унга садақа қилгим келади. Ўша куни биз овулга қайтиб келдик, сабаби, аскарларни бир кун ўтиб эртаси жўнатар экан, дейишди. Қолхозимиз катта йўлга яқин эмасми – бу ерда зориқмай, уйга бориб туринглар, кета туриб хайрлашиб ўтаман деб, Қосим қистаб қўймади. Алиманнинг миниб келишига Сувонқулнинг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling